Уразов Мансур Мусурмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тайёр кийимлар бозори рақобатбардошлигини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4548.
Илмий раҳбар: Рустамов Нарзилло Истамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Амалий фанлар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.1.72.05.
Расмий оппонентлар: Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор; Жалилов Жамшид Ғанижонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).   
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тайёр кийимлар бозори рақобатбардошлигини маркетинг тадқиқотлари асосида такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тайёр кийимлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини баҳолаш услубиёти маҳсулот бозорини маркетинг тадқиқотлари орқали тартибга солишга асосланувчи ПМР (Продукт маркет регулатион) тизимини амалиётга жорий қилиш орқали такомиллаштирилган;
тайёр кийимлар ва уй текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи нуфузли халқаро брендлар билан маҳаллий корхоналарда “франчайзинг” ва “ауцорсинг” асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича брендлар буюртмаларини жойлаштирувчи “сорсинг” компанияларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришда икки-уч сменали иш режимида тикиш фаолияти самарадорлигини оширишда револвер кредитлар тақдим этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тайёр кийимлар бозори рақобатбардошлигини оширишда савдо айланмаси ва экспортни ривожланитириш орқали 2030 йилгача тайёр кийимлар сотиш ҳажми ошишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тайёр кийимлар бозори рақобатбардошлигини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
маркетинг тадқиқотлари асосида истеъмолчиларнинг маҳаллий ва хорижий тайёр кийимлар истеъмолига чекланган мойилликлари аниқлаш, маҳаллий тайёр кийимлар истеъмолини ошириш орқали корхоналарнинг тайёр маҳсулотни сотишдан оладиган фойдасини ошириш услубий жиҳатдан асослаб бериш ва аҳолини маҳаллий тайёр кийимлар истеъмолига талабини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Бобошбек” савдо ишлаб чиқариш мажмуасининг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 
3 майдаги №04/25-923 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳаллий корхоналар маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида маркетинг тадқиқотларининг стратегиялари жараёнларида маҳсулотга бўлган талабни оширишни тадқиқ қилиш борасидаги стратегик йўналиши ишлаб чиқилган. Маркетинг тадқиқотлари ҳамда стратегик тамойиллар самараси ўлароқ ушбу савдо ишлаб чиқариш марказининг ўртача йиллик ўсиш даражаси 40% дан юқори натижа берган; 
тайёр кийимларнинг мода индустриясини ривожлантириш асосида маҳаллий кийимлар брендларини яратиш ва ассортиментни кенгайтиришнинг етакчилик стратегияси такомиллаш¬тириш бўйича берилган таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Бобошбек” савдо ишлаб чиқариш мажмуасининг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 3 майдаги №04/25-923 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонада ишлаб чиқараётган маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадида техник-технологик, инжиниринг, дизайн-мода, реклама ва консалтинг хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш, корхона маҳсулот ишлаб чиқариши ривожланишига тайёр маҳсулотлар, ярим тайёр материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини қўллаш тадбирлари амалга оширилган. Мазкур дастурга киритилган 153 та лойиҳа бўйича 1267,1 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 3703,0 млрд. сўмга етган; 
ён-атрофдагилар билан “мусобақада яшаш” самараси, кўпчиликка эргашиш самараси, сноб самараси ва Веблен самараси каби омилларни инобатга олган ҳолда тайёр кийим истеъмолининг маркетинг стратегияларини такомиллаштириш йўлларини таклиф этиш бўйича берилган тавсиялар “Ўзқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Бобошбек” савдо ишлаб чиқариш мажмуасининг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 3 майдаги №04/25-923 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Бобошбек” савдо ва ишлаб чиқариш корхонасида тайёр кийимларни сотишда ижтимоий омилларни инобатга олиш даражаси ошган ва юқоридаги каби маркетинг стратегияларини қўллаш натижасида корхонанинг фойдаси ўсишига эришилган;
Тайёр кийимлар бозори рақобатбардошлигини оширишда онлайн савдони ривожланитириш орқали 2030 йилгача тайёр кийимларни сотиш ҳажми ошишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш бўйича таклифлар “Ўзқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Бобошбек” савдо ишлаб чиқариш мажмуасининг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 3 майдаги №04/25-923 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг натижаларидан, белгиланган прогнозлардан келиб чиққан ҳолда корхонани 2030 йилгача ривожланиш стратегияси ва унинг йўл харитаси ишлаб чиқилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish