Қулбошев Сирожиддин Жумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон-Шеробод воҳасида янги йерларни ўзлаштиришда совет ҳукуматининг кўчириш сиёсати”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tar859.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Холмуминов Хусан Эшмуминович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхон-Шеробод воҳасида янги ерларни ўзлаштиришда совет ҳукуматининг кўчириш сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Совет ҳокимиятининг қўриқ, бўз ерларни ўзлаштиришда Бойсун, Олтинсой, Денов раёнларидаги тоғ, тоғолди ҳудудлари аҳолисининг мажбурий кўчириш сиёсатидан мақсад аҳоли ўртасидаги ишсизлик, иқтисодий қашшоқликни олдини олиш эканлиги, уларни уй-жой, ўқиш, соғлиғини сақлашда имкониятлар яратилмаган чўл, қум шароитига жойлаштирилганлиги тарихий маълумотлар асосида аниқланган;
Минтақада пахта яккаҳокимлигининг ўрнатилиши натижасида кўчирилган аҳоли ва арзон ишчи кучига таяниб суғориш иншоотлари қурилганлиги, маҳаллий аҳолини назоратга олиш мақсадида бошқарув-маъмурий ҳамда ҳуқуқ идоралари, совет мафкурасини тарғиб қилувчи маданий-мафкуравий муассасалар, рухсациз ўз қишлоғига қайтиб кетганларга нисбатан маъмурий-қонуний чоралар кўрилганлиги тадқиқот давомида тарихий маълумотлар билан далилланган;
Кўчирилган аҳолини меҳнатга жалб этиш мақсадида бригадалар, бўлим бошлиқлари ичидан “янада кўпроқ социалистик мусобақа” ғолибларини мукофотлаш тизимини ёʻлга қўйилиши орқали совет тузумини инсонпарварлик ғояларни тарғиб этилиши, аммо пахта нархларининг йилдан йилга пасайиб бориш ҳолатлари, аграр соҳада пахтадан бошқа экинлар экишга имконият берилмаганлиги маълумотларга таяниб аниқланган;
Сурхон-Шеробод чўлларини ўзлаштириш мақсадида кўчирилган аҳолига уй-жой, маданий-маиший, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт соҳасига доир хизмат кўрсатиш тармоқларининг етишмаслиги, ўзлаштирилган ерларга кўчиб келган аҳолининг талаб, таклиф ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатлари инобатга олинмаганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхон-Шеробод воҳасида янги ерларни ўзлаштиришда совет ҳукуматининг кўчириш сиёсати бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Совет ҳокимиятининг қўриқ, бўз ерларни ўзлаштиришда Бойсун, Олтинсой, Денов раёнларидаги тоғ, тоғолди ҳудудлари аҳолисининг мажбурий кўчириш сиёсатидан мақсад аҳоли ўртасидаги ишсизлик, иқтисодий қашшоқликни олдини олиш эканлиги, уларни уй-жой, ўқиш, соғлиғини сақлашда имкониятлар яратилмаган чўл, қум шароитига жойлаштирилганлиги тарихий маълумотлар асосида аниқланганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон телерадиоканалидаги “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-июндаги 02-36-990-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларда совет ҳукуматининг кўчириш сиёсати бўйича илмий қараш шаклланган.
Минтақада пахта яккаҳокимлигининг ўрнатилиши натижасида кўчирилган аҳоли ва арзон ишчи кучига таяниб суғориш иншоотлари қурилганлиги, маҳаллий аҳолини назоратга олиш мақсадида бошқарув-маъмурий ҳамда ҳуқуқ идоралари, совет мафкурасини тарғиб қилувчи маданий-мафкуравий муассасалар, рухсациз ўз қишлоғига қайтиб кетганларга нисбатан маъмурий-қонуний чоралар кўрилганлиги тадқиқот давомида тарихий маълумотлар билан далилланганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон телерадиоканалидаги “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-июндаги 02-36-990-сон маълумотномаси). Натижада телеканал ҳужжатли асарлари мазмуни бойитилиб, келажакда илмий-оммабоп филмлар яратиш учун бой манба шаклланган.
Кўчирилган аҳолини меҳнатга жалб этиш мақсадида бригадалар, бўлим бошлиқлари ичидан “янада кўпроқ социалистик мусобақа” ғолибларини мукофотлаш тизимини ёʻлга қўйилиши орқали совет тузумини инсонпарварлик ғояларни тарғиб этилиши, аммо пахта нархларининг йилдан йилга пасайиб бориш ҳолатлари, аграр соҳада пахтадан бошқа экинлар экишга имконият берилмаганлиги маълумотларга таяниб аниқланганлигига оид маълумотлардан Республика Маънавият ва Маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлимининг 2022-2023-йиллар “Сув ва сув иншоотлари тарихи”ни ёритишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 11-июлдаги 02-22/662-сон далолатномаси). Натижада, маънавий-тарғибот манбалари бойитилиб, маънавият ходимлари учун материаллар шакллантирилган.
Сурхон-Шеробод чўлларини ўзлаштириш мақсадида кўчирилган аҳолига уй-жой, маданий-маиший, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт соҳасига доир хизмат кўрсатиш тармоқларининг етишмаслиги, ўзлаштирилган ерларга кўчиб келган аҳолининг талаб, таклиф ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатлари инобатга олинмаганлиги далилланганлигига оид маълумотлардан Республика Маънавият ва Маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлимининг тарғибот буклетларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 11-июлдаги 02-22/662-сон далолатномаси). Натижада, аҳоли орасида ота-боболаримизнинг ерларни ўзлаштириш жараёнида бир қатор қийинчиликларга эришилганлиги бўйича тушунча ҳосил қилинган.