Шабонова Шахноза Бахриддиновнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ҳиссий барқарорлигини шакллантиришнинг методик имкониятлари” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9542
Илмий раҳбар: Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.09
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Қурбонова Гулноз Неъматовна ҳамда филология фанлари доктори (DSc), профессор Хажиева Феруза Мелсовна
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ҳиссий барқарорлигини шакллантириш методикаси бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида ҳиссий барқарорликни  шакллантириш мазмуни инновацион таълим муҳитини яратиш,  рефлексив-когнитив мотивацияли тамойиллар интеграцияси ва рефлексив алоқаларни таъминлаш ўқитувчи фаолиятининг амалдаги ҳолатини прогнозлаш асосида аниқлаштирилган.  
инглиз тили  ўқитувчилари ҳиссий барқарорлигини шакллантиришнинг  турли даражадаги (“обект-обект”, “обект-субект”, “субект-субект”) ишлаб чиқилган топшириқлар асосида интелектуал салоҳияти, креатив фикрлаши, касбий-ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлашни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминоти такомиллаштирилган.  
бўлажак инглиз тили ўқитувчисининг ҳиссий барқарорлигини шакллантиришнинг таркибий асослари (мазмуни, мақсади ва вазифалари) ҳамда таълимнинг интерактив муҳитига мослашувчанлигини адаптив ва амалий йўналганлик тамойиллари асосида ривожлантириш, ўқув-билув топшириқларини яратишга қўйиладиган компетенсияларини такомиллаштиришга қаратилган методик талаблар ҳамда инглиз тили дарсларини рефлексив мослаштириш асосида шакллантирилган.
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ҳиссий барқарорлигини шакллантириш воситаси репродуктив, продуктив, изланишли, ижодий мазмундаги фаолият асосида ўқитувчиларнинг инглиз тили фани бўйича билим, кўникма, малакаларини самарали эгаллашга йўналтирилган дидактик ва методик таъминот яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ҳиссий барқарорлигини шакллантиришнинг методик имкониятларига оид олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида ҳиссий барқарорликни  шакллантириш мазмуни инновацион таълим муҳитини яратиш, рефлексив-когнитив мотивацияли тамойиллар интеграцияси ва рефлексив алоқаларни таъминлаш ўқитувчи фаолиятининг амалдаги ҳолатини прогнозлашга оид  таклифлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024 йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд давлат чет тиллар институти 2025-йил 25-июлдаги 1469/02-сон маълумотномаси). Натижа бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ҳиссий барқарорлигини шакллантириш методикаси бойитилган.
инглиз тили  ўқитувчилари ҳиссий барқарорлигини шакллантиришнинг  турли даражадаги (“обект-обект”, “обект-субект”, “субект-субект”) ишлаб чиқилган топшириқлар асосида интелектуал салоҳияти, креатив фикрлаши, касбий-ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлашни ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” (2024-2025-йй.) мавзусидаги олима аёллар инновацион лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 5-августдаги 01-09/330-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчисининг ҳиссий барқарорлигини шакллантириш орқали ўқитувчиларнинг амалий кўникмаларини янада такомиллаштиришга эришилган.
бўлажак инглиз тили ўқитувчисининг ҳиссий барқарорлигини шакллантиришнинг таркибий асослари (мазмуни, мақсади ва вазифалари) ҳамда таълимнинг интерактив муҳитига мослашувчанлигини адаптив ва амалий йўналганлик тамойиллари асосида ривожлантириш, ўқув-билув топшириқларини яратишга қўйиладиган компетенсияларини такомиллаштиришга қаратилган методик талаблар ҳамда инглиз тили дарсларини рефлексив мослаштиришга оид тавсиялардан  “Метҳодологй оф теачинг Энглиш” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида берилган 768/650-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий ва шахсий сифатларини ривожлантириш жараёни мазмуни янада бойишига хизмат қилган.
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ҳиссий барқарорлигини шакллантириш воситаси репродуктив, продуктив, изланишли, ижодий мазмундаги фаолият асосида ўқитувчиларнинг инглиз тили фани бўйича билим, кўникма, малакаларини самарали эгаллашга йўналтирилган дидактик ва методик таъминот яратишга оид  таклиф ва тавсиялардан Бухоро давлат педагогика институти, Қарши давлат университети, Навоий давлат университетларида инглиз тили ўқитиш жараёнига тадбиқ этилган. (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 18-июлдаги 02/01-01289-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ҳиссий барқарорлигини шакллантиришнинг методик имкониятлари такомиллаштирилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish