Бахтияров Сирожбек Илхомбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қадимги Хоразмда урбанистик жараёнларнинг характерли хусусиятлари”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tar1891.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эгамбердиева Нигора Азадовна, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахит Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Сотимов Баходир Манглибой ўғли, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент .
Етакчи ташкилот номи: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг асосий мақсади. Қадимги Хоразмдаги урбанистик жарайонларнинг характерли хусусийатлари ва тараққийот босқичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қадимги Хоразмда урбанистик жараёнлар ривожланишининг норматив модели ишлаб чиқилди ҳамда шаҳарсозликнинг оъзига хос жиҳати икки хил коъринишда намойон боълганлиги аниқланди;
қадимги Хоразм воҳасида урбанизацион жарайонининг ривожланиш босқичлари коърсатилиб, Хоразмда илк урбанизацийа жарайонлари Коъзалиқир ва Хазорасп, Хумбузтепа йодгорликларидан бошланганлиги асосланди;
мамлакатдаги сийосий вазийатнинг урбанизацион жарайонларга таъсири аниқланди ва давлат мустақил фаолийат олиб борган вақтларда урбанизацион жарайон жадаллашганлиги очиқланди, урбанизацион жарайонлар Хоразм воҳасининг шимоли-ғарбида ва жануб томонидан бошланган боълиб, улар икки хил хусусийатларга эга боълганлиги далилланди;
дунйо миқйосида шаҳарларнинг вужудга келиши сабаблари ҳунармандчиликнинг алоҳида соҳа боълиб ажралиб чиқиши билан белгиланган, лекин қадимги Хоразмда илк шаҳарларнинг ташкил топиши бу жарайон билан боғланмаган. Аксинча аҳолининг миграцийаси ва чорвадор аҳолининг оътроқлашуви билан кечганлиги асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги Хоразмда урбанистик жараёнларнинг характерли хусусиятлари мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Қадимги Хоразмда урбанистик жараёнлар ривожланишининг норматив модели ишлаб чиқилди ҳамда шаҳарсозликнинг оъзига хос жиҳати икки хил коъринишда намойон боълганлиги ҳақидаги натижалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 7-мартдаги 10/549-сон маълумотномаси). Натижада, Қадимги Хоразмдаги урбанизацийа жарайонларини тадқиқ қилиш учун шаҳарларнинг оъсиши, инфратузилмасидаги оъзгаришлар, аҳоли сонининг ошиши, қишлоқ аҳолисининг шаҳарларга коъчиш масалаларини тадқиқ қилиш зарурлиги тўғрисидаги янги маълумотлар ва илмий тадқиқотлар натижаларидан кенг фойдаланишга хизмат қилган;
қадимги Хоразм воҳасида урбанизацион жарайонининг ривожланиш босқичлари коърсатилиб, Хоразмда илк урбанизацийа жарайонлари Коъзалиқир ва Хазорасп, Хумбузтепа йодгорликларидан бошланганлиги асосланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 27-мартдаги 05-09-385-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар Хоразм воҳаси шаҳарларнинг жойлашиши, қурилиш жараёнлари, мудофаа иншоотларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш борасида замонавий технологик ютуқларини ҳисобга олиш, виртуал музейларни ташкиллаштириш ҳамда ёдгорликлардан фойдаланишни такомиллаштириш имконини яратган;
мамлакатдаги сийосий вазийатнинг урбанизацион жарайонларга таъсири аниқланди ва давлат мустақил фаолийат олиб борган вақтларда урбанизацион жарайон жадаллашганлиги очиқланди, урбанизацион жарайонлар Хоразм воҳасининг шимоли-ғарбида ва жануб томонидан бошланган боълиб, улар икки хил хусусийатларга эга боълганлиги таҳлил қилинди (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 7-мартдаги 10/549-сон маълумотномаси). Натижада, бу маълумотлар ёшларда ватанпарварлик туйгʻуларини шакллантириш ва Ўзбекистон тарихига оид билимларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
дунйо миқйосида шаҳарларнинг вужудга келиши сабаблари ҳунармандчиликнинг алоҳида соҳа боълиб ажралиб чиқиши билан белгиланган, лекин қадимги Хоразмда илк шаҳарларнинг ташкил топиши бу жарайон билан боғланмаган. Аксинча аҳолининг миграцийаси ва чорвадор аҳолининг оътроқлашуви билан кечганлиги асослаб берилганлиги бўйича хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 27-мартдаги 05-09-385-сон маълумотномаси). Натижада, Қадимги Хоразм воҳасидаги илк урбанизацийа жарайонларини аниқлаш учун Жонбос-7 йодгорлиги археологик жиҳатдан қайта тадқиқ қилиш, сўнги технологияларни илмий муомалага жорий қилиш ва тарих таълим йоъналиши талабалари учун “Тарихий урбанистика” фанини жорий қилиш имконини берган.