Қодиров Азамат Мухриддиновичнинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тили дарсларида юқори синф ўқувчиларининг коммуникатив компетенсиясини ўқиш воситасида ривожлантириш методикаси (ихтисослаштирилган мактаблар мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.4 PhD/ Ped 6412 
Илмий раҳбар: Лутфуллаев Пўлатхон Мухибиллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
 Расмий оппонентлар: Собирова Маҳбуба Юсубжановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Умурзакова Дилфуза Илхомовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили дарсларида ихтисослаштирилган мактаб юқори синф ўқувчиларининг коммуникатив компетенсиясини ўқиш воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш 
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
ихтисослаштирилган мактаб юқори синф ўқувчиларининг инглиз тилида коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари ўқишни таълим мақсади ва воситаси мақомида ўргатиш ва ўрганиш тамойили асосида такомиллаштирилган;
юқори синф ўқувчиларининг инглиз тилида коммуникатив компетенсиясини ўқиш воситасида ривожлантиришнинг лингвистик, лингводидактик, психологик ва психолингвистик тамойиллари ўқувчиларнинг инновацион, аналитик, динамик, сензитив, когнитив, сенсор ва индивидуал каби тил ўрганиш усулларини, ёшга оид психологик хусусиятларини инобатга олиб аниқлаштирилган; 
ихтисослаштирилган мактаб юқори синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларининг тилга оид компетенсиясини ўқиш воситасида ривожлантиришга хизмат қилувчи “Жигсаw реадинг” (тақсимлаб ўқиш), “Параллел реадинг” (параллел ўқиш), “Шаред реадинг” (алмашиб ўқиш), “Жоинт реадинг” (ҳамкорликда ўқиш), “Жеопардй”, “Унсcрамбле тҳе техт” (Матннинг аслиятини қайта тиклаш), “Рун анд реад” технологияларидан иборат услубий таъминоти ишлаб чиқилган;  
инглиз тилидаги матнларни ўқиб тушунишни ўрганиш ва ўргатишда ички (интринсиc), ташқи (эхтринсиc), инструментал (воситали) ва интегратив мотивация (ички туртки)ни қўзгалишига хизмат қилувчи, матнда ифодаланган фикрни мустақил идрок этилиши ва фаҳмланишининг содир бўлишини таъминловчи машқлар тизими ва улардан фойдаланишнинг “Шадоw реадинг”, “Боттом-Уп” (Қуйидан юқорига) ва “Топ-Доwн” (Юқоридан қуйига), танишув ўқиш, кузатув ўқиш, ўрганув (синчиклаб) ўқиш турларидан фойдаланиш технологиялари такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида юқори синф ўқувчиларининг коммуникатив компетенсиясини ўқиш воситасида ривожлантириш методикаси (ихтисослаштирилган мактаблар мисолида) мавзусидаги тадқиқот натижаларидан:
Коммуникатив ёндашув назарияларига асосланиб умумлаштирилган юқори синф ўқувчилари инглиз тили коммуникатив компетенсиясини ўқишни ўрганиш ва ўргатиш воситасида ривожлантиришнинг лингвистик, лингводидактик, психологик ва психолингвистик асосларидан ихтисослаштирилган мактаблар инглиз тили дарсларида амалий машғулотларни ташкил этишда унумли фойдаланилмоқда. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2025 -йил 15- майдаги 01-20-1170-сонли маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг коммуникатив компетенсиясини ўқиш воситасида ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари такомиллаштирилган, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган ихтисослаштирилган мактаб юқори синф ўқувчиларининг инглиз тилидаги коммуникатив компетенсиясини ўқиш машқлари воситасида ривожлантириш методикасининг самарадорлиги тажрибавий ўқитиш натижаларининг статистик таҳлили асосида исботланган.
Ихтисослаштирилган мактаб юқори синф ўқувчиларининг ёшга оид психологик хусусиятларини инобатга олиб аниқлаштирилган инновацион, аналитик, динамик, сензитив, когнитив, сенсор ва индивидуал каби тил ўрганиш усуллари, ўрганиш эҳтиёжларига кўра дарсларни ташкил этиш, тил ўрганишни давом эттиришга бўлган ижобий муносабатни шакллантириш, ўқиб тушуниш стратегиялари ва ўқиб тушунишга ўргатишнинг коммуникатив методикаси борасида фикрларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон - 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” номли телерадиоешиттиришларнинг 2025-йил январ ва март сонларида дастурларни мазмунан бойитиш мақсадида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 6-майдаги 05-09-607-сонли маълумотномаси) Натижада инглиз тили ўрганишнинг инновацион, аналитик, динамик, сензитив, когнитив, сенсор ва индивидуал усуллари телетомошабинлар орасида оммалаштирилган.
2024-2025 йилларда бажарилаётган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Хусусан, ихтисослаштирилган мактаб юқори синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларининг коммуникатив компетенсиясини ўқишни таълим мақсади мақомида ўргатиш ва ўрганиш тамойили асосида ривожлантиришга хизмат қилувчи “Жигсаw реадинг” (тақсимлаб ўқиш), “Параллел реадинг” (параллел ўқиш), “Шаред реадинг” (алмашиб ўқиш), “Жоинт реадинг” (бирга ўқиш), “Жеопардй”, “Рун анд реад”, “Унсcрамбле тҳе техт” (матннинг асл тартибини тиклаш) технологияларидан иборат услубий таъминотидан семинар-тренинг ва вебинарлар ташкил этишда фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институти томонидан берилган 732-03-сонли маълумотнома). Натижада, лойиҳа иштирокчиларининг инглиз тилидаги аутентик, ярим аутентик, соф-илмий, ўқув-илмий, илмий оммабоп матнларни ўқиб тушуниш компетенсиясини ривожлантиришнинг услубий таъминоти бойитилган. 
2023-2024 йилларда бажарилган КА107/2023-2024 рақамли “Эрасмус+ мобилитй програм” лойиҳаси доирасида тадқиқотчи томонидан такомиллаштирилган инглиз тилидаги матнларни ўқиб тушунишни ўрганиш ва ўргатишда ички (интринсиc), ташқи (эхтринсиc), инструментал (воситали) ва интегратив мотивация (ички туртки)ни қўзғалишига хизмат қилувчи, матнда ифодаланган фикрни мустақил идрок этилиши ва фаҳмланишининг содир бўлишини таъминловчи машқлар тизими ва улардан фойдаланишнинг “Шадоwинг”, “Боттом-Уп” (Қуйидан юқорига) ва “Топ-Доwн” (Юқоридан қуйига), танишув ўқиш, кузатув ўқиш, ўрганув (синчиклаб) ўқиш турларидан фойдаланиш технологияларидан дастур иштирокчиларининг академик ўқиш компетенсиясини ривожлантиришда фойдаланилган. (Наманган давлат чет тиллари институти томонидан берилган 733-03-сонли маълумотнома). Натижада иштирокчиларнинг аутентик матнларни ўқиб тушуниш компетенсиясини такомиллаштиришнинг услубий таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish