Сарбарова Дилноза Носиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Шеърий матнда дейксис (Усмон Азим шеърлари мисолида)” 10.00.01. – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil4651  
Илмий раҳбар: Курбанова Мухаббат Матякубовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар:   
Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор,
Умурзоқова Марҳабо Эгамбердиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шеърий матнда қўлланилган дейктик бирликларни аниқлаш ва прагматик табиатини очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дейктик бирликларнинг прагматик хусусиятлари илк бор шеърий матн асосида очиб берилган;
дейксиснинг прагматик мазмун ифодаловчи бирликлар билан муносабати ва ифодаланиш усуллари шеърий матн асосида аниқланган;
шахс, предмет, замон, макон, белги, миқдор, ижтимоий, эмоционал каби дейксис турларининг функционал-прагматик жиҳатлари шеърий матн орқали далилланган;
янги тур сифатида киритилган илоҳий тушунчалар дейксисининг мазмун-моҳияти ҳамда шеърий матндаги ўзига хосликлари Усмон Азим шеърлари мисолида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шеърий матнда дейксис (Усмон Азим шеърлари мисолида) тадқиқи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилди (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2025-йил 8-майдаги 261/1-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа аффиксларнинг дейктик бирлик сифатида қўлланилиши тўғрисидаги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган, шунингдек, мазкур лойиҳада назарда тутилган вазифаларни ёритишда тадқиқот иши зарур материал вазифасини ўтаган.
Дейксиснинг прагматик хусусиятлари тадқиқидан олинган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2023–2024-йилларда амалга оширилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2025–йил 8-майдаги 260/1-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацийада келтирилган далиллар, таҳлил натижалари шеърий матннинг прагматик хусусийатларини очиб беришда ижобий самара берган; дейктик бирликларнинг матн ҳосил қилишдаги ўзига хослиги юзасидан хулосалар олинган, шу боисдан ҳам лойиҳа тил бирликларининг дейктик хусусиятига оид янги илмий далиллар асосида бойитилган.
Шунингдек, “Бухоро вилояти телерадиоканали” томонидан суратга олинган шеърият оламига бағишланган кўрсатувларда шеърий матннинг ўзига хослигини ёритишда, ишора бирликларининг шеърий матндаги аҳамияти ва ифодаланиши бўйича берилган маълумотларда ушбу диссертация материалларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 17-апрелдаги 01-09-73-сонли маълумотномаси) Ушбу маълумотлар телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашишига, илмий далилларга бой бўлишига ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish