Қўшбақов Айбек Шовқиевичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Инвестицион кредитларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, проффессор Бердияров Бахриддин Товашарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, Бекназарова Нилуфар Тулкиновна.
Етакчи ташкилот: Г.И.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Тошкент шаҳридаги филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инвестицион кредитларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини оширишга йўналтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимизда корхоналар асосий воситаларини модернизациялаш воситасида иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида саноат соҳасига хорожий капитал инвестициялар ва кредитларини жалб қилиш таклиф этилган;
инвестицион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларни инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш, улар учун замонавий шарт-шароитлар яратишда технопарклар ташкил этиш ва уларда стартаплар, бизнес инкубаторлари, коворкинг марказлари фаолиятини кучайтириш орқали инвестицияларни амалга ошириш шаклларини кенгайтириш таклиф этилган;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш, иқтисодий фарқларни камайтириш ва ҳудудий ривожланишни жадаллаштиришда бюджети маблағлари ҳисобидан таъминотчи корхоналарга 5 фоиз ставкада уч йил муддатда кредитлар ажратиш таклиф этилган;
хорижий инвестициялари иштирокидаги корхоналар фаолиятини ҳамда инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш асосида иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестицион кредитларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мамлакатимизда корхоналар асосий воситаларини модернизациялаш воситасида иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида саноат соҳасига хорижий капитал инвестициялар ва кредитларини жалб қилишга доир таклифларидан 2022-йил 6-июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-775-сон Қонунининг 20-моддаси 1-банди (“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига киритилган ўзгартириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 25 февралдаги 3/дн-38-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳамда йирик саноат соҳасига 500 млн.АҚШ долларига яқин хорижий банк кредитларини жалб қилишга эришилган ва бу корхоналар асосий капиталга инвестицияларда чет эл инвестициялари ва кредитлари улушини 2022-йилда 42,8 фоизга этказган бўлса, 2023-йилда эса 56,7 фоизга этказган;
инвестицион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларни инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш, улар учун замонавий шарт-шароитлар яратишда технопарклар ташкил этиш ва уларда стартаплар, бизнес инкубаторлари, коворкинг марказлари фаолиятини кучайтириш орқали инвестицияларни амалга ошириш шаклларини кенгайтиришга доир такифларидан 2023-йил 23-октябрдаги “Эр тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-871-сон Қонуннинг 9-моддаси (“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошисига киритилган оʼзгартириш) ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 25 февралдаги 3/дн-38-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда тадбиркорларни инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш мақсадида илмий-технологик парклар, стартап инкубаторлар ва венчур капитал фондларини ривожлантириш ва мазкур технопаркларда стартап акселератор, бизнес инкубатор, ишлаб чиқариш майдони, коворкинг маркази фаолиятини йўлга қўйишга хизмат қилган;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш, иқтисодий фарқларни камайтириш ва ҳудудий ривожланишни жадаллаштиришда бюджети маблағлари ҳисобидан таъминотчи корхоналарга 5 фоиз ставкада уч йил муддатда кредитлар ажратишга доир таклифидан 2022-йил 30-декабрдаги “2023-йил учун Оʼзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тоʼгʼрисида” ги ОʼРҚ-813-сон Қонуннинг 13-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 25 февралдаги 3/дн-38-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда иқтисодий фарқларни камайтириш ва ҳудудий ривожланишни жадаллаштириш мақсадида ҳудуд инфратузилмаларини, хусусан, электр энергияси ва газ тармоғини қуриш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича таъминотчи корхоналар молиявий барқарорлигини оширишга эришилган;
хорижий инвестициялари иштирокидаги корхоналар фаолиятини ҳамда инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш асосида иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир таклифидан 2024-йил 15-октябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2025-йил 23-январда Сенат томонидан маъқулланган “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида” Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 25 февралдаги 3/дн-38-сон маълумотномаси). Натижада, инвестициялар йўналтириладиган тармоқларни аниқ белгилаш, кам самарали тармоқлардан кўра, технологик ва юқори қўшилган қийматга эга тармоқларга устуворлик бериш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда мослашувчан сиёсат юритишга олиб келган.