Қаршиев Аҳмад Абдулазизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон воҳаси бекликларининг Бухоро амирлигида тутган ўрни (Бухоро “Қўшбеги” архив материаллари асосида)”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar671
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
Илмий раҳбар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхон воҳаси бекликларининг Бухоро амирлигида тутган ўрнини Бухоро “Қўшбеги” архив материаллари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон воҳаси бекликлари ҳақида Бухоро “Қўшбеги” архив материаллари
(И-126 Р-И-ИИ-ИИИ рўйхатлари билан бирга) да 40 дан ортиқ фондлар мавжудлиги аниқланиб, бу архив ҳужжатларда келтирилганлиги далилланган;
маъмурий бирлик бўйича туманга тенглаштириладиган амлокларнинг релеф тузилиши, иншоотлар, лавозим ва даража номлари, уруғ ва элат номлари, касбларнинг номланиши Бухоро амирлиги таркибида бўлган Сурхон воҳасининг ХИХ аср охиридаги аҳолисининг этносоциал таркибини турлича бўлганлиги аниқланган;
Шарқий Бухоро бекликларидаги аҳолидан йиғилган солиқларнинг ҳисоб-китоби амирликка махсус ёзма хат тарзда ҳисобот бериб туриш тартиби бўлсада мулозим ва амалдорлар томонидан қўшимча солиқлар ундирилиши, ноқонуний мажбуриятларни бажаришга жалб этилиши натижасида воҳа аҳолиси қўшни ҳудудлар хусусан, Афғонистонга ўтиб кетиши ҳудуддаги унимдор ерларнинг қаровсиз қолиши ва ижтимоий соҳаларнинг инқирозига олиб келганлиги далилланган;
ХИХ–ХХ аср бошларида Сурхон воҳаси аҳолиси ва уларнинг турмуш тарзи, шунингдек, воҳанинг Россия мустамлакасига айлангач ҳунармандчилик саноатида рақобатга дуч келиб, ўзининг аввалги мавқеини йўқотган бўлишига қарамай, ички бозор талабини қондиришда давом этгани, қишлоқ хўжалигида агротехника ишлари ҳамда сув хўжалигидаги ирригация иншоотларининг ҳудуддаги ҳолати Бухоро “Қўшбеги” архив материаллари асосида қиёсий жиҳатдан далиллаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхон воҳаси бекликларининг Бухоро амирлигида тутган ўрни (Бухоро “Қўшбеги” архиви материаллари асосида) мавзусининг тадқиқ этилиши бўйича ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Бухоро амирлиги маъмурий-бошқарув тизимидаги оъзига хос анъанавий хусусиятлар Шарқий Бухоро бекликларида ҳам сақланиб қолинганлиги ҳамда марказдаги ички иқтисодий-сиёсий оъзгаришлар билан боғлиқ ҳолда воҳадаги беклик, амлоклик ва туманлар сонининг оъзгариб турганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 12-августдаги 02-29-1305-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабин-ларнинг Бухоро “Қўшбеги” архив материаллари асосида Сурхон воҳаси бекликлари ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
Сурхон воҳасидаги маъмурий бирлик боъйича туманга тенглаштириладиган амлокларнинг табиий географик ўрни, дарёлари, йўллари, маъмурий ва савдо иншоотлари, шунингдек, улардаги элат, уруғларнинг этник жойлашуви ҳамда лавозим (мансаб) ларнинг номланиши ҳақидаги маълумотлар Термиз давлат университети, Термиз давлат педагогика институти ва Денов тадбиркорлик ва педагогика институтларининг Тарих бакалавриат таълим йўналишидаги талабалар учун ўқув қўлланмаларни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-декабрдаги 89-02-956-сон маълумотномаси). Натижаларининг қўлланилиши туфайли олий таълим муассасалари талабаларига Сурхон воҳаси тарихига доир ўтилаётган танлов фанларни янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Сурхон воҳаси Бухоро амирлиги иқтисодий ҳаётида алоҳида аҳамият касб этган ҳудудлардан бири бўлиб, ўзининг табиий-географик шароити, унумдор ерлари ва стратегик жойлашуви билан ажралиб турган. Воҳада қишлоқ хўжалиги тармоқлари, хусусан, суғорма деҳқончилик, пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик ва чорвачилик анча ривожланган бўлиб, бу соҳалар амирлик ички бозорини озиқ-овқат ҳамда хомашё билан таъминлашда муҳим рол ўйнаганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Абадият оралаб” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 04-апрелдаги 02-31-1458-сон маълумотномаси).
Сурхон воҳасида Россияси империяси мустамлакачилигининг таъсири кучайиши натижасида маҳаллий ҳунармандчилик соҳалари саноат корхоналари рақобатига дуч келиб, оъзининг илгариги мавқеини йоъқотган боълишига қарамай, маҳаллий аҳолининг кундалик маҳсулотларга бўлган талаби нафақат маҳаллий, балки четдан келтирилган товарлар ҳисобига ҳам қондирилганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Абадият оралаб” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 04-апрелдаги 02-31-1458-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро Қўшбеги архиви материаллари асосида Сурхон воҳаси ижтимоий-иқтисодий ҳаёти илмий тарихиу далиллар асосида кенг жамоатчиликка ёритиб берилди.