Хабибуллаев Бахитжан Сагидуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жойлаштириш ва ихтисослаштиришни такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси шароитида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4012.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Тимур Узакбергенович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD)., доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Салаев Санатбек Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Утегенов Қуаныш Джадигерович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини самарали жойлаштириш ва тармоқлар ихтисослашувини такомиллаштириш орқали ҳудуд агроиқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда сарф қилинган сув миқдорига нисбатан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш усулини сув сарфи ва ялпи маҳсулот ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш орқали ҳосилдорликни “паст” (0 < Ҳп ≤ 0,50), “ўртача” (0,51 ≤ Ҳў ≤ 0,75) ва “юқори” (0,76 ≤ Ҳю ≤ 1,00) даражали гуруҳларга табақалаштирилган ҳолда сув ҳисобини юритиш ва бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
пахта етиштиришнинг интенсив усулига ўтишда сув тежамкор илғор технологияларни қишлоқ хўжалигида кенг жорий этиш ҳисобига пахта етиштиришда сув сарфини 30%га камайтириш ҳамда ҳосилдорликни икки баробарга ошириш орқали бир гектар экин майдони ҳисобига ялпи маҳсулот қийматини ошириш таклифи асосланган; 
ҳудуд қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси туманлар кесимида оптимал ихтисослашув йўналишларини аниқлаш, сувни кам талаб қилувчи экин турларини жойлаштириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тупроқ-иқлим шароити ва ҳудудий омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш самарадорлигини (0,3 ≤ Си/ч ≤ 0,5) ошириш чегараси асосланган; 
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда сув танқислиги шароитида соҳанинг барқарор ўсишини та'минловчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида 2030-йилга қадар қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ҳудудларда сарф қилинган сув миқдорига нисбатан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш усулини сув сарфи ва ялпи маҳсулот ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш орқали ҳосилдорликни “паст” (0 < Ҳп ≤ 0,50), “ўртача” (0,51 ≤ Ҳў ≤ 0,75) ва “юқори” (0,76 ≤ Ҳю ≤ 1,00) даражали гуруҳларга табақалаштирилган ҳолда сув ҳисобини юритиш ва бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш асосида такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг иш фаолиятида фойдаланиш учун жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 16-июндаги 02/022-1966-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудлар қишлоқ хўжалигида сув сарфи ва ялпи маҳсулот ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мезонларини ишлаб чиқиш имконини берган;
пахта етиштиришнинг интенсив усулига ўтишда сув тежамкор илғор технологияларни қишлоқ хўжалигида кенг жорий этиш ҳисобига пахта етиштиришда сув сарфини 30%га камайтириш ҳамда ҳосилдорликни икки баробарга ошириш орқали бир гектар экин майдони ҳисобига ялпи маҳсулот қийматини ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг иш фаолиятида фойдаланиш учун жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 16-июндаги 02/022-1966-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш пахта етиштиришда сув сарфини 30 %га камайтирган ҳолда ҳосилдорликни икки баробарга ошириш имконини берган;
ҳудуд қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси туманлар кесимида оптимал ихтисослашув йўналишларини аниқлаш, сувни кам талаб қилувчи экин турларини жойлаштириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тупроқ-иқлим шароити ва ҳудудий омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш самарадорлигини (0,3 ≤ Си/ч ≤ 0,5) ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги иш фаолиятида фойдаланиш учун жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 16-июндаги 02/022-1966-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир туман учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойлаштириш ва ихтисослаштириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини 50,0 %га ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда сув танқислиги шароитида соҳанинг барқарор ўсишини та'минловчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматининг прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги иш фаолиятида фойдаланиш учун жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 16-июндаги 02/022-1966-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажми 2024-йилда 10 445,7 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2030-йилда 18 500,8 млрд сўмга етиб, беш йилда маҳсулот ҳажми 56,5% га ошиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish