Бобоқулова Улжон Сувоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Орипов шеъриятида аёл образининг тадрижий такомили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3329
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Ислом Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Қасимов Яшар Алиқулу ўғли, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Абдулла Орипов шеъриятида аёл – она образининг тасвир мезонлари ва етакчи тамойиллари, миллий ва умумбашарий хусусиятлари, ирфоний ҳамда Ватан ва миллат рамзи сифатидаги ифодаси қонуниятларини аниқлаш, она сиймосини яратишда шоир услубининг ўзига хослиги ва адабий-эстетик қарашларининг таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдулла Орипов ижодида аёл образининг тарихий маърифий асослари, тадрижий такомили, она образининг диний-маърифий ва ирфоний моҳияти, аёл – миллий характернинг потенсиал асоси экани ҳамда индивидуал образдан Ватан ва миллат тимсоли даражасигача ўсиб чиқиши мезонлари очиб берилган;
аёл образининг Ғарб адабиётига оид хусусиятларидан Шарқ шеъриятидаги ифодаси қонуниятларигача, туркий халқлар мифологиясидаги Илоҳа Умай она, Илоҳа Киштей Султон, Илоҳа Эрка Султон, Оқ Она, Сариқ қиз образларидан Авесто ва исломий адабиётдаги ўзига хос тасвиригача ҳамда ўзбек мумтоз ва жадид адабиётидаги уйғун ва фарқли жиҳатларидан Абдулла Орипов ижодидаги поетик синтезигача етакчи хоссалари аниқланган;
шоир ижодида кўп қиррали образ сифатида – хотин-қизлар, она, момо ва кампир тимсоллари рамзийлик консептида очиқланиб, қизлар образи янгича ракурсда текширилган, момо – миллий қадриятлар рамзи, индивидуал образ сифатида такомилга эришгани, кампир момо образидан кўра кенгроқ маъно қатламларини ўзида мужассам этгани асосланган;
Абдулла Орипов лирикасида туш мотивининг руҳий-эмоционал асослари, айни мавзудаги шеърларда ҳикоячилик, яъни ровийлик усули етакчилик қилиши психоаналитик метод воситасида текширилиб, бунга оид поетик деталлар шоир ижоди ва фолклор уйғунлиги негизида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Орипов шеъриятида аёл образининг тадрижий такомили тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Абдулла Орипов ижодида аёл образининг тарихий-маърифий асослари, тадрижий такомили, она образининг диний-маърифий ва ирфоний моҳияти, аёл – миллий характернинг потенсиал асоси экани билан боғлиқ хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “Болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-апрелдаги 01/04-0260-сонли маълумотномаси). Натижада Абдулла Орипов шеъриятида аёл индивидуал образдан Ватан ва миллат тимсоли даражасигача ўсиб чиқиши мезонларига доир илмий-назарий қарашлар билан бойитилган;
аёл образининг Ғарб адабиётига оид хусусиятларидан Шарқ шеъриятидаги ифодаси қонуниятларигача, туркий халқлар мифологиясидаги Илоҳа Умай она, Илоҳа Киштей Султон, Илоҳа Эрка Султон, Оқ Она, Сариқ қиз образларидан Авесто ва исломий адабиётдаги ўзига хос тасвиригача бўлган тадрижий такомилига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023 – 2024-йилларга мўлжалланган АЛ – 662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-апрелдаги 01/04-0259-сонли маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий ва салафлари ҳамда ўзбек мумтоз ва жадид адабиётидаги уйғун ва фарқли жиҳатлар, уларнинг Абдулла Орипов ижодидаги поетик синтези билан боғлиқ илмий умумлашмалар лойиҳанинг амалий қийматини оширган;
шоир ижодида кўп қиррали образ сифатида – хотин-қизлар, она, момо ва кампир тимсоллари рамзийлик консептида очиқланиб, қизлар образи янгича ракурсда текширилган, момо – миллий қадриятлар рамзи, индивидуал образ сифатида такомилга эришгани, кампир момо образидан кўра кенгроқ маъно қатламларини ўзида мужассам этгани ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-апрелдаги 01/04-0257-сонли маълумотномаси). Натижада аёл – она образига доир тизимли таҳлиллар лойиҳанинг янги хулоса ва умумлашмалар билан бойишига хизмат қилган;
Абдулла Орипов лирикасида туш мотивининг руҳий-эмоционал асослари, айни мавзудаги шеърларда ҳикоячилик, яъни ровийлик усули етакчилик қилиши психоаналитик метод воситасида текширилиб, бунга оид поетик деталлар шоир ижоди ва фолклор уйғунлиги негизида далиллангани билан боғлиқ илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот”, “Афсона ва ҳақиқат”, “Тарих билан танишув” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (2025-йил 29-майдаги 15-33/378-сонли маълумотномаси). Натижада янги назарий маълумотлар телекўрсатув материаллари илмий ва амалий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.