Юлдашев Мўзаффар Абдувахобовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда қуйи аноректал нуқсонларни ташхислаш ва жаррохлик усулида даволашни асослаш», 14.00.35 – «Болалар хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2021.4.PhD/Tib2325.
Илмий раҳбар: Гафуров Адхам Анварович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулло Атаулаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Оллобергенов Одилжон Тожидинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети (Озарбайжон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда қуйи аноректал нуқсонларни ташхислаш сифатини ошириш, бир босқичли жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш орқали операциядан кейинги натижалар ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аноректал мальформацияларнинг анатомик шаклини ташхислашда прон-латерал рентгенография ва трансперинеал эхосонография усулларининг диагностик самарадорлиги уларнинг 92,3-97,0% сезувчанлик ва 85,7-100% махсусликда 24 соатгача эрта муддатларда, ортиқча нурли юкламасиз ташхис аниқлигини 20% га ошириши билан исботланган;
қуйи аноректал нуқсонларда таклиф қилинган бир босқичли техник такомиллаштирилган аноректопластика усулларининг хирургик самарадорлиги операция вақтини 89,4±9,82 дақиқага, қон йўқотиш ҳажмини 108,6±36,7 мл гача камайтириши, асоратланиш даражасини 25,0% дан 10,2% гача камайтириш, функционал натижаларни 1,5 марта ошириши аниқланган;
узоқ муддатли кузатувларда BCS (11,61±4,41) ҳамда PedsQL (91,0±3,2) шкалалари натижаларида узвий коррелятив боғлиқлик мавжудлиги таклиф қилинган тактик ва техник ёндашувларнинг беморларда функционал самарадорлик ва ҳаёт сифатини яхшилаши исботланган; 
аноректал мальформациялар диагностикасида замонавий визуализация ва хирургик даволашда такомиллаштирилган бир босқичли радикал усулларни ўз ичига олган диагностик-тактик алгоритмнинг самарадорлиги асоссиз хирургик аралашувлар сони, асоратлар хавфини камайтириши ва узоқ муддатли клиник ҳамда функционал натижаларни яхшилаш имконини бериши билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қуйи AРМ аниқланган бемор болаларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: аноректал мальформацияларнинг анатомик шаклини ташхислашда прон-латерал рентгенография ва трансперинеал эхосонография усулларининг диагностик самарадорлиги уларнинг 92,3-97,0% сезувчанлик ва 85,7-100% махсусликда 24 соатгача эрта муддатларда, ортиқча нурли юкламасиз ташхис аниқлигини 20% га ошириши билан исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 декабрда 6i-87/u-сон билан тасдиқланган “Чақалоқларда анус атрезиясини ташхислашда трансперинеал эхосонография усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 29 январдаги 16-сон  ва Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 14 февралдаги 12/к-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 16 апрелдаги 000122-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: аноректал мальформацияларнинг анатомик шаклини прон-латерал рентгенография ва трансперинеал эхосонография ёрдамида эрта муддатларда юқори аниқликда аниқлаш ва ортиқча босқичли амалиётлардан қочиш имконияти болаларнинг ҳаёт сифатини ошириш, ота-оналарнинг психоэмоционал барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: анъанавий рентгенологик текширув ҳар бир бемор учун ўртача 172000 сўм харажат талаб этса, трансперинеал эхосонография усулида бу кўрсаткич 21000 сўмни ташкил қилади. Яъни бир бемор ҳисобида 151000 сўмгача харажатлар қисқариши мумкин. Бир йилда ўртача 22 та бемор текширувдан ўтказилишини ҳисобга олсак, умумий иқтисодий самарадорлик бир муассаса учун 3322000 сўмни ташкил этади. Шунингдек, эрта ташхис асосида бир босқичли операция бажарилган беморларда шифохонада бўлиш муддати ўртача 6 кунни, икки босқичли операцияларда эса 14 кундан ортиқни ташкил этади. Бир бемор учун шифохона харажатлари аниқ ҳисоб-китобларга кўра ўртача 3355800 сўмгача иқтисод қилиниши мумкин. Агар 20–22 нафар бемор ҳисобга олинса, умумий иқтисодий самарадорлик йилига тахминан 67116000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланган ҳолда эрта ташхис ва мақсадли жарроҳлик тактикаси амалга оширилиши болаларда келгусида ривожланиши мумкин бўлган асоратлар ва ортиқча босқичли амалиётлар учун сарфланадиган маблағларни сезиларли иқтисод қилишга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: қуйи аноректал нуқсонларда таклиф қилинган бир босқичли техник такомиллаштирилган аноректопластика усулларининг хирургик самарадорлиги операция вақтини 89,4±9,82 дақиқага, қон йўқотиш ҳажмини 108,6±36,7 мл гача камайтириши, асоратланиш даражасини 25,0% дан 10,2% гача камайтириш, функционал натижаларни 1,5 марта ошириш имконини берганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 декабрда 6i-87/u-сон билан тасдиқланган “Чақалоқларда анус атрезиясини ташхислашда трансперинеал эхосонография усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 29 январдаги 16-сон  ва Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 14 февралдаги 12/к-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 16 апрелдаги 000122-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: бир босқичли такомиллаштирилган аноректопластика усули қуйи аноректал нуқсонларда операция вақти, қон йўқотиш ҳажми ва асоратланиш даражасини камайтириш ҳамда қониқарли функционал натижаларга эришиш имконини берган. Бу эса болаларда қайта операция эҳтиёжини камайтиради, асоратлар орқали узоқ муддатли даволашга бўлган эҳтиёжни қисқартиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган бир босқичли усулда операция вақти анъанавий усулдаги тахминан 120 дақиқадан 89,4 дақиқагача қисқаради. Бу 30,6 дақиқалик тежамкорликка тўғри келади. Операцион блокда 1 дақиқанинг қиймати 12432 сўм деб белгиланганда, вақт ҳисобидан ҳар бир беморга тахминан 380419 сўм иқтисод шаклланади. Вақтнинг қисқариши анестезиологик воситалар, дори-дармон сарфи ва операцион жамоанинг иш вақти харажатларини ҳам автоматик равишда камайтиради. Қон йўқотиш ҳажми анъанавий ёндашувдан 50% а камйиши қон қуйиш эҳтиёжини бартараф қилади, қон билан боғлиқ бевосита харажатлар ҳар бир бемор учун қисқаради, шу билан бирга гемотрансфузия билан боғлиқ хавфлар  ҳам камаяди. Асоратланиш даражаси такомиллаштирилган усулда пасайиши, қайта операциялар, узоқ койка-кун ва қўшимча дори воситаларига эҳтиёжни сезиларли равишда қисқартиради. Бир асоратни бартараф этиш ўртача 3000000 сўмга тушиши эътиборга олинса, асоратлар 14,8% га камайиши 100 нафар бемор кесимида 45000000 сўмлик тежамкорликка тўғри келади, бу бир беморга ҳисоблаганда ўртача 450000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: анъанавий кўп босқичли ёндашувга нисбатан такомиллаштирилган бир босқичли аноректопластика тиббий натижаларни яхшилаш билан бирга, вақт, қон маҳсулотлари, асоратларни бартараф этиш ва реабилитация бўйича харажатларни изчил қисқартиради. Бу эса муассаса бюджети учун барқарор тежамкорликни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: узоқ муддатли кузатувларда BCS (11,61±4,41) ҳамда PedsQL (91,0±3,2) шкалалари натижаларида узвий коррелятив боғлиқлик мавжудлиги таклиф қилинган тактик ва техник ёндашувларнинг беморларда функционал самарадорлик ва ҳаёт сифатини яхшилаши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 декабрда 6i-87/u-сон билан тасдиқланган “Чақалоқларда анус атрезиясини ташхислашда трансперинеал эхосонография усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 29 январдаги 16-сон  ва Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 14 февралдаги 12/к-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 16 апрелдаги 000122-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: узоқ муддатли кузатувларда беморларда континенция ва ҳаёт сифати шкалаларига кўра баҳолаш натижалари орасида узвий коррелятив боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Бу ҳолат такомиллаштирилган аноректопластика усулларининг беморларда нафaқат функционал самарадорликни ошириш, балки ҳаёт сифатини ҳам сезиларли даражада яхшилашини исботлайди, беморларда ижтимоий мослашув ва ҳаётий фаолиятнинг барқарор сақланиши келгусида жамиятга тўлиқ мослашувига хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: PedsQL натижаларига асосланиб, ҳаёт сифати индекси (utility index) такомиллаштирилган усулда 0,91, анъанавий усулда эса 0,78 деб баҳоланган. Бу фарқ йилига 0,13 индекс-йилга тенг бўлиб, 5 йиллик кузатув даврида 0,65 QALY (Quality-Adjusted Life Year – сифатга мослаштирилган ҳаёт йили) қўшимча ютуқ беради. 3% дисконт (келгуси йиллардаги қийматни ҳозирги нархда ҳисобланганда) қўлланганда ≈0,60 QALY сақланади. QALY ютуқ деганда бемор даво ёрдамида ҳаётни нафақат узоқроқ, балки юқори сифатда ўтказиши тушунилади. Операция вақти қисқариши, қон маҳсулотлари сарфи ва асоратлар камайиши бир беморга ўртача 1530419 сўмни ташкил қилган. Узоқ муддатли жиҳатдан ҳаёт сифати ошиши натижасида йиллик парвариш ва реабилитация харажатлари тахминан 1250000 сўмга камайган. Беш йиллик ҳисобда (3% дисконт билан) бу ≈ 5 725000 сўм қўшимча тежам берган. Умумий иқтисодий самара бир бемор ҳисобида ≈ 7255000 сўмга тенг бўлиб, шу билан бирга ≈ 0,60 QALY қўшимча ютуқни таъминлайди. Иқтисодий талқинга кўра, техик такомиллаштирилган усулланинг татбиқ қилиниши харажатларни камайтиради ва бир вақтнинг ўзида QALY кўрсаткичини оширади. Бир қўшимча QALY учун ҳисобланган пул самараси тахминан 12,1 млн сўмни ташкил қилади. Хулоса. Такомиллаштирилган аноректопластика усуллари анъанавий усулларга нисбатан беморларда ҳаёт сифатини ошириб, ≈ 0,60 қўшимча QALY ютуқ ва ўртача ≈7,26 млн сўм иқтисодий тежамни таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: аноректал мальформациялар диагностикасида замонавий визуализация ва хирургик даволашда такомиллаштирилган бир босқичли радикал усулларни ўз ичига олган диагностик-тактик алгоритмнинг самарадорлиги асоссиз хирургик аралашувлар сони, асоратлар хавфини камайтириши ва узоқ муддатли клиник ҳамда функционал натижаларни яхшилаш имконини бериши билан асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 декабрда 6i-87/u-сон билан тасдиқланган “Чақалоқларда анус атрезиясини ташхислашда трансперинеал эхосонография усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 29 январдаги 16-сон  ва Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 14 февралдаги 12/к-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 16 апрелдаги 000122-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: алгоритм асосида амалга оширилган эрта ва аниқ ташхис ҳамда оптимал жарроҳлик тактикаси болаларда асоратларнинг олдини олиб, уларнинг соғлом ўсишига имкон беради, ногиронлик ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжнинг камайиши орқали ижтимоий самарадорликни таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: рентгенографиянинг бир беморга тўғри келадиган қиймати 172000 сўм, трансперинеал ультрасонография (ТУС) эса 21000 сўм экани кўрсатилган; бир муассасада йиллик 22 бемор текширилганда, умумий харажатлар мос равишда 3784000 ва 462000 сўм бўлади. Демак, усуллар орасидаги фарқ - 3322000 сўм/йил, яъни ТУС га ўтиш ҳисобидан бевосита диагностика харажатлари кескин қисқаради. Шу билан бирга, ТУС нинг сезувчанлиги юқори бўлиб, бу эрта ва аниқ тасниф орқали кейинги асоссиз манипуляциялар хавфини камайтиради ва умумий сарфни янада камайтирдаи. Бир босқичли техник ёндашувда  асоратлар даражасининг 25,0% дан 10,2% га пасайиши битта асоратни бартараф этишнинг ўртача ≈ 3000000 сўм эканини инобатга олганда, бу ≈ 45000 000 сўм/100 бемор (ёки ≈ 450000 сўм/бемор) тежамга тенг бўлади. Хулоса. Алгоритмнинг визуализация қисми бўйича диагностик харажатлар ≈3,32 млн сўм/йил, хирургик қисми бўйича эса ҳар бир бемордан ≈ 1,53 млн сўмгача маблағни иқтисод қилиши операция учун ресурслар тежалишини таъминайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish