Якубов Шухрат Шавкатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хлоратлар, фосфатлар, сулфатлар ва 2-хлоретилфосфонат аммонийлар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиантлар ишлаб чиқиш теҳнологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Т884.
Илмий маслаҳатчи: Закиров Бахтийор Сабирджанович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023. К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Намазов Шафаат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Умиров Фарход Эргашович, техника фанлари доктори, профессор; Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: магний, калсий, натрий хлоратлари, фосфат, 2-хлоретилфосфон кислоталари, карбамид, аммиак ва фосфат, нитрат, сулфат, 2-хлоретилфосфонат аммонийлари иштирокида ғўза баргларини юмшоқ тўкилишини, кўсакларини етилиб пишиши ва очилишини тезлаштрувчи стимуляторни ҳамда самарали, комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олишни илмий асосларини ва олиниш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аммоний нитрат ва сулфат, аммиак, карбамид, магний хлорат-хлорид, калсий, магний, натрий хлоратлари, фосфат ва 2-хлороетилфосфон кислоталари шунингдек уларнинг аммоний тузлари иштирокида 14 та кўп компонентли эрувчанлик системалари ва “таркиб-хосса” диаграммалари яратилган;
эрувчанлик диаграммалари асосида барқарор саккизта бирикма ажратиб олинган, уларнинг таркиби ва тузилиши замонавий кимёвий ва физик-кимёвий усулларда аниқланган;
фосфат ва 2-хлоретифосфон кислота, аммиак ва аммоний дигидрофосфат асосида ғўза баргларини юмшоқ тўкилишини, кўсакларини етилиб пишишини ва очилишини тезлаштирувчи кўп функцияли физиологик фаол стимуляторни олиниш технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор физиологик фаол стимулятор ва магний хлорат-хлорид, натрий хлоратнинг учкарбамиди, аммоний сулфатлар асосида 2 та янги комплекс та'сир этувчи дефолиантлар олинган ва уларни олишни технологик жараёнлари ишлаб чиқилган;
олинган физиологик фаол стимулятор ва комплекс таъсир этувчи "Нажот-1", "Супер-Нажот“ дефолиантларининг таркиби кимёвий ва физик-кимёвий усулларда тахлил қилинган, унга кўра стимулятор таркибида 21% CлC2Ҳ4ПО(ОҲ)₂·НҲ₃, 11% CлC2Ҳ4ПО(ОҲ)₂·2НҲ₃, 12% НН4Н2РО4, 56% Ҳ₂О борлиги, "Нажот-1“ дефолианти таркиби 69,25 % [65%НаCлО3∙3CО(НҲ2)2 +5%(НҲ4)2СО4+30%Ҳ2О] ва 0,75% [21% CлC2Ҳ4ПО(ОҲ)₂∙НҲ₃ + 11% CлC2Ҳ4ПО(ОҲ)₂∙2НҲ₃ + 12% НҲ₄Ҳ₂ПО₄ + 56% Ҳ₂О] дан иборатлиги, "Супер-Нажот“дефолианти таркибида 54,25% {55% [79% Мг(CлО₃)₂ + 21% МгCл₂] + 45% Ҳ₂О}, хамда 0,75% 0,75% [21% CлC2Ҳ4ПО(ОҲ)₂∙НҲ₃ + 11% CлC2Ҳ4ПО(ОҲ)₂∙2НҲ₃ + 12% НҲ₄Ҳ₂ПО₄ + 56% Ҳ₂О] мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хлоратлар, фосфатлар, сулфатлар ва 2-хлоретилфосфонат аммонийлар иштирокида комплекс таъсир этувчи дефолиантлар ишлаб чиқиш теҳнологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аммиак, 2-хлоретилфосфон кислота, дигидрофосфат аммоний ёки фосфат кислоталар асосида ғўза баргларини тўкилишини, кўсакларини етилиб пишиши-очилишини тезлаштрувчи самарадорлиги юқори бўлган стимулятор олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг «2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати»га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2024 йил 03 декабрдаги 141-сон маълумотномаси). Натижада, қўлланилган стимулятор ғўза баргларини тўкилишини, кўсакларни очилишини ва етилиб пишишини тезлаштириб, хосилдорликни ошириш имконини беради;
магний хларат-хлорид, дигидрофасфат аммоний, моно ва диаммонй 2- хлоретилфосфонатлар асосида комплекс таъсир этувчи “Супер-Нажот” дефолиантини ишлаб чиқариш ва олишнинг янги технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг «2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати»га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2024 йил 03 декабрдаги 141-сон маълумотномаси). Натижада, унинг дефолиацияловчи ва физиологик фаоллиги юқори эканлиги, яни баргларни юмшоқ тўкилиши 88,2%, кўсакларни тўлиқ очилиши 88,0% самарадорлиги ва қуруқ барглар сонини 2,4% гача камайтириш имконини беради;
таркибида дигидрофосфат аммоний, моно ва диаммоний 2- хлоретилфосфонатлар тутган натрий хлоратининг уч карбамиди ва сулфат аммоний асосида комплекс таъсир этувчи “Нажот-1” дефолиантини олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг «2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати»га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг 2024 йил 03 декабрдаги 141-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу янги комплекс таъсир этувчи дефолиант қўлланилганда пахта баргларнинг юмшоқ тўкилиши 88,6%, кўсакларнинг тўлиқ очилиши 88,4% самарадорлиги ва қуруқ барглар сонини 1,8% гача камайтириш имконини беради.