Набираева Зарнигор Акмаловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Молия бозорида робот-маслаҳатчиларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu1052 
Илмий раҳбар: Нарзиев Отабек Саъдийевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Якубов Ахтам Нусратиллоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Исманжанов Акбар Анваржанович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади молия бозорида робот-маслаҳатчиларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми муаммоларини таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича илмий консепсия ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“махсус ҳуқуқий режим” тушунчасига соҳалар бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорлик субектларининг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот, хизмат ёки ишларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича фаолиятини тартибга солишнинг алоҳида тартиби” сифатида тавсифлаш ҳамда рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича “тартибга солиш қумдони”ни жорий этиш масалалари асосланган;
“машинавий ўқитиш – маълумотлардаги ўзаро боғлиқликларни аниқлаш ва ўрганиш учун жараёнларни тадқиқ қилиш усуллари (нейрон тармоқлар ва статистика) ва бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда танланмаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали хулосалар чиқарадиган алгоритмларни ўрганувчи соҳа” ҳақидаги ва “халқаро тажриба асосида миллий қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, соҳага оид илмий тадқиқотлар ва инновацияларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қулай муҳитни яратиш, хавфсизлик ва этика талабларини жорий этиш” масалалари асосланган;
“капитал бозори соҳасида молиявий воситалар, тартиб-таомиллар ва механизмларни жорий этувчи юридик шахслар учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, хусусан, махсус режимни жорий этиш ва  “тартибга солиш қумдони” доирасида янги молиявий хизматни синовдан ўтказишга рухсат берилган юридик шахсни тартибга солиш қумдони иштирокчиси деб эътироф этиш” муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган ва илмий асослантирилган;
“тартибга солиш қумдони"нинг асосий мақсадларини белгилаш; молиявий хизматлар бозорида рақобатни кучайтириш; молиявий хизматлар мижозларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий тизим барқарорлигини таъминлаш шарти билан янги молиявий хизматларни жорий этишга кўмаклашиш; молиявий хизматлар турларини кенгайтириш, уларнинг оммабоплигини, мижозлар талабларига мувофиқлигини ва уларнинг қониқиш даражасини ошириш; молиявий хизматни муваффақиятли синовдан ўтказиш натижалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш” асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
“махсус ҳуқуқий режим” тушунчасига соҳалар бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорлик субектларининг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот, хизмат ёки ишларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича фаолиятини тартибга солишнинг алоҳида тартиби” сифатида тавсифлаш тўғрисидаги таклифдан Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 23-ноябрдаги 617-сон қарори билан тасдиқланган “Тартибга солиш қумдони”махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низомнинг 2-банди”ни ишлаб чиқишда,  рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича “тартибга солиш қумдони”ни жорий этиш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2024-йил 1-февралдаги ПФ-25-сон Фармонининг 3-бандини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 15-майдаги 12-16-38-сон маълумотномаси); Ушбу таъриф мавжуд консептуал бўшлиқни тўлдирди ва “тартибга солиш қумдони”нинг яхлит институтини шакллантириш учун меъёрий асос бўлди ҳамда сунъий интеллектнинг автоматлаштирилган тизимлари, шу жумладан, робот-маслаҳатчилар учун “тартибга солиш қумдони” тушунчасини аниқлашга ёрдам берган; 
“машинавий ўқитиш – маълумотлардаги ўзаро боғлиқликларни аниқлаш ва ўрганиш учун жараёнларни тадқиқ қилиш усуллари (нейрон тармоқлар ва статистика) ва бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда танланмаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали хулосалар чиқарадиган алгоритмларни ўрганувчи соҳа” ҳақидаги ва “халқаро тажриба асосида миллий қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш; соҳага оид илмий тадқиқотлар ва инновацияларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қулай муҳитни яратиш; хавфсизлик ва этика талабларини жорий этиш” таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-октябрдаги ПҚ-358 сонли қарори билан тасдиқланган “Сунъий интеллект технологияларини 2030-йилгача ривожлантириш стратегияси”нинг 1-боби 4-хатбошиси 3-бандини ва 3-боб 1-бандини тайёрлашда фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси судининг 27.08.2025-йилдаги 84-25-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар сунъий интеллектнинг автоматлаштирилган тизимлари учун “машинавий ўрганиш” тушунчасини аниқлашга ҳамда Ўзбекистон Республикасида робот-маслаҳатчиларни жорий этиш ва тарқатишга ёрдам берди;
 “капитал бозори соҳасида молиявий воситалар, тартиб-таомиллар ва механизмларни жорий этувчи юридик шахслар учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, хусусан, махсус режим”ини жорий этиш тўғрисидаги ва  “тартибга солиш қумдони доирасида янги молиявий хизматни синовдан ўтказишга рухсат берилган юридик шахсни тартибга солиш қумдони иштирокчиси деб эътироф этиш тўғрисида”ги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2023-йил 26-декабрдаги 104-сон буйруғи билан тасдиқланган Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2022-йил 30-августдаги 19/14-сон қарорига иловада келтирилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Молиявий хизматлар соҳасида махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси судининг 27.08.2025-йилдаги 84-25-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф сунъий интеллектнинг автоматлаштирилган тизимлари учун “махсус режим” тушунчасини аниқлашга ҳамда сунъий интеллектнинг автоматлаштирилган тизимлари, шу жумладан, робот-маслаҳатчилар учун “тартибга солиш қумдони иштирокчиси” тушунчасини аниқлашга ёрдам берган;
“тартибга солиш қумдони"нинг асосий мақсадларини белгилаш; молиявий хизматлар бозорида рақобатни кучайтириш; молиявий хизматлар мижозларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий тизим барқарорлигини таъминлаш шарти билан янги молиявий хизматларни жорий этишга кўмаклашиш; молиявий хизматлар турларини кенгайтириш, уларнинг оммабоплигини, мижозлар талабларига мувофиқлигини ва уларнинг қониқиш даражасини ошириш; молиявий хизматни муваффақиятли синовдан ўтказиш натижалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш” таклифи ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2022-йил 30-августдаги 19/14-сон қарори иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Молиявий хизматлар соҳасида махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси судининг 27.08.2025-йилдаги 84-25-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф тартибга солувчи қум қутисининг асосий мақсадларини аниқлашга ёрдам берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish