Умирова Дурдона Муқум қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё вилояти шароитида ўта эртаги тарвуздан юқори ҳосил олишга мос нав-дурагайларни танлаш ва ўғитлашни такомиллаштириш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Qx1320.
Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Адилов Махсуд Мирваситович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хакимов Рафиқжон Абдунабиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилояти шароитида ўта эртаги тарвуздан юқори ҳосил олишга мос дурагайларни танлаш ва ўғитлашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилояти шароитида вақтинчалик ҳимояланган жойларда етиштириш учун тарвузни истиқболли нав дурагайларини комплекс баҳоланиб, ўта эртапишар юқори ҳосилли Hollar - Crimson Sweyet нави (22,0 т/га), 3 та Dolby F1 (23,5 т/га), Montana F1 (26,6 т/га) ва Talisman F1 (25,6 т/га) гетерозисли дурагайлари ажратилган;
мазкур нав ва дурагайларнинг шароитга мослашуви орасидаги корреляцион боғлиқлик ижобий бўлганлиги (р=0,923 Р2=08593) исботланган;
истиқболли Montana F1, Talisman F1 ва Dolby F1 дурагайларига турли органоминерал ўғитлар қўллаш меъёрларини комплекс таъсири аниқланиб, мақбул меъёр сифатида ҳар бир ўрага 1,0 кг гўнг+N13-15,8P10,5-12,6K6,6-8,0 граммдан биргаликда қўллаш товарбоп ҳосилдорликни (25-28 т/га) ошириши аниқланган;
эртаги тарвуз нав ва дурагайлари мевалари таркибидаги нитратлар миқдори 31,24-43,35 мг/кг, қуруқ модда – 12,6 %, қанд –7,9 %, аскорбин кислотаси – 20,48 мг/% гача мавжуд эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти шартли суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида вақтинчалик ҳимояланган жойларда ўта эртаги тарвуз ўстириш технологиясини такомиллаштириш, асосида барқарор юқори ва сифатли ҳосил олишга имкон берувчи нав-дурагайларини ажратиш ва агротехнологиясини яратиш борасида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
ўта эртаги тарвузнинг истиқболли мосланувчан - Montana F1, Talisman F1, Dolby F1, Hollar - Crimson Sweyet нав ва дурагайлари Қашқадарё вилоятнинг Кўкдала туманидаги “Яхшиев Асадулла” томорқа хўжалигида 1,5 гектар майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 2-июндаги 05/06-04-308-сон маълумотномаси). Натижада, стандарт Dolby F1 - 20,6, мосланувчан нав-дурагайлар эса 23,5-24,5 т/га ҳосилдорликни ёки 4,4 ва 5,2-4,7 т/га қўшимча ҳосил олишни таъминлаган;
Ажратилган мосланувчан Montana F1, Talisman F1, Dolby F1, дурагайлари иккита (мавжуд ва тавсия этилган) технологияларда экилиб, органоминерал ўғитлар гектарига 10 тонна гўнг+ N125-150 P100-120 K62-75 килограмм, яъни ҳар бир ўрага 1,0 кг гўнг+ N13,0-15,8 P10,5-12,6 K6,6-8,0 граммдан биргаликда қўллаш ишланмаси Қашқадарё вилоятнинг Кўкдала туманидаги “Мухаммадиев Аюбхон” томорқа ер хўжалигида 2,0 га, “Ҳусанов Бахтиёр” томорқа ер хўжалигида 0,75 га, “Муродов Холмирза” томорқа ер хўжалигида 1,5 га, жами 5,75 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 2-июндаги 05/06-04-308-сон маълумотномаси). Натижада, ўртача ҳосилдорлик 22-25 т/га ни ташкил қилиб, қўшимча ҳосилдорлик дурагайлар бўйича 3,3-5,2 т/га ни ташкил этган.