Тошматова Мунира Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзанинг Г.барбаденсе Л. турига мансуб оилаларда чигитнинг тукланиш хили ва рангини айрим қимматли хўжалик белгилари орасидаги боғлиқлик нисбатлари”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.3.ПҳД/Qx1757
Илмий раҳбар: Мамараҳимов Бунёд Икромович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.09.2022.Qx.152.01.
Расмий оппонентлар: Иброҳимов Баҳодир Акмал ўғли, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Саманов Шермухаммад Абдурасулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ингичка толали ғўза дурагайларида қимматли хўжалик белгиларини ўзгарувчанлигини аниқлаш ва уларни чигитнинг тукланиш хили ва рангига боғлиқлигини ўрганиш ва белгиларнинг ижобий мажмуига эга бўлган оила ва тизмани яратиш ҳамда бошланғич ашё сифатида генетик-селексион жараёнларга тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор ингичка толали ғўзанинг тизма ва оилаларида турли чигит тукланиш хили ва рангига эга бўлган ўсимликлар гуруҳларга ажратиб ўрганилган;
Ф4-Ф9 дурагайларида қимматли хўжалик белгиларининг ўзгарувчанлиги ва турли чигит тукланиш хили ва рангига эга бўлган ўсимликларда қимматли хўжалик белгилари орасида ва чигит тукланиши хили ва рангига боғлиқлиги аниқланган;
қимматли хўжалик белгилари орасида асосан аҳамияциз корреляция коеффициенти аниқланиб, 2-гуруҳда чигитнинг тукланиш хили ва ранги - тола чиқими ва чигитнинг тукланиш хили ва ранги - 1000 дона чигит вазни ўртасида мос равишда салбий ва ижобий кучсиз даражада корреляция аниқланган;
чигитнинг тукланиш хили ва рангига қараб экилган ўсимликлар гуруҳларида, аввал ўрганилган барча ўсимликлар гуруҳлари чигитнинг тукланиш хили ва ранглари билан намоён бўлиши қайд этилиб, ўсимликлар гуруҳларидаги ўсимликлар сони экиш учун танланган ўсимликлар гуруҳларига боғлиқлиги исботланган;
қимматли хўжалик белгиларини яхшилашда чигит тукланиш хили ва рангидан маркёр сифатида фойдаланиш орқали якка танловларни самарадорлигини ошириш мумкинлиги исботланган;
ингичка толали ғўзанинг турли чигит тукланиш хили ва рангига эга бўлган ўсимликларни ўрганиш асосида ижобий белгилари бир генотипда жамланган ашёлар ажратиб олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг г.барбаденсе Л. турига мансуб оилаларда чигитнинг тукланиш хили ва рангини айрим қимматли хўжалик белгилари орасидаги боғлиқлик нисбатлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
Мазкур тадқиқот ишларида пахта селекцияси ва уруғчилиги соҳаси учун муҳим амалий натижаларга эришилган ҳамда оилаларни қимматли хўжалик белги кўрсаткичлари бўйича генетик-селексион изланишларга бошланғич ашё сифатида тавсия этилган. Мураккаб дурагайлаш услублари ёрдамида олинган Т-52 тизмаси асосида тезпишарлиги 113-117 кун, ҳосилдорлиги 39-45 с/га, тола чиқими 37,7-39,0%, битта кўсакдаги пахта хом-ашёси вазни 3,3-3,8 г, микронейр кўрсаткичи 4,1-4,2, юқори солиштирма узунлиги 1,35-1,40 дюйм бўлган (Қишлоқ хўжалигида билик ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12-сентябрдаги №05/04-04-556-сон маълумотномаси). Натижада, генетик-селексион изланишларда Т-52 тизманинг селексион генетик изланишларда маркёр сифатида, янги донорлар яратиш учун тадқиқотларда кенг миқёсда фойдаланиш имконини берган.
Сурхондарё вилояти Ангор тумани “Ўлдон Искандарова” фермер хўжалигида 1,0 гектар майдонда экилиб, тажриба далаларида синовдан ўтказилиб, О-2, О-3, О-7, О-9 ва О-12 оилаларининг ҳосилдорлиги 42-44 с/га, тезписҳарлиги 113-117 кунни, тола чиқими 37,8- 39,6 % ни, О-2, О-3, О-4, О-5, О-6, О-7 ва О-8, О-13, О-14, О-15 оилалари тажриба далаларида экилган (Қишлоқ хўжалигида билик ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12-сентябрдаги №05/04-04-556-сон маълумотномаси). Натижада, пахта ҳосилдорлиги тизмаларда ўртача 38,4-47 с/га ни ташкил этиб, андоза Сурхон-16 навига нисбатан 3-11,6 с/га юқори ҳосил олинган, оилалар андозага нисбатан 108-132 % кўп пахта ҳосили тўплаган. 
О-1, О-2, О-3, О-4, О-5, О-6, О-7,О-8, О-9, О- 10, О-11, О-12, О-13, О-14 ва О-15 оилалар чигитлари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти қошидаги ғўза генофондига тақдим этилган ҳамда ўрганилган ингичка толали ушбу оилалар ПС-2025/7 дан ПС -2025/20 гача рақам билан рўйхатга олинган (Қишлоқ хўжалигида билик ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12-сентябрдаги №05/04-04-556-сон маълумотномаси). Натижада, бу манбалар маданий ғўза коллекцияси генофондини янада бойитишда хизмат қилган. 
Табиий юқори ҳарорат шароитида қимматли хўжалик белгиларнинг мажмуаси бўйича ингичка толали О-1, О-2, О-3, О-4, О-5, О-6, О-7,О-8, О-9, О-10, О-11, О- 12, О-13, О-14 ва О-15 ғўза оилалари андоза Сурхон-16 навига нисбатан устун бўлган (Қишлоқ хўжалигида билик ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12-сентябрдаги №05/04-04-556-сон маълумотномаси). Натижада, тола сифати И-И “А” типларга мансуб тола берадиган, тезпишар, ҳосилдор, тола сифати юқори, юқори ҳосилдор, гармселга бардошли бўлган ғўза навлари борасидаги селексион-генетик изланишларда бошланғич ашё сифатида фойдаланилмоқда.
    
Бош илмий котиб
А.Шермухамедов    Бош инспектор
У.Абдурахманов    бош мутахассис 
Ю.Иноятова     Марказ
 бошлиғи
З.Таджиходжаев    Веб-сайт администратори
О.Маҳмонов

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish