Норматов Султон Абдуғани ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида сунъий интеллект элементларини ўқитиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped4276
Илмий раҳбар: Файзиева Маҳбуба Раҳимжановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Бекназарова Саида Сафибуллаевна техника фанлари доктори, профессор; Ниёзов Муҳаммад Бахронович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида сунъий интеллект элементларини ўқитиш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект элементларини ўқитишнинг дидактик модели ўқувчиларнинг СИ билан ишлашни тўрт даражали босқичда: биринчи босқич (асосий СИ тушунчаларини юзаки тушуниш) - даражали тестлар, иккинчи босқич (содда СИ технологияларидан чекланган даражада фойдаланиш) - ёпиқ вазиятли тестлар, учинчи босқич (асосий СИ воситаларини амалда интегратив қўллаш) - кейс топшириқлар, тўртинчи босқич (моделларни этик таҳлил қилиш ва яратиш) - лойиҳа иши асосида баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
“Информатика ва ахборот технология” фанини мазмуни машинавий ўқитиш, чуқур ўрганиш, табиий тилни қайта ишлаш, робототехника (5 та мавзу, 62.5%), фикрлаш, идрок ва ахлоқ (2 та мавзу, 25%) ҳамда тор, умумий, супер сунъий интеллект (1 та мавзу, 12,5%) мавзуларнинг дидактик структуралашуви асосида назарий-услубий жиҳатдан асосланган;
сунъий интеллект элементларини ўқитиш методикаси ўқувчиларнинг лойиҳа ишини амалга оширишда уч даражали ўрганиш — (1) бошланғич тажриба (СИ моделини кодсиз дастурлаш тизимларида лойиҳалаш), (2) рефлекция ва абстракт консептуаллаштириш (лойиҳа натижаларини критик таҳлил қилиш ва амалий кўникмаларни консептуал ифодалаш), (3) фаол эксперимент (ўрганилган билимларни ҳаётий муаммоларни ечишда қўллаш) орқали гибрид ўқитиш жараёни асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида сунъий интеллект элементларини ўқитиш методикасининг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг СИ билан самарали мулоқот қилиш (расм, овоз, матн, видео ва иллюстрация материаллар билан ишлаш) ҳамда мини моделларни лойиҳалаш (муаммони аниқлаш, маълумотларни йиғиш, моделни лойиҳалаш, қуриш, синовдан ўтказиш ва натижаларни таҳлил қилиш)га доир амалий кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий ўрта таълим мактаб юқори синф ўқувчиларига сунъий интеллект элементларини ўқитиш методикасини яратиш билан боғлиқ услубий ва амалий таклифлари асосида:
сунъий интеллект элементларини ўқитишнинг дидактик модели ўқувчиларнинг СИ билан ишлашни тўрт даражали босқичда: биринчи босқич (асосий СИ тушунчаларини юзаки тушуниш) - даражали тестлар, иккинчи босқич (содда СИ технологияларидан чекланган даражада фойдаланиш) - ёпиқ вазиятли тестлар, учинчи босқич (асосий СИ воситаларини амалда интегратив қўллаш) - кейс топшириқлар, тўртинчи босқич (моделларни этик таҳлил қилиш ва яратиш) - лойиҳа иши асосида баҳолаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” номли ўқув қўлланма маъзмунига сингдирилган ҳамда “Узлюксиз касбий ривожлантириш – 2022” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 302-сонли нашрга тавсия этилганлиги ҳақидаги буйруғи асосида берилган 302-0289 рақамли нашр рухсатномаси, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректорининг2023-йил 23-сентябрдаги 01/09-438-сонли маълумотномаси,). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг сунъий интеллект технологиялари ҳамда унинг асосида ишловчи дастурий воситаларидан фойдаланиш малакасини оширишга хизмат қилган;
“Информатика ва ахборот технология” фанини мазмуни машинавий ўқитиш, чуқур ўрганиш, табиий тилни қайта ишлаш, робототехника (5 та мавзу, 62.5%), фикрлаш, идрок ва ахлоқ (2 та мавзу, 25%) ҳамда тор, умумий, супер сунъий интеллект (1 та мавзу, 12,5%) мавзуларнинг дидактик структуралашуви асосида назарий-услубий жиҳатдан асосланишига оид амалий таклиф ва тавсиялар умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” фани дарслиги мазмунига сингдирилган ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг
2024-йил 16-декабрдаги “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлюксиз касбий ривожлантириш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги
402-сон буйруғи билан тасдиқланган “Информатика ва ахборот технологиялар фани ўқитувчилари” (малака ошириш) курсларининг ўқув режа ва дастурларининг назмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 23-майдаги 06-36-818-сон маълумотномаси, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ректорининг 2025-йил 22-июлдаги 01/09-1348-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида сунъий интеллект элементларини ўқитишнинг методик асослари такомиллаштирилган;
сунъий интеллект элементларини ўқитиш методикаси ўқувчиларнинг лойиҳа ишини амалга оширишда уч даражали ўрганиш — (1) бошланғич тажриба (СИ моделини кодсиз дастурлаш тизимларида лойиҳалаш), (2) рефлекция ва абстракт консептуаллаштириш (лойиҳа натижаларини критик таҳлил қилиш ва амалий кўникмаларни консептуал ифодалаш), (3) фаол эксперимент (ўрганилган билимларни ҳаётий муаммоларни ечишда қўллаш) орқали гибрид ўқитиш жараёни асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар умумий ўрта таълим мактабларининг
11-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” фани дарслиги мазмунига сингдирилган ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлюксиз касбий ривожлантириш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 402-сон буйруғи билан тасдиқланган “Информатика ва ахборот технологиялар фани ўқитувчилари” (малака ошириш) курсларининг ўқув режа ва дастурларининг назмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 23-майдаги 06-36-818-сон маълумотномаси, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ректорининг 2025-йил 22-июлдаги 01/09-1348-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларнинг сунъий интеллект элементлари ҳамда рақамли технологияларга доир билим ва кўникмаларининг ривожланишига хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида сунъий интеллект элементларини ўқитиш методикасининг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг СИ билан самарали мулоқот қилиш (расм, овоз, матн, видео ва иллюстрация материаллар билан ишлаш) ҳамда мини моделларни лойиҳалаш (муаммони аниқлаш, маълумотларни йиғиш, моделни лойиҳалаш, қуриш, синовдан ўтказиш ва натижаларни таҳлил қилиш)га доир амалий кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” номли ўқув қўлланма маъзмунига сингдирилган ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлюксиз касбий ривожлантириш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 402-сон буйруғи билан тасдиқланган “Информатика ва ахборот технологиялар фани ўқитувчилари” (малака ошириш) курсларининг ўқув режа ва дастурларининг назмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 302-сонли нашрга тавсия этилганлиги ҳақидаги буйруғи асосида берилган 302-0289 рақамли нашр рухсатномаси, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ректорининг 2025-йил 22-июлдаги 01/09-1348-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларида сунъий интеллект элементларига доир билим ва кўникмаларининг тизимли ривожлантириш имконияти кенгайтирилган.