Улугбеков Баҳодир Абдасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органлари ходимларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилишни такомиллаштириш”, “12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Yu1148.
Илмий раҳбар: Нарматов Нуриддин Соатмурадович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти, PhD.31/13.06.2025.Yu.178.02
Расмий оппонентлар: Камалов Ойбек Ахмадович, юридик фанлар доктори, профессор; Суванкулов Мехмонали Исмоилович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органлари ходимларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилишни тадқиқ этиш ҳамда уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
теле-, радио-, видео ва кинохроникал дастурлар ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа электрон шакллари таҳририяти томонидан олинган раддия ёки жавоб айнан ўша дастур ёки туркумда, келган кунидан эътиборан бир ойдан кечиктирмай эфирга берилиши асослаб берилган;
ўзининг шаънига ҳақоратловчи гаплар айтилган, шунингдек, туҳмат қилинган, ёлғон ахборотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотларни тарқатган шахсни жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли органларга мурожаат қилишга ҳақлилиги асослаб берилган;
“Э-ижтимоий-ҳимоя.иив.уз” ягона интерактив хизматлар портали – ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг барча чора-тадбирларини ягона тизимга қамраб олувчи ва мазкур соҳадаги интерактив хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи онлайн электрон мурожаатлар портали тушунчаси асослаб берилди;
интеллектуал фаолият эркинлиги ёхуд ижодий фаолият олиб бориш ҳуқуқи бошқа шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказишга, қонунга хилоф ҳаракатларга ундаш ёки уларни тарғиб қилишга қаратилмаслиги ҳамда жамиятда қабул қилинган ахлоқ қоидаларига зид бўлмаслиги кераклилиги қонунчилик ҳужжатида белгилаш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органлари ходимларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
теле-, радио-, видео, кинохроникал дастурлар ва оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа электрон шакллари таҳририяти томонидан олинган раддия ёки жавоб айнан ўша дастур ёки туркумда, келган кунидан эътиборан бир ойдан кечиктирмай эфирга берилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 2023-йил 20-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 32-сонли қарорининг 1-банди билан Олий суд Пленумининг 1992-йил 19-июндаги 5-сонли қарори 3 бандининг иккинчи хатбошисида ўз ифодасини топган. (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 3-декабрдаги 08/914-24-сон далолатномаси). Ушбу таклиф оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган ноаниқ ёки ҳақиқатга зид маълумотлар бўйича раддия ёки жавобни ўз вақтида тақдим этиш имкониятини яратишга хизмат қилган.
ўзининг шаънига ҳақоратловчи маълумотлар айтилган, шунингдек, туҳмат қилинган, ёлғон ахборотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотларни тарқатган шахсни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139, 140 ва 1413-моддаларига кўра, жиноий жавобгарликка ёки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40, 41 ва 2022-моддаларига кўра, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли органларга мурожаат қилишга ҳақлилиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 2023-йил 20-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 32-сонли қарорининг 1-банди билан Олий суд Пленумининг 1992-йил 19-июндаги 5-сонли қарори 8 бандининг учинчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 3-декабрдаги 08/914-24-сон далолатномаси). Ушбу таклиф фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати таҳқирланган ҳамда қонуний манфаатлари бузилган ҳолатларда ўз шаънини ҳимоялаш мақсадида мурожаат қилиш ҳуқуқий механизмларни мустаҳкамлашга ва жамиятда ахборот тарқатиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилган.
“E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz” ягона интерактив хизматлар портали - ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг барча чора-тадбирларини ягона тизимга қамраб олувчи ва мазкур соҳадаги интерактив хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи онлайн электрон мурожаатлар портали” тушунчасини киритишга оид таклиф Ички ишлар вазирининг 2022-йил 1-октябрдаги 404-сонли буйруғига илова қилинган “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида ўз ифодасини топган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2025-йил 24-мартдаги 2/1473-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида ички ишлар тизимида ижтимоий ҳимояга оид мурожаатлар электрон тарзда қабул қилиниши ҳамда ички ишлар ходимларининг шахсий мурожаатларини тезкор кўриб ҳал этишга хизмат қилган.
интеллектуал фаолият эркинлиги ёхуд ижодий фаолият олиб бориш ҳуқуқи бошқа шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказишга, қонунга хилоф ҳаракатларга ундаш ёки уларни тарғиб қилишга қаратилмаслиги ҳамда жамиятда қабул қилинган ахлоқ қоидаларига зид бўлмаслиги кераклилигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 30-сентябрдаги “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги ЎРҚ-970-сон Қонунининг 7-моддаси 3-қисмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 5-майдаги №3/дн-86-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф асосида ижод эркинлигига эга бўлган журналист ёки блогерлар аҳамият бериши лозим бўлган инсоннинг шаъни, қадр- қиммати ва ишчанлик обрўси тегишли ҳолатларни ҳимоя қилинишига хизмат қилган.