Ахмедова Зарнигор Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср иккинчи ярми-ХХ аср бошларида Самарқанд вилоятида демографик жараёнлар” 07.00.01– Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar666.
Илмий раҳбар: Нормуродова Гузал Бекмуродовна тарих фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор. Саипова Камола Давляталиевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Самарқанд вилоятида кечган демографик жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Самарқанд вилоятининг демографик тузилмаси Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати натижасида тубдан ўзгариб, кўчириш, руслаштириш ва иқтисодий инфратузилмани ўз манфатига мослаштириш сиёсати, натижада шаҳар аҳолиси тез ўсиб, рус ва европаликларнинг улуши ошди, қишлоқ аҳолиси эса маҳаллий этник гуруҳлардан иборатлигича қолиб, бу жараён турли миллий ва ижтимоий қатламларга асосланган “мустамлака демографик тузилма”ни шакллантириб, табиий демографик динамикани бузилишига олиб келиб ижтимоий табақаланиш ва этник тафовутларни кучайтиргани асосланган;
Самарқанд вилоятининг шаҳар аҳолиси асосан ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ иқтисодий структурасида марказий ўрин тутиб, иқтисодий ривожланишга замин яратгани, қишлоқ ҳудудларида эса деҳқончилик ва чорвачилик асосий хўжалик тармоқлари сифатида маҳаллий аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, иқтисодий барқарорликнинг пойдеворини ташкил этгани ҳамда рус посёлкаларида яшовчи аҳолининг илғор аграр технологияларни жорий этиши вилоят иқтисодиётида техник ва ижтимоий фарқлиликларнинг юзага келишига олиб келгани, бу эса вилоятининг миллий ва ижтимоий-иқтисодий тузилмасини мураккаблашиб, турли этник гуруҳлар орасида иқтисодий тафовутлар олиб келгани далилланган;
Самарқанд вилояти маҳаллий аҳолисининг оила ва никоҳ муносабатларида анъанавий урф-одатларнинг устунлиги баробарида, оила демографияси, эрта турмуш қуриш, кўп болалик ва никоҳ қуришда ижтимоий омилларга боғлиқ хусусиятлар ҳамда кўчириб келтирилган рус аҳолиси ўртасида эса аралаш никоҳлар мавжуд бўлганлиги далилланган;
Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасидаги меҳнат тақсимотидаги аграр, савдо, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ ҳолда бориб, аҳоли сонининг ошиши ва иқтисодий турмуш даражасининг ўзгариши маҳсулот ҳамда хизматларга бўлган талабнинг ортишига олиб келиб, бу бир томондан, меҳнат бозорида янги имкониятлар пайдо бўлишига, бошқа томондан эса анъанавий касбларнинг инқирози ва ишсизлик даражасининг ошишига сабаб бўлиб, мазкур жараён шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва меҳнат ресурсларининг тақсимотида сезиларли ўзгаришларга олиб келгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятида ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида демографик жараёнлар тарихига оид илмий янгиликлар ва хулосалар асосида қуйидагилар амалиётга жорий этилди:
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Самарқанд вилоятининг демографик тузилмаси Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати натижасида тубдан ўзгариб, кўчириш, руслаштириш ва иқтисодий инфратузилмани ўз манфатига мослаштириш сиёсати, натижада шаҳар аҳолиси тез ўсиб, рус ва европаликларнинг улуши ошди, қишлоқ аҳолиси эса маҳаллий этник гуруҳлардан иборатлигича қолиб, бу жараён турли миллий ва ижтимоий қатламларга асосланган “мустамлака демографик тузилма”ни шакллантириб, табиий демографик динамикани бузилишига олиб келиб ижтимоий табақаланиш ва этник тафовутларни кучайтирганлигига доир илмий хулосаларидан ЎзМТРКнинг “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (ЎзМТРК“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-йил 17-февралдаги 02-31-260-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар тарих фанида ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Самарқанд вилоятида содир бўлган демографик жараёнлар ва мустамлака сиёсати моҳиятини очиб беришга хизмат қилган.
Самарқанд вилоятининг шаҳар аҳолиси асосан ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ иқтисодий структурасида марказий ўрин тутиб, иқтисодий ривожланишга замин яратгани, қишлоқ ҳудудларида эса деҳқончилик ва чорвачилик асосий хўжалик тармоқлари сифатида маҳаллий аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, иқтисодий барқарорликнинг пойдеворини ташкил этгани ҳамда рус посёлкаларида яшовчи аҳолининг илғор аграр технологияларни жорий этиши вилоят иқтисодиётида техник ва ижтимоий фарқлиликларнинг юзага келишига олиб келгани, бу эса вилоятининг миллий ва ижтимоий-иқтисодий тузилмасини мураккаблашиб, турли этник гуруҳлар орасида иқтисодий тафовутлар олиб келганига доир илмий натижаларидан ЎзМТРКнинг “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-йил 17-февралдаги 02-31-260-сон маълумотномаси). Илмий натижалар кенг жамоатчиликка Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқ аҳолиси хўжалик турмуш-тарзига оид маълумотларни етказиб беришга хизмат қилган.
Самарқанд вилояти маҳаллий аҳолисининг оила ва никоҳ муносабатларида анъанавий урф-одатларнинг устунлиги баробарида, оила демографияси, эрта турмуш қуриш, кўп болалик ва никоҳ қуришда ижтимоий омилларга боғлиқ хусусиятлар ҳамда кўчириб келтирилган рус аҳолиси ўртасида эса аралаш никоҳлар мавжуд бўлганлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси экспозицияларини янада бойитилишига хизмат қилди. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 3-октябрдаги 04-05/3712-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар музей-қўриқхонанинг империя даври тарихига доир қисмини илмий маълумотлар билан бойиши учун хизмат қилган.
Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасидаги меҳнат тақсимотидаги аграр, савдо, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ ҳолда бориб, аҳоли сонининг ошиши ва иқтисодий турмуш даражасининг ўзгариши маҳсулот ҳамда хизматларга бўлган талабнинг ортишига олиб келиб, бу бир томондан, меҳнат бозорида янги имкониятлар пайдо бўлишига, бошқа томондан эса анъанавий касбларнинг инқирози ва ишсизлик даражасининг ошишига сабаб бўлиб, мазкур жараён шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва меҳнат ресурсларининг тақсимотида сезиларли ўзгаришларга олиб келгани ҳақидаги илмий хулосаларидан Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси экспозицияларини янада бойитилишига хизмат қилди. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 3-октябрдаги 04-05/3712-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар Россия империяси ҳукмронлиги даврида Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқ аҳолиси меҳнат бандлиги, аҳоли сонинг ошиб бориши, ҳамда янги касбларнинг кириб келиши жараёнлари ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилган.