Джаббарова Зилола Сабуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа олий таълим тизимида илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3581.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахрияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маъмуров Бахтиёр Холматжанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада олий таълим тизимида илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар негизида олий таълим муассасаларини илмий-инновацион фаолиятини баҳолашда “салоҳият”, “натижа ва уларнинг нисбати”дан келиб чиқадиган самарадорликни баҳолаш ёндошуви таклиф этилган;
минтақа олий таълим муассасаларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот йўналишларига кўра инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Спин-офф” (Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини инновацион ёндашувлар асосида чуқур қайта ишлаш (барча туманларда), кимё саноат маҳсулотлари ишлаб чиқувчи инновацион технологиялар (Урганч шаҳри ва Тупроқ-қалъа тумани)) корхоналарини ташкил этиш модели таклиф этилган;
минтақа олий таълим тизимида илмий-тадқиқотлар самарадорлигини ошириш механизми сифатида технопарклар ва илмий тадқиқотлар натижаларидан фойдаланувчи венчур фондининг таркибий тузилмаси таклиф этилган;
Хоразм вилояти олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотларни ривожлантирирш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш даражаси кўрсаткичларини кўп омилли эконометрик моделлар асосида 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа олий таълим тизимида илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудлар негизида олий таълим муассасаларини илмий-инновацион фаолиятини баҳолашда “салоҳият”, “натижа ва уларнинг нисбати”дан келиб чиқадиган самарадорликни баҳолаш ёндошуви бўйича таклиф халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5561-сон маълумотномаси). Натижада, “корхона – олий таълим муассасаси – инновасион ишлаб чиқариш” тизими ёʻлга қоʻйилган;
минтақада олий таълим муассасаларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот йўналишларига кўра инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Спин-офф” (Етиштирилган қишлоқ хоʻжалиги маҳсулотларини инновасион ёндашувлар асосида чуқур қайта ишлаш (барча туманларда), кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқувчи инновасион технологиялар (Урганч шаҳри ва Тупроққалъа тумани)) корхоналарини ташкил этиш модели боʻйича таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тоʻгʻрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5561-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ва кимёвий маҳсулотларни инновацион ёндашувлар асосида қайта ишлаш даражаси 15 фоизга ошган;
минтақа олий таълим тизимида илмий-тадқиқотлар самарадорлигини ошириш механизмлари сифатида технопарклар ва илмий тадқиқотлар натижаларидан фойдаланувчи венчур фондининг таркибий тузилмаси халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тоʻгʻрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5561-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида инновасион ишланмалар улуши 5-7 фоизга ошган;
Хоразм вилояти олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг оʻсиш даражаси коʻрсаткичларини коʻп омилли эконометрик моделлар асосида 2025-2030-йилларга моʻлжалланган прогноз қийматлари боʻйича таклиф халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тоʻгʻрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5561-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада олий таълим муассасаларида илмий тадқиқот ишланмаларини самарали режалаштириш имкони яратилган.