Каримова Наргиза Яхёевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
“Талабалар мафкуравий иммунитетини ривожлантиришда миллий маънавий қадриятлар уйғунлигини таъминлаш технологиялари” (Технологии обеспечения гармонизации национальных и духовных ценностей в развитии идеологического иммунитета студентов), 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped14783
Илмий раҳбар: Каххарова Матлуба Манофовна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Артикова Мухайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Талабалар мафкуравий иммунитетини ривожлантиришда миллий маънавий қадриятлар уйғунлигини таъминлаш технологияларига оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлар асосида шаклланган ота-онага ҳурмат ва эҳтиром ғоясининг педагогик мазмуни шахс тарбиясидаги маънавий-компонентлар тизимига ижтимоий-маънавий функциялар ҳамда тарбиявий имкониятлар кўрсаткичларини мазмунан уйғунлашувининг аксиогносеологик таъсирини аниқлаш асосида очиб берилган;
талабалар мафкуравий иммунитетини миллий ва маънавий қадриятлар контекстида ривожлантиришнинг педагогик аспектлари педагогик лойиҳалаш орқали диншуносликка оид билимларни мафкуравий компетентликнинг анъанавий ва атрибутлашган синкретик компонентларини қадриятлар ҳамда мафкура ўртасидаги диалектик боғлиқликни уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
талаба ёшларда соғлом дунёқарашни мафкуравий шакллантириш технологияси ўқув-таълим тузилмасига миллий маънавий қадриятлар уйғунлигига эришишнинг ибрат феномени – “қирғоқлар (эмоционал-ҳиссий ҳолатини таҳлил қилиш)”, “идеалик ғояси- Гоогле Арц & Cултуре (қарашлар ва ғоялар таҳлили)” ҳамда “ҳаёт чизиғи (“ўтмиш – бугун ва келажак”ни тафаккур қилиш ва режалаштириш)” методларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
таълим муҳитида миллий маънавий қадриятларни уйғунлаштиришнинг педагогик воситалари талабаларда макон ва замонга ҳамоҳанг мослашувчанлик ва мутаносиблик эҳтиёжининг параметрларига шахс “маънавий бегоналашув”ини олдини олиш амалиёти сифатида маънавий мезоннинг вақт ва жой танламаслиги тамойилини адаптациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Талабалар мафкуравий иммунитетини ривожлантиришда миллий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаш технологиялари” мавзусидаги илмий тадқиқот натижалари асосида:
миллий ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлар асосида шаклланган ота-онага ҳурмат ва эҳтиром ғоясининг педагогик мазмуни шахс тарбиясидаги маънавий-компонентлар тизимига ижтимоий-маънавий функциялар ҳамда тарбиявий имкониятлар кўрсаткичларини мазмунан уйғунлашувининг аксиогносеологик таъсирини аниқлаш асосида очиб берилганлигига оид илмий янгилигидан “Ўзбекистон республикаси дин ишлари бўйича қўмита” томонидан тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 3-декабрдаги 02-02/02/1/3249-сон далолатнома). Натижада қадриятлар асосида мафкуравий иммунитет ва мафкуравий компетентликни ривожлантиришга доир назарий ва амалий материалларни бойитишга эришилган;
талабалар мафкуравий иммунитетини миллий ва маънавий қадриятлар контекстида ривожлантиришнинг педагогик аспектлари педагогик лойиҳалаш орқали диншуносликка оид билимларни мафкуравий компетентликнинг анъанавий ва атрибутлашган синкретик компонентларини қадриятлар ҳамда мафкура ўртасидаги диалектик боғлиқликни уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий янгилигидан “Мамлакатда ёшлар маънавий тарбиясини тизимли ташкил этишга қаратилган “Узлюксиз маънавий тарбия консепсияси” тизимларда белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширишни услубий таъминлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 3-декабрдаги 10/186-сон далолатнома). Натижада олий таълим ташкилотлари талабаларининг мафкуравий иммунитетини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талаба ёшларда соғлом дунёқарашни мафкуравий шакллантириш технологияси ўқув-таълим тузилмасига миллий ва маънавий қадриятлар уйғунлигига эришишнинг ибрат феномени – “қирғоқлар (эмоционал-ҳиссий ҳолатини таҳлил қилиш)”, “идеалик ғояси- Гоогле Арц & Cултуре (қарашлар ва ғоялар таҳлили)” ҳамда “ҳаёт чизиғи (“ўтмиш – бугун ва келажак”ни тафаккур қилиш ва режалаштириш)” методларини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Основы национального воспитания” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 04-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан берилган 137828-рақамли нашр маълумотнома). Натижада мафкуравий иммунитет ва компетентликнинг дидактик тизимини ривожлантириш механизмларини амалиётда қўллаш самарадорлигини яхшилашга хизмат қилган;
таълим муҳитида миллий ва маънавий қадриятларни уйғунлаштиришнинг педагогик воситалари талабаларда макон ва замонга ҳамоҳанг мослашувчанлик ва мутаносиблик эҳтиёжининг параметрларига шахс “маънавий бегоналашув”ини олдини олиш амалиёти сифатида маънавий мезоннинг вақт ва жой танламаслиги тамойилини адаптациялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан 2021-2022 йилларда бажарилган ОТ-Ф-1-17 рақамли “Маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишни ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” номли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган оид тавсиялар амалётига татбиқ этилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 04-майдаги 11-05-2008/04-сон далолатнома). Натижада ўқув услубий мажмуаларни умуминсоний қадриятлар асосида мафкуравий иммунитетни ривожлантиришга доир назарий ва амалий материаллар билан таминлашга хизмат қилган.