Мирзалиев Абдужаббор Маматюсуф ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси шароитида Эриосома ланигерум (Ҳаусманн, 1802)нинг биоекологик хусусиятлари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/B879.
Илмий раҳбар: Ғаниев Комолидин Халилович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Хусанов Алишер Каримович, биология фанлари доктори, профессор; Тураева Зухра Ражабоевна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси шароитида Эриосома ланигерум (Ҳаусманн, 1802)нинг биоекологик хусусиятларини очиб бериш, морфоекологик ўзгарувчанлиги, хўжайин ўсимликни зарарлаши ҳамда унга қарши курашни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсида учровчи Э. ланигерум мтДНК CОИ гени ёрдамида идентификация қилинган, дунёнинг бошқа ҳудудларидан қайд этилган Э. ланигерум билан тур доирасидаги генетик фарқланишга (К2П=0,3%) эгалиги асосланган;
Эриосома ланигерум нинг морфометрик кўрсаткичлари Фарғона водийсининг тоғ, адир ва текислик ҳудудларида фасллар (баҳор, ёз ва куз) кесимида таҳлил этилганида текислик ҳудудидаги шираларда ҳудудга нисбатан микромослашув хусусиятлари мавжудлиги аниқланган;
вертикал минтақалар (тоғ, адир ва текислик) бўйича Э. ланигерум нинг морфометрик кўрсаткичлари орасидаги корреляцион боғлиқлик тоғдаги популяцияларда 24 та, адирда 15 та ва текисликда 9 та кўрсаткичларда юқори (р > 0,90) эканлиги асосланган;
Эриосома ланигерум нинг тоғ, адир ва текислик минтақаларида олма дарахтининг ўрта ярусидаги экологик токчани кучли эгаллаши аниқланган;
вертикал минтақалар кесимида Э. ланигерум бир мавсум давомида тоғ ҳудудида 14, адирликда 16 ва текисликда 15 авлод бериши қайд этилган ҳамда ҳаво ҳарорати 20-25°C ва намлик 80% гача бўлганда шираларнинг фаол кўпайиши аниқланган;
Эриосома ланигерум нинг зарар етказиши “Ренет-Симиренко” қишки олма нави мисолида кузатилганда дарахтнинг умумий ҳолдаги ўсиш, гуллаш ва мева тугиш жараёнларига салбий таъсири асослаб берилган;
Эриосома ланигерум популяция ва колонияларини табиий усулда назорат қилишда унинг энтомофаги Апҳелинус мали нинг роли очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси шароитида тарқалган Эриосома ланигерум (Ҳаусманн, 1802)нинг биоекологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Эриосома ланигерум турининг CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, нcби.ҳлм.ҳиҳ.гов). Натижада, ОР654384 инвентар рақами олинган ва у халқаро миқёсда ушбу турнинг филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган;
Эриосома ланигерум турининг Фарғона водийсидаги тарқалиш ҳудудлари (аниқ координаталари билан), биоценозлардаги сони ва морфологик тузилишига оид тўпланган маълумотлар ҳамда фотосуратлар Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғига (ГБИФ) жойлаштирилган (Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғининг 2025 йил 2 апрелдаги 031-сонли маълумотномаси). Натижада, Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғи (ГБИФ)да Фарғона водийсидаги Эриосома ланигерум турининг тарқалиши бўйича глобал таҳлил қилиш имконини берган.