Қодиров Илхомжон Тожиахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси қазувчи арилари (Ҳйменоптера: Спҳеcидае) фаунаси», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/B443.
Илмий раҳбар: Ахмедова Зухра Юлдашевна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.Б.52.01.
Расмий оппонентлар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор; Мусаев Дилшод Мухаммаджанович, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси ҳудудида Спҳеcидае оиласи вакилларининг фаунасининг замонавий ҳолатини баҳолаш, экологик хусусиятларини очиб бериш ҳамда айрим турларини молекуляр-генетик аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийисида Аммопҳилинае, Спҳеcинае, Сcелипҳринае кенжа оилаларига мансуб 8 авлод, 26 тур қазувчи ариларнинг таксономик таркиби таҳлил қилиниб, тадқиқот ҳудуди учун 25 тур илк бор аниқланган;
Фарғона водийси шароитида илк бор учратилган турларнинг морфологик ва биоекологик хусусиятлари очиб берилган;
Фарғона водийисида аниқланган Спҳеcидае оиласи вакилларининг 21 тури тупроқларда, 3 тури турар жой биноларида, ва 2 та тури бошқа ари уяларидан фойдаланиб уя қуриши аниқланган;
қазувчи арилар озуқа занжирида, уларнинг личинкаларини – 11 тур Лепидоптера, 10 тур Ортҳоптера ва 5 тур Аранеи туркуми вакилларининг личинкалари билан озиқлантирилиши исботланган;
Спҳеcидае оиласига мансуб ари турларининг имаго босқичидаги трофик алоқаларида ўсимликлар иштироки ўрганилиб, 19 оилага мансуб 30 тур ўсимлик нектарлари билан озиқланиши аниқланган;
Фарғона водийисида тарқалган Спҳеcидае оиласига мансуб арилар 9 та зоогеографик гуруҳларга кириши кузатилиб, турларнинг энг кўп учраши 42,3 % Транспалеарктик гуруҳ турлари, ва 3,8 % энг кам қайд этилган Палеарктика –Эфиопия, Палеарктик, Индо–Малай, ва Палеарктика – Эфиопия – Индо–Малай –Австралия гуруҳиларга мансуб эканлиги аниқланган;
фенотипик ўзгарувчанлиги юқори бўлган қориноёқли моллюскалар (Ҳйгромиидае, Ариопҳантидае, Пҳйсидае, Планорбидае) рДНКси 18С соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган ва генетик материалдаги фарқлар асосида ўзгарувчанлик сабаблари очиб берилган;
Подалониа, Аммопҳила, Спҳех ва Сcелипҳрон авлодларига мансуб 10 турнинг мтДНК си CОХИ соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган ва генетик материалдаги фарқлар асосида ўзгарувчанлик сабаблари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси қазувчи арилари (Ҳйменоптера: Спҳеcидае) фаунаси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида, Спҳеcидае оиласи турларининг мтДНК (CОХИ) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) нинг 2024 йил 10 апрелдаги маълумотномаси). Натижада, С. флавипеннис – ОП856943, С. пруиносус – ОП860922, А. сабулоса – ОП601364, А. ҳейдени – ОП601358, П. аффинис – ОР345346, П. эбенина – ОР345060, П. ҳирсута – ОР342224, С. мадраспатанум – ПП598623, С. деформе – ПП598621, С. дестиллаториум – ПП598620 турлари учун идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқиёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган;
Фарғона водийси ҳудудида тарқалган қазувчи ариларнинг 3 та кенжа оила 6 та авлодга мансуб 10 турга мансуб - А. ҳейдени, А. сабулоса, Э. дивес, С. флавипеннис, П. нудатус, П. видуатус, С. мадраспатанум, С. деформе, Ч. феморатум, Ч. омиссум) турларининг 10 нусха намуналари Республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 7 октябрдаги  4/1255-2216-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар Фарғона водийси ҳудудлари бўйича Институт коллекция фондини бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish