Иноятова Дурдона Шохайдаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4789.
Илмий раҳбари: Маманазаров Ойбек Шомуродович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Давлетов Исломбек Холиқович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй-жой фондининг ҳолатини баҳолаш учун чизиқли регрессия моделини қўллаган ҳолда услубиёт ишлаб чиқилди. Бу услубиёт уй-жой қулайлигини оширишнинг устувор шаклини (модернизация ёки реконструксия) танлаш жараёнларини оптималлаштириш имконини беради;
Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва уларнинг уй-жой коммунал соҳасига бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олиб, бошқарув сервис компанияларининг даромадлари ва харажаратларининг ўзгариш динамикасини ҳисоблаш орқали бошқарув сервис компанияларининг иқтисодий ҳолатини 2032 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали сифатли хизматлар кўрсатишда турар-жой объектининг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари бўйича турли фойдаланувчиларга долзарб маълумотларни тақдим этиш имконини берувчи электрон паспорт мазмунини аниқлаштириш учун тезкор ахборот базасини яратиш зарурати асосланган ва ахборот массиви таклиф этилган;
уй-жой фондини бошқаришда уни суғурталаш ҳамда бошқарувчи ва пудратчи ташкилотлар жавобгарлигини таъминлаш тизимини жорий этиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида уй-жой фондини бошқариш компаниялари фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар асосида:
уй-жой фондининг ҳолатини баҳолаш учун чизиқли регрессия моделини қўллаган ҳолда услубиёт ишлаб чиқилди. Бу услубиётни амалиётга жорий этиш орқали уй-жой қулайлигини оширишнинг устувор шаклини (модернизация ёки реконструксия) танлаш жараёнларини оптималлаштириш имконияти яратилади. Ушбу илмий янгиликдан Тошкент шаҳридаги мавжуд бошқарув компанияларида уй-жой фондларини бошқаришда уларни таъмирлаш ва қулайлигини ошириш чора-тадбирлар дастурини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-сентябрдаги 37-06/10291-сонли маълумотномаси);
Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва уларнинг уй-жой коммунал соҳасига бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олиб, бошқарув сервис компанияларининг даромадлари ва харажаратларининг ўзгариш динамикасини ҳисоблаш орқали бошқарув сервис компанияларининг иқтисодий ҳолатини 2032 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Републикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан кўп квартирали уйлардаги мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш ва уларни кўп хонадонли уйларни бошқаришда қўллашда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-сентябрдаги 37-06/10291-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент шаҳрида аҳоли сони ҳамда унинг уй-жой коммунал хизматларига эҳтиёжининг ошиб бориши шароитида узоқ муддатли истиқболда уй-жой фондини бошқариш компаниялари даромадлари ва харажатларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган;
уй-жой фондини бошқаришнинг ташкилий механизмини такомиллаштириш орқали аҳолига сифатли хизматлар кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳридаги бошқарув сервис компанияларида турар-жой объектининг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари бўйича турли фойдаланувчиларга долзарб маълумотларни тақдим этиш имконини берувчи электрон паспорт учун ахборот базаси яратилган. (Ўзбекистон Републикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-сентябрдаги 37-06/10291-сонли маълумотномаси). Бу маълумотлар фуқаролар, бошқарувчи ташкилотлар ва назорат органлари учун реал вақтда очиқ бўлиб, муаммоларни тез аниқлаш ва бартараф этиш имконини берган;
уй-жой фондини бошқаришда уни иқтисодий механизмини мажбурий суғурталаш ҳамда бошқарувчи ва пудратчи ташкилотлар жавобгарлигини таъминлаш тизими тақдим этилган. (Ўзбекистон Републикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-сентябрдаги 37-06/10291-сонли маълумотномаси). Ушбу ёндашув асосида мулкдорлар (уй эгалари) ўз уй-жойларини суғурта орқали ҳимоя қилишларини таъминлайдилар ва уларнинг иқтисодий барқарорлиги ва хавфсизлигини оширадилар ҳамда суғурта механизмлари орқали йирик капитал сарфлар талаб этувчи фавқулотда ҳолатларда давлат ёки маҳаллий бюджетга юк тушмаслиги таъминланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish