Эшниязова Юлдуз Юлдашбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда солиқ тизими фаолиятидан самарали фойдаланиш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4569.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Сухроб Шухратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда солиқ тизими фаолиятидан самарали фойдаланиш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда солиқ тизими самарадорлигини оширишни инновацион ёндошувининг ташкилий-иқтисодий механизми таклиф этилган; 
минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашнинг асоси сифатида кичик ва оʻрта бизнесни янада қоʻллаб қувватлаш мақсадида имтиёзли солиқ тизимини (биринчи гуруҳ Урганч ва Хива шаҳарлари, иккинчи гуруҳ Боғот ва Хонқа туманлари, учунчи гуруҳ Гурлан, Тупроққала, Урганч ва Ҳазорасп туманлари, тўртинчи гуруҳ Қоʻшкоʻпир, Хива, Шовот, Янгибозор туманлари ва бешинчи гуруҳ Янгиариқ тумани) қоʻллаш боʻйича шаҳар ва туманларни 5 та гуруҳга ажратиш таклифи ишлаб чиқилган;
минтақада ёʻлга қоʻйилган “Маҳалла еттилиги” тизимида маҳаллада солиқ базасини кенгайтириш, солиқларни ундириш ва маҳалла бюджети даромадларини шакллантириш, солиқ хизматлари самарадорлигини оширишни баҳолашнинг радиал чизмаси таклиф этилган; 
минтақада инновасион ёндашувлар асосида солиқ тизими коʻрсаткичларининг 2025-2030-йилларга моʻлжалланган прогноз қийматлари эконометрик моделлар ёрдамида ҳисоблаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда солиқ тизими фаолиятидан самарали фойдаланинш боʻйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда солиқ тизими самарадорлигини оширишни инновасион ёндашувнинг ташкилий-иқтисодий механизми бўйича таклифи халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 27-декабрдаги “Хоразм вилояти бўйича 2025-йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларига, юридик шахслар учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларнинг 1 кв.метр учун белгиланадиган минимал миқдори, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари бўйича туман ва шаҳарлар кесимида 2025-йилга белгиланган коеффитсиентлари, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коеффитсиентлар, норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коеффитсиентлар, ЙТТлар учун белгиланган энг кам ва энг юқори ставкалари (диапазон) доирасида ҳудудлар кесимида миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ВИИ-4-030-12-0-К/24-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5561-сон маълумотномаси). Натижада, минтақа иқтисодиёт тармоқларида солиқ самарадорлигини оширишга, бюджет маблағларини кўпайтиришга эришилган;
минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашнинг асоси сифатида кичик ва оʻрта бизнесни янада қоʻллаб қувватлаш мақсадида имтиёзли солиқ тизимини (биринчи гуруҳ Урганч ва Хива шаҳарлари, иккинчи гуруҳ Боғот ва Хонқа туманлари, учунчи гуруҳ Гурлан, Тупроққала, Урганч ва Ҳазорасп туманлари, тўртинчи гуруҳ Қоʻшкоʻпир, Хива, Шовот, Янгибозор туманлари ва бешинчи гуруҳ Янгиариқ тумани) қўллаш бўйича шаҳар ва туманларни 5 та гуруҳга ажратиш таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 27-декабрдаги “Хоразм вилояти бўйича 2025-йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларига, юридик шахслар учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларнинг 1 кв.метр учун белгиланадиган минимал миқдори, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари бўйича туман ва шаҳарлар кесимида 2025-йилга белгиланган коеффитсиентлари, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коеффитсиентлар, норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коеффитсиентлар, ЙТТлар учун белгиланган энг кам ва энг юқори ставкалари (диапазон) доирасида ҳудудлар кесимида миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ВИИ-4-030-12-0-К/24-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5561-сон маълумотномаси). Натижада, гуруҳлар бўйича белгиланган, солиқ имтиёзлари асосида кичик бизнесни ривожлантиришга имкон яратилган;
минтақада ёʻлга қоʻйилган “Маҳалла еттилиги” тизимида маҳаллада солиқ базасини кенгайтириш, солиқларни ундириш ва маҳалла бюджети даромадларини шакллантириш, солиқ хизматлари самарадорлигини оширишни баҳолашнинг радиал чизмаси таклифи халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 27-декабрдаги “Хоразм вилояти бўйича 2025-йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларига, юридик шахслар учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларнинг 1 кв.метр учун белгиланадиган минимал миқдори, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари бўйича туман ва шаҳарлар кесимида 2025-йилга белгиланган коеффитсиентлари, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коеффитсиентлар, норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коеффитсиентлар, ЙТТлар учун белгиланган энг кам ва энг юқори ставкалари (диапазон) доирасида ҳудудлар кесимида миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ВИИ-4-030-12-0-К/24-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5561-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда ташкил қилинган маҳалла фондини маблағлар билан таъминлаш имконияти кенгайган;
минтақада инновасион ёндашувлар асосида солиқ тизими коʻрсаткичларининг 2025-2030-йилларга моʻлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклиф халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 27-декабрдаги “Хоразм вилояти бўйича 2025-йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи ставкаларига, юридик шахслар учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларнинг 1 кв.метр учун белгиланадиган минимал миқдори, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари бўйича туман ва шаҳарлар кесимида 2025-йилга белгиланган коеффитсиентлари, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коеффитсиентлар, ЙТТлар учун белгиланган энг кам ва энг юқори ставкалари (диапазон) доирасида ҳудудлар кесимида миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ВИИ-4-030-12-0-К/24-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5561-сон маълумотномаси). Натижада 2030-йилга келиб Хоразм вилоятини барқарор ривожланиш даражасини олдиндан аниқлаш ва самарали режалаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish