Джураев Муроджон Улуғбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Бухоро эски шаҳар қисмидаги турар жойларни кичик ҳажмдаги мехмонхоналарга мослаштириш услубллари”, 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/А178. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий раҳбар: Рейимбаев Шуҳрат Садуллаевич, архитектура фанлари доктори (DSc), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.07.2024.А.20.11  
Расмий оппонентлар: Султанова Дилшода Намазовна, архитектура фанлари доктори, профессор; Атошов Санжар Баходирович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
 II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро Эски шаҳар қисмида жойлашган турар-жой биноларини сақлаш, уларни кичик хажмдаги меҳмонхоналарга мослаштириш услубларини яратиш ва модернизация қилиш борасида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро тарихий шаҳар марказидаги турар-жойларнинг архитектуравий шаклланишида иқлимий; маҳаллий қурилиш материаллари; фазовий-функсионал; анъанавий устачилик мактаби ва усталар тажрибаси кабилар асосий омиллар сифатида белгиланиб, ҳудудда турар-жойлар асосан бир ҳовлили (оддий косиблар ва ҳунармандлар учун), икки ҳовлили (ганчкор усталар ва бой мулкдорлар учун) ва уч ҳовлили (савдогарлар ва даллоллар учун) шаклда қурилганлиги асосланган;
турар-жой биноларининг бадиий қийматини аниқлашда ҳамда кичик ҳажмдаги мехмонхоналарга мослаштиришда давлат мухофазасига тавсия қилинадиган йирик архитектура бинолари; маҳаллий даражада мухофазалашга лойиқ бинолар; меъморий-бадиий жиҳатдан ўзига ҳос маҳаллий меъморчиликни акс эттирувчи бинолар; меъморчилиги бўйича нейтрал, тарихий фонни яратишда фойдали бўлган бинолар; тарихий муҳитга мутлақо мос келмайдиган бинолар каби тоифаларга ажратиш таклифи асосланган;
Бухоро эски шаҳар қисмида 10 та маҳалладаги 104 та анъанавий тураржойлар белгиланиб, улар Т.Жандий маҳалласида (19 та), Ж.Икромий маҳалласида (17 та), Ҳ.Олимжон маҳалласида (15 та) энг кўп жойлашганлиги далилланган;
турар жойларни кичик ҳажмдаги мехмонхонага мослаштиришда инсонга йўналтирилганлик (меҳмонларнинг психологик, эстетик ва физиологик эҳтиёжларини қондириш), мослашувчанлик ва функсионал зоналаш (кичик жойларда бир нечта функсия бир вақтнинг ўзида бажариш мумкин бўлган зоналар яратиш), материаллар ва рангларнинг уйғунлиги (экологик тоза, табиий материаллардан фойдаланиш, тарихий муҳитга мос рангларни танлаш), табиий ва сунъий ёруғлик комбинациялари (маконлардаги ёруғликни меёрида таъминлаш), ички маконнинг функсионал эркинлиги (меҳмонлар учун маконлараро ўтишларнинг қулайлиги, психологик жиҳатдан хотиржамлик ҳиссини уйғотувчи бўлиши) кабилар асосий консептуал белгилар эканлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бухоро эски шаҳар қисмидаги турар жойларни кичик ҳажмдаги мехмонхоналарга мослаштириш услублари” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро тарихий шаҳар марказидаги турар-жойларнинг архитектуравий шаклланишида иқлимий; маҳаллий қурилиш материаллари; фазовий-функсионал; анъанавий устачилик мактаби ва усталар тажрибаси кабилар асосий омиллар сифатида белгиланиб, ҳудудда турар-жойлар асосан бир ҳовлили (оддий косиблар ва ҳунармандлар учун), икки ҳовлили (ганчкор усталар ва бой мулкдорлар учун) ва уч ҳовлили (савдогарлар ва даллоллар учун) шаклда қурилганлиги асосланганлиги ҳамда турар-жой биноларининг бадиий қийматини аниқлашда ҳамда кичик ҳажмдаги мехмонхоналарга мослаштиришда давлат мухофазасига тавсия қилинадиган йирик архитектура бинолари; маҳаллий даражада мухофазалашга лойиқ бинолар; меъморий-бадиий жиҳатдан ўзига ҳос маҳаллий меъморчиликни акс эттирувчи бинолар; меъморчилиги бўйича нейтрал, тарихий фонни яратишда фойдали бўлган бинолар; тарихий муҳитга мутлақо мос келмайдиган бинолар каби тоифаларга ажратиш таклифи Бухоро вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан турар жойларни меҳмонхоналарга мослаштириш жараёнидаги лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2-сентябрдаги 37-06/9882-сон маълумотномаси; Бухоро вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг 2025-йил 13-январдаги 1/71-сон далолатномаси). Натижада, Бухоро эски шаҳар қисмида жойлашган анъанавий тураржойларни кичик хажмдаги меҳмонхоналарга мослаштиришга мўлжалланаётган лойиҳаларни мутахассислар томонидан бехато амалга оширилишини таъминлаш бўйича намунавий лойиҳа асосида анъанавийликни сақлаб қолишга дават этишга эришилган; 
Бухоро эски шаҳар қисмида 10 та маҳалладаги 104 та анъанавий тураржойлар белгиланиб, улар Т.Жандий маҳалласида (19 та), Ж.Икромий маҳалласида (17 та), Ҳ.Олимжон маҳалласида (15 та) энг кўп жойлашганлиги далилланганлиги ҳамда турар жойларни кичик ҳажмдаги мехмонхонага мослаштиришда инсонга йўналтирилганлик (меҳмонларнинг психологик, эстетик ва физиологик эҳтиёжларини қондириш), мослашувчанлик ва функсионал зоналаш (кичик жойларда бир нечта функсия бир вақтнинг ўзида бажариш мумкин бўлган зоналар яратиш), материаллар ва рангларнинг уйғунлиги (экологик тоза, табиий материаллардан фойдаланиш, тарихий муҳитга мос рангларни танлаш), табиий ва сунъий ёруғлик комбинациялари (маконлардаги ёруғликни меёрида таъминлаш), ички маконнинг функсионал эркинлиги (меҳмонлар учун маконлараро ўтишларнинг қулайлиги, психологик жиҳатдан хотиржамлик ҳиссини уйғотувчи бўлиши) кабилар асосий консептуал белгилар эканлиги асослаб берилган таклифлар Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси ва АРЧ хусусий маъморчилик ишлаб чиқариш фирмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2-сентябрдаги 37-06/9882-сон маълумотномаси; Бухоро вилояти маданий мерос бошқармасининг 2024-йил 27-декабрдаги 05-АТ/2577-сон далолатномаси; АРЧ хусусий маъморчилик ишлаб чиқариш фирмасининг 2025-йил 29-августдаги 11-сон далолатномаси). Натижада, эски шаҳар қисмидаги тураржойларни меҳмонхонага мослаштиришда таъмиршунос мутахассисларга келажакдаги лойиҳаларини бехато амалга оширишида дастурул амал сифатида фойдаланишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish