Файзиев Нодирбек Низомиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган кичик ёшли болаларда гемостаз тизими ўзгаришларининг молекуляр – генетик хусусиятлари”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: №В2023.3.PhD/Tib3784.
Илмий раҳбар: Бобомуратов Турдиқул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган кичик ёшли болаларда гемостаз тизими ўзгаришларида генетик омилларнинг ролини ўрганиш, гемостаз бузилишларини прогнозлаш ва диагностик мезонларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган кичик ёшли болаларда гемостаз тизимида гиперкоагуляция кузатилган бўлиб, унинг даражаси беморнинг клиник ҳолати, зотилжамнинг морфологик шакли ва асоратлар ривожланиши билан боғлиқ: 41 %ида компенсатор, 45 %ида субкомпенсатор ва 14 %ида декомпенсатор турдаги гиперкоагуляция ҳолатлари зотилжам патогенезида тромботик хавф сифатида муҳим ўрин тутиши исботланган;
гемостаз кўрсатгичлари ва ген полиморфизмлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик PAI-1 4G/4G ва VEGF Т/Т генотипларининг кўрсаткичлар билан узвий боғлиқлиги исботланган;
гемостаз тизими ва фибринолиз ҳолатига баҳо беришда PAI-1 ва VEGF генлари полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда беморларни хавф гуруҳларига ажратиш исботланган;
шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган кичик ёшли болаларда генетик омилларнинг ролини ўрганиш орқали гемостаз бузилишларини прогнозлаш, диагностик мезонлар ва алгоритм ишлаб чиқиш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган бемор болаларда клиник, лаборатор текширувлар орқали касалликнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, прогнозлаш ва диагностик усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларда шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган кичик ёшли болаларда гемостаз тизимида гиперкоагуляцион ўзгаришлар кузатилган бўлиб, унинг даражаси беморнинг клиник ҳолати, зотилжамнинг морфологик шакли ва асоратлар ривожланиши билан боғлиқ: 41 %ида компенсатор, 45 %ида субкомпенсатор ва 14 %ида декомпенсатор турдаги гиперкоагуляция ҳолатлари зотилжам патогенезида тромботик хавф сифатида муҳим ўрин тутишини исботлаш бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 22-декабрь 12-23/220-т билан тасдиқланган «Молекулярно-генетические аспекты и ранняя диагностика нарушений гемостаза у детей с пневмонией» номли услубий тавсияномада акс эттирилган ва Тошкент  шаҳар 1-сон болалар шифохонаси клиник базаси пулмонология бўлими 2024 йил 9 июлда №97 сонли буйруғи, Тошкент туман марказий шифохонасида 2024 йил 26 январда №291-10-212-ТБ/2024-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги №19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар шифохонадан ташқари зотилжамда гемостаз тизимида бузилишларни, унинг асоратларини эрта аниқлаш ва оқибатларини башорат қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳавф омиллари диагностик мезонларига киритилиши шифохонадан ташқари зотилжам клиник кўринишини башорат қилишга ёрдам бериб, диагностикасини такомиллаштиришга олиб келади, натижада асоратлар сони камаяди, шифохонада даволаниш кунларини қисқаришига олиб келади ва ҳар бир беморнинг 10 кунлик шифохонага ётқизилиши учун ўртача 400000 сўмгача маблағни тежаш имконини берган, 45 бемор учун 18000000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш бир нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 400000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: гемостаз кўрсатгичлари ва ген полиморфизмлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик PAI-1 4G/4G ва VEGF Т/Т генотипларининг кўрсаткичлар билан узвий боғлиқлигини исботлаш бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 22-декабр 12-23/220-т билан тасдиқланган «Молекулярно-генетические аспекты и ранняя диагностика нарушений гемостаза у детей с пневмонией» номли услубий тавсияномада акс эттирилган ва Тошкент  шаҳар 1-сон болалар шифохонаси клиник базаси  пулмонология бўлими 2024 йил 9 июлда №97 сонли буйруғи, Тошкент туман марказий шифохонасида 2024 йил 26 январда №291-10-212-ТБ/2024-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги №19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар шифохонадан ташқари зотилжамда гемостаз тизимидаги бузилишларни, эрта ташхислаш ва оқибатларини башорат қилиш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳавф омиллари диагностик прогнозлаш мезонларига киритилиши шифохонадан ташқари зотилжам клиник кўринишини башорат қилишга ёрдам бериб, диагностикасини такомиллаштиришга олиб келади, натижада асоратлар сони камаяди, шифохонада даволаниш кунларини қисқаришига олиб келади ва ҳар бир беморнинг 10 кунлик шифохонага ётқизилиши учун ўртача 400000 сўмгача маблағни тежаш имконини берган, 33 бемор учун 13200000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш бир нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 400000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: гемостаз тизими ва фибринолиз ҳолатига баҳо беришда PAI-1 ва VEGF генлари полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда беморларни хавф гуруҳларига ажратишни исботлаш бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 22-декабр 12-23/220-т билан тасдиқланган «Молекулярно-генетические аспекты и ранняя диагностика нарушений гемостаза у детей с пневмонией» номли услубий тавсияномада акс эттирилган ва Тошкент шаҳар 1-сон болалар шифохонаси клиник базаси пулмонология бўлими 2024 йил 9 июлда №97 сонли буйруғи, Тошкент туман марказий шифохонасида 2024 йил 26 январда №291-10-212-ТБ/2024-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги №19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар шифохонадан ташқари зотилжам гемостаз тизимидаги бузилишларни, эрта ташхислаш ва оқибатларини башорат қилиш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳавф омиллари диагностик прогнозлаш мезонларига киритилиши шифохонадан ташқари зотилжам клиник кўринишини башорат қилишга ёрдам бериб, диагностикасини такомиллаштиришга олиб келади, натижада асоратлар сони камаяди, шифохонада даволаниш кунларини қисқаришига олиб келади ва ҳар бир беморнинг 10 кунлик шифохонага ётқизилиши учун ўртача 400000 сўмгача маблағни тежаш имконини берган, 29 бемор учун 11600000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш бир нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 400000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: кичик ёшли болаларда генетик омилларнинг ролини ўрганиш орқали гемостаз бузилишларини прогнозлаш, диагностик мезонлар ва алгоритм ишлаб чиқишни  исботлаш бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 22-декабр 12-23/220-т билан тасдиқланган «Молекулярно-генетические аспекты и ранняя диагностика нарушений гемостаза у детей с пневмонией» номли услубий тавсияномада акс эттирилган ва Тошкент шаҳар 1-сон болалар шифохонаси клиник базаси пулмонология бўлими 2024 йил 9 июлда №97 сонли буйруғи, Тошкент туман марказий шифохонасида 2024 йил 26 январда №291-10-212-ТБ/2024-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги №19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар шифохонадан ташқари зотилжамда гемостаз тизимидаги бузилишларни, эрта ташхислаш ва оқибатларини башорат қилиш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳавф омиллари диагностик мезонларига киритилиши шифохонадан ташқари зотилжам клиник кўринишини башорат қилишга ёрдам бериб, диагностикасини такомиллаштиришга олиб келади, натижада асоратлар сони камаяди, шифохонада даволаниш кунларини қисқаришига олиб келади ва ҳар бир беморнинг 10 кунлик шифохонага ётқизилиши учун ўртача 400000 сўмгача маблағни тежаш имконини берган, 39 бемор учун 15600000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш бир нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 400000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish