Аджаблаева Динара Намазовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда латент туберкулёз инфекцияси ривожланишининг тиббий-ижтимоий омиллари» 14.00.26 – Фтизиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2527.
Илмий раҳбар: Парпиева Наргиза Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib160.01.
Расмий оппонентлар: Халматова Барно Турдиходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Соипова Нодира Сагдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилавий сил ўчоқларида яшовчи болалар орасида замонавий иммунологик тестларни жорий этиш ва тиббий-ижтимоий хавф омилларини таҳлил қилиш орқали болаларда латент сил инфекциясини ташхислашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилояти оилавий сил ўчоқларида истиқомат қилувчи болалар орасида латент туберкулёз инфекциясининг иммун статус ва тиббий-ижтимоий хавф омиллари интеграцияси таъсирида 17,9%да учраши аниқланган.
оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда латент туберкулез инфекциясининг локал шаклга ўтиш хавфини башорат қилишда IL-2 (≥251,1 ng/ml) ва IgM (≥1,18 МЕ/ml) чегаравий қийматларининг прогностик ўрни илк бор аниқланган.
латент туберкулёз инфекцияси билан касалланган болаларда - қўшимча овқатланишни эрта бошлаш, оилада кўп болалик, тўлиқ бўлмаган оилада яшаш, туберкулёзнинг ҳудудий ўчоғи, ЎРВИ, гижжа инвазияси, сувчечак билан касалланиш, изониазид билан монохимиотерапия, Covid-19 ўчоғида яшаш каби омиллар локал туберкулёз ривожланишининг предикторлари эканлиги аниқланган.
илк бор оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда тиббий- ижтимоий хавф омиллари ва иммунологик статус хусусиятлари асосида ишлаб чиқилган латент туберкулёз инфекциясини локал силга ўтишнинг прогностик модели аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда латент туберкулез инфекцияси ривожланишининг тиббий-ижтимоий омиллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Самарқанд вилояти оилавий сил ўчоқларида истиқомат қилувчи болалар орасида латент туберкулёз инфекциясининг иммун статус ва тиббий-ижтимоий хавф омиллари интеграцияси таъсирида 17,9%да учраши аниқланганлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгаши томонидан 25.12.2024 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган “ Оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда латент туберкулёз инфекциясининг локал силга ўтиш хавфини башорат қилиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (13.01.2025 йилдаги 10-сонли буйруқ) ва Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (13.01.2025 йилдаги 4-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: латент туберкулёз инфекциясининг аниқланган тарқалиш даражаси оилавий сил ўчоқларидаги болаларни юқори хавф гуруҳи сифатида ажратиш, уларни ўз вақтида тиббий кузатув ва профилактик тадбирлар билан қамраб олиш орқали болаларда туберкулёзнинг клиник шаклларга ўтиши ҳолатларини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: латент туберкулёз инфекциясининг тарқалиш даражаси (17,9%) аниқланганлиги профилактик текширувлар, скрининг ва мақсадли кимёпрофилактика чора-тадбирларини аниқ хавф гуруҳидаги болаларга йўналтириш имконини берди ва бир нафар бемор учун ўртача 5100000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда латент туберкулез инфекциясининг локал шаклга ўтиш хавфини башорат қилишда IL-2 (≥251,1 ng/ml) ва IgM (≥1,18 МЕ/ml) чегаравий қийматларининг прогностик ўрни илк бор аниқланганлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгаши томонидан 25.12.2024 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган “ Оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда латент туберкулёз инфекциясининг локал силга ўтиш хавфини башорат қилиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур янгилик Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (13.01.2025 йилдаги 10-сонли буйруқ) ва Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (13.01.2025 йилдаги 4-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: IL-2 ва IgM кўрсаткичларининг чегаравий қийматларини прогностик мезон сифатида қўллаш касалликларнинг оғир шакллари ривожланишининг замонавий олдини олишга, шунингдек, боланинг локал ва фаол сил билан касалланишининг олдини олиш ва шу билан унинг саломатлигини сақлаш бўйича даволаш чора-тадбирлари тактикасини аниқлашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: бир нафар болани туберкулёзнинг оғир шаклидан даволаш учун сарфланадиган маблағлар (5100000 сўм) ўрнига, эрта профилактик ташхис ва даволашда 1500000 сўм етарли бўлди ва 3600000 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: латент туберкулёз инфекцияси билан касалланган болаларда - қўшимча овқатланишни эрта бошлаш, оилада кўп болалик, тўлиқ бўлмаган оилада яшаш, туберкулёзнинг ҳудудий ўчоғи, ЎРВИ, гижжа инвазияси, сувчечак билан касалланиш, изониазид билан монохимиотерапия, Covid-19 ўчоғида яшаш каби омиллар локал туберкулёз ривожланишининг предикторлари эканлиги аниқланганлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгаши томонидан 25.12.2024 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган “ Оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда латент туберкулёз инфекциясининг локал силга ўтиш хавфини башорат қилиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий тадқиқотнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (13.01.2025 йилдаги 10-сонли буйруқ) ва Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (13.01.2025 йилдаги 4-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: оилавий туберкулёз ўчоқларида яшовчи Латент туберкулёз инфекцияси бор болаларда маҳаллий туберкулёз ривожланишининг предикторлари аниқланиши уларни юқори хавф гуруҳи сифатида ажратиш ва мақсадли профилактика чораларини ўз вақтида қўллаш орқали болалар соғлиғини сақлаш ва аҳоли ўртасида касаллик тарқалишини камайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: чора-тадбирларини аниқ хавф гуруҳидаги болаларга йўналтириш имконини берди ва бир нафар бемор учун ўртача 5100000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда тиббий- ижтимоий хавф омиллари ва иммунологик статус хусусиятлари асосида ишлаб чиқилган латент туберкулёз инфекциясини локал силга ўтишнинг прогностик модели аниқланганлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгаши томонидан 25.12.2024 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган “ Оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда латент туберкулёз инфекциясининг локал силга ўтиш хавфини башорат қилиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий тадқиқотнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (13.01.2025 йилдаги 10-сонли буйруқ) ва Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (13.01.2025 йилдаги 4-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: латент сил инфекциясини ўтказган оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда локал сил ҳолатлар ривожланишини башорат қилиш прогностик моделини ишлаб чиқиш, болаларда ушбу ҳолатларнинг шаклланиши олдини олиш учун персоналлаштирилган профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имконини берди. Бу эса ўз навбатида болалар орасида локал сил ҳолатлар даражасини сезиларли равишда пасайтирган. Иқтисодий самарадорлиги: оилавий сил ўчоқларида яшовчи болаларда эрта ёшда ва кейинги даврларида латент туберкулёз инфекциясини локал силга ўтишнинг олдини олиш натижасида амбулатор ва стационар даволаниш харажатларини камайтириш имконини берган. Бу эса амбулатор-поликлиника хизматига ва стационарга мурожаатлар сонини 2-3 бараварга қисқариши ҳисобига бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.