Sayt test rejimida ishlamoqda

    МАМАТХАНОВ Ахматхон Умарханович:«Rhaponticum carthamoides, Silene praemixta, Ajuga turkestanica ва Ferula tenuisecta ўсимликларидан олинган экдистероидлар ва терпеноид спиртларининг мураккаб эфирлари асосида дори воситаларининг субстанцияларини олиш технологияларини яратиш» (02.00.10) – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Биоорганик кимё институти (100125, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек кўчаси, 83-уй. Тел.: 262 35 40, факс (99871) 262 70 63; е-mail:  mahmud@mail.ru), (диссертация рус тилида).

 

    Илмий маслахатчи: Ш.Ш. Сагдуллаев

    Иш бажарилган ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Ўсимлик моддалари кимёси институти.

    Расмий оппонентлар: Н.Р. Юсупбеков, Д.Н. Далимов, Х.М. Камилов

    Етакчи ташкилот: А.C. Султонов номидаги Ўбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти.

    Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади: Экдистероидлар ва терпеноид спиртларининг мураккаб эфирлари асосида дори воситаларининг субстанцияларини ишлаб чиқариш технологияларини яратишдан иборат.

    II. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:

    биринчи марта Rhaponticum carthamoides (Willd) Iljin, Rh. integrifolium C. Winkl., Silene praemixta M. pop.ва Ajuga turkestanica Regel. Brig. ўсимликларидан “Экдистен” дори воситасини саноат миқёсида олиш технологияси ишлаб чиқилди (Патент РУз № IAP 03623. Расмий ахборотнома. – 2008. – № 4).

    Ajuga turkestanica ўсимлигидан қувват берувчи ва сут кўпайтирувчи фаоллигига эга “Аюстан”, қувват берувчи “Эксумид”, “Жистенин” косметик воситаси ва “Туркестерон” биореактивларини олиш технологиялари ишлаб чиқилди (Патент 488 Uz. Расмий ахборотнома. – 1994. – № 1. – С. 70).

    биринчи марта терпеноид спиртларининг мураккаб эфирлари асосида тиббий амалиётга «Ферулен» ва «Тефэстрол», ҳамда чорвачилик ва паррандачиликда қўлланиш учун «Паноферол» фитоэстроген воситаларининг саноат миқёсида олиш технологиялари ишлаб чиқилди (Патент 458 Uz. Расмий ахборотнома. – 1994. – № 1. – С. 67).

    Экдистен ишлаб чиқаришдаги чиқиндиларни қайта ишлаб гипоазотемик таъсирига эга флавоноидлар, биофаол липидли концентратлар, ҳамда иридоидлар асосида жигарни ҳимояловчи ва сафро хайдовчи фаоллигига эга Ирихол воситаларини олиш технологиялари ишлаб чиқилди (Химия природ. соед. – Ташкент, 1999. – Спец. выпуск. – С. 118-120).

    III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган натижалари ва уларнинг самарадорлиги:

2013–2014 йиллар давомида «Радикс» хусусий илмий ишлаб чиқариш корхонасида 40000 қадоқ экдистен 0,005г №30 дори воситаси, «Ўзхимфарм» ОАЖ томонидан 3500 қадоқ тефэстрол 0,005 г №30 дори воситаси ишлаб чиқарилган («Ўзфармсаноат» ДАК томонидан 20.11.2014 йилдаги МД-06/1955 далолатнома). Натижада тиббиётга янги қувват берувчи экдистен, ва эстроген хусусиятга эга тефэстрол дори воситалари татбиқ этилди.

Франциянинг «LATOXAN» фирмаси ва Ўсимлик моддалари кимёси институти ўртасида 27.04.2011 йилда тузилган №4–L/01 шартнома асосида жистенин БФҚси ҳамда туркестерон биореактиви ишлаб чиқарилган ва истеъмолчиларга етказиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish