Эркаева Саодат Абдинайимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соянинг интродукция қилинган нав намуналари асосида юқори ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга бардошли тизмалар яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Qx1677
Илмий раҳбар: Холмуродова Гўзал Рўзиевна. қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялари унверситети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.09.2022.Qx.152.01.
Расмий оппонентлар: Иброҳимов Баҳодир Акмал ўғли, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Матниязова Ҳилола Худайбергенована, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интродукция қилинган нав намуналаридан фойдаланган ҳолда юқори ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга бардошли селексион тизмаларни яратиш ва уларнинг қимматли хоъжалик белгилари боъйича баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк маротаба Краснодардан интродукция қилинган соя нав намуналари мамлакатимиз навларида морфо-хоъжалик белгилари, биометрик коърсаткичлари боъйича селексион баҳоланган;
барқарор ҳосилдорликка эга ва касалликларга чидамли тизмалар кейинги селекция ишларида донорлар сифатида фойдаланилиши тавсия этилган;
интродукция қилинган соя нав намуналарини морфологик белгилар боъйича кластерларга ажралиши ва қимматли хоъжалик белгилари боъйича электрофорез таҳлиллари асосида баҳоланган;
соя дурагайларида қимматли хоъжалик белгилари орасидаги коррелятив боғлиқликларнинг таҳлиллари асосида юқори авлодларда шаклланиш қонуниятлари илмий асосланган;
соя селекциясида янги генотипларни жорий этиш орқали генетик базани кенгайтириш имкони яратилган;
юқори селексион қийматга эга боълган ашёларда белгиларнинг шаклланишини таҳлил қилиш ва самарали танловлар натижасида соянинг барқарор генотипли ҳосилдор, оқсил ва мой миқдори юқори, дуккаги чатнаб кетмайдиган, механизацияга мослашган Т-6, Т-8 ва Т-10 тизмалари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соянинг интродукция қилинган Краснодар селекциясига оид шакллар ҳамда маҳаллий навлар асосида ҳосилдорлиги, оқсил миқдори юқори ҳамда касалликларга бардошли боълган янги тизмаларини яратиш боъйича олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
Қимматли хоъжалик белгилари юқори боълган Т-10, Т-6 ва Т-8 тизмалари Оъсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институтининг генбанк фондига топширилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 3-июлдаги №05/04-04-350-сон маълумотномаси). Натижада, генетик-селексион изланишларда фойдаланишда янги донорлар яратиш учун тадқиқотларда кенг миқёсда фойдаланиш имконини, соянинг дунёвий генофондини сифат коърсаткичлари ва ҳосилдорлик элементлари юқорилиги, касаллик ва зараркунандаларга бардошлилиги билан янада бойитиш имконини берган.
Краснодар селекциясига оид шакллар ҳамда маҳаллий навлар асосидаги оилалардан Т-10, Т-6 ва Т-8 тизмалари яратилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 3-июлдаги №05/04-04-350-сон маълумотномаси). Натижада, Т-8 тизмаси донининг максимал ҳосилдорлиги 30,4 с/га ни ташкил этиб, андоза Орзу навига нисбатан 3,4-5,4 с/га юқори вегетация даври 115-116 кун, андоза Орзу навига нисбатан 8-5 кунга тезпишар боълганлиги, пастки дуккакларнинг жойлашиш баландлиги 15,0-16,0 см, механизацияга мослашгани, оқсил миқдори 41,3 %, андоза нисбатан 3-3,5 % юқори, мой миқдори 21,6 %, андоза навга нисбатан 3-3,7 % 1000 дона дон вазни 160-170 г, дуккаклари чатнаб кетмаслиги аниқланган. Т-6 донининг максимал ҳосилдорлиги 33,1 с/га, вегетация даври 112-114 кун, пастки дуккаклар жойлашиш баландлиги 13-14,0 см, механизацияга мослашгани, оқсил миқдори 41,2 %, мой миқдори 21,4 %, 1000 дона дон вазни 160-170 г, андоза навдан 5-7 г устун боълган.
Соянинг янги яратилган Т-6, Т-8 тизмалари Қашқадарё вилояти Косон тумани “Нур коъзгу Омад” МЧЖда 2024 йил 0,4 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 3-июлдаги №05/04-04-350-сон маълумотномаси). Натижада, Т-6, Т-8 тизмаларидан гектарига 30-33 сентнер, вегетация даври 114-115 кун, пастки дуккаклар жойлашиш баландлиги 13-14,0 см, механизацияга мослашгани, оқсил миқдори 41,5 %, мой миқдори 21,4 %, 1000 дона дон вазни 150-160 г боълганлиги, дуккаклари чатнаб кетмаслиги аниқланиб, Т-8 тизмаси донининг максимал ҳосилдорлиги 35,4 с/га ни ташкил этган, вегетация даври 115-116 кун, пастки дуккакларнинг жойлашиш баландлиги 14,0-15,0 см, механизацияга мослашгани, оқсил миқдори 41,3 %, мой миқдори 21,6 %, 1000 дона дон вазни 160-170 г фузариоз, септориоз, бактериоз касалликларига ҳамда оъргимчакканага бардошлилиги аниқланиб, Т-6 тизмасининг максимал дон ҳосилдорлиги 33,5 с/га, вегетация даври 116-117 кун, пастки дуккаклар жойлашиш баландлиги 14-15,0 см, оқсил миқдори 41,0 %, мой миқдори 21,6 %, 1000 дона дон вазни 140-160 граммга тенг боълган ва ушбу тизмалардан юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилган.
Соянинг янги Т-10, Т-6, Т-8 тизмалари Қашқадарё вилояти Косон тумани "Эрқоърғон паррандачилик" МЧЖ экин майдонларида ушбу тизмалар 0,4 га майдонларда экилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 3-июлдаги №05/04-04-350-сон маълумотномаси). Тизмаларнинг вегетация даври оъртача 115-116 кун ташкил этиб, андоза Орзу навидан 8-5 кунга тезпишар боълганлиги, пастки дуккаклар жойлашиш баландлиги 14-15,0 см, механизацияга мослашган, 1000 дона дон вазни 150-160 г, андозага нисбатан 1,7 г - 8,1 г устунликни намоён қилган, дуккаклари чатнаб кетмаслиги аниқланган, донининг максимал ҳосилдорлиги 35,5-38,0 с/га, андоза навга нисбатан 3,4-5,4 с/га юқори иқтисодий самарадорликка эришилган. Соянинг янги яратилган "Мадина" навининг экин майдонларини кенгайтириш учун етарли миқдордаги навдорлиги юқори бўлган оригинал уруғликлари тайёрланган.