Холиқулов Азизбек Ёрқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Илк ўрта асрлар Суғдда иқтисодий муносабатлар тарихи” 07.00.01– Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar1244.
Илмий раҳбар: Ғойибов Бобир Собирович тарих фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Холматов Нормуҳаммад Ўразович, тарих фанлари доктори, профессор, Бийкузиев Асхат Абдунабиевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Илк ўрта асрлар Суғддаги иқтисодий ҳаёт ва танга зарби хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
илк ўрта асрлар Суғднинг қарийб барча ҳокимликлари (Самарқанд, Кеш, Нахшаб)да амалга оширила бошланган танга зарбининг Юнон-Бақтрия подшолиги давридан узлюксиз давом этганлиги Суғдда конфедератив бошқарувнинг вужудга келишида иқтисодий омил етакчи рол ўйнаганлиги асосланган;
илк ўрта асрлар Суғдда Юнон-Бақтрия (Евтидем, Евкратид, Гелиокл), Сосонийлар (Варахран В, Пероз ИИ), Тан империяси пулларига тақлидан зарб қилинган тангаларнинг ушбу давлатлар таъсири остида ёки уларнинг қарамлигида эмас, балки айни даврдаги халқаро савдода ҳукмрон давлатлар танга¬ларига ҳамоҳанглигини кўрсатиш ва суғдий тангаларнинг халқаро аҳамиятини ошириш учун зарб қилинганлиги исботланган;
илк ўрта асрларга келиб конфедератив асосдаги бошқарувга эга бўлган Суғдда барқарор молия тизимининг вужудга келганлиги, ушбу молиявий тизим давлатнинг иқтисодий равнақида муҳим ўрин эгаллаганлиги, мо¬лия¬вий муносабаларнинг тизимли тартибга солинганлиги минтақада давлат бюджетини назорат қилишнинг ғазначилик асослари яратилганлиги аниқланган;
Суғдда ички савдо муносабатларининг тараққиёти натижасида минтақада бозор ва даврий ярмаркалар (Самарқанд, Бухоро, Панжикент, Тавоис, Иштихон, Нумижкат, Рабинжон, Шаргʻ каби шаҳар ва қишлоқлар йирик савдо масканлари) фаолиятининг жадаллашганлиги, бунинг замирида эса ички бозордаги эҳтиёжни қоплаш мақсадида кулолчилик, тўқимачилик, металлсозлик, заргарлик, шишасозлик, меъморчилик каби ҳунармандчилик турлари ривожи ётгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илк ўрта асрлар Суғдда иқтисодий муносабатлар тарихи мавзусидаги тарих фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси юзасидан илмий изланишлар натижалари асосида:
Суғддаги илк танга зарбининг йўлга қўйилганлиги, илк ўрта асрлар Суғднинг қарийб барча ҳокимликлари (Самарқанд, Кеш, Нахшаб)да амалга оширила бошланган танга зарбининг Юнон-Бақтрия подшолиги давридан узлюксиз давом этганлиги Суғдда конфедератив бошқарувнинг вужудга келишида иқтисодий омил етакчи рол ўйнаганлиги Самарқанд давлат университети тарих ёʻналиши талабалари учун тайёрланган “Жаҳон маданияти ва санъати тарихи” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 24-июлдаги 571-сонли Қарори асосида 2023-йил 8-май 10-2277-сонли маълумотнома). Бу эса талабаларнинг илк ўрта асрлар Марказий Осиёдаги иқтисодий ҳаёт ва товар-пул муносабатларига доир тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
илк ўрта асрлар Суғдда танга зарбининг халқаро савдода ҳукмрон давлатлар танга-ларига ҳамоҳанглигини кўрсатиш ва шу асосда суғдий тангаларнинг халқаро аҳамиятини ошириш кўзланганлиги, илк ўрта асрларда Суғдда молия тизимига доир натижалардан Самарқанд давлат университети тарих ёʻналиши талабалари учун тайёрланган “Жаҳон маданияти ва санъати тарихи” номли ўқув қўлланмани тайрлашда фойдаланилган (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 24-июлдаги 571-сонли Қарори асосида 2023-йил 8-май 10-2277-сонли маълумотнома). Бу эса талабаларнинг илк ўрта асрлар Марказий Осиёдаги иқтисодий ҳаёт ва товар-пул муносабатларига доир тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
илк ўрта асрлар Суғдда барқарор молия тизими, ушбу молиявий тизим давлатнинг иқтисодий равнақида муҳим ўрин эгаллаганлиги, минтақада давлат бюджетини назорат қилишнинг ғазначилик асосларига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпаниясининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-декабрдаги 06-28-1890 - сонли маълумотномаси). Бу эса илк ўрта Суғддаги иқтисодий муносабатлар тарихини телетомошабинларга таъсирли етказишда хизмат қилган;
Суғдда ички ва ташқи савдо муносабатларининг тараққиёти, минтақада бозор ва даврий ярмаркалар фаолиятининг жадаллашганлиги, ҳунармандчилик турларининг кенгайиши ва ривожланиши масалаларига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпаниясининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-декабрдаги 06-28-1890 - сонли маълумотномаси). Бу эса илк ўрта Суғддаги иқтисодий муносабатлар тарихини телетомошабинларга таъсирли етказишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish