Боятов Ойбек Махмуджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мажзуб Намангоний адабий мероси манбалари, матн тарихи ва бадиияти”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ҳамда 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/ Fil3384.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
         Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркин Роббимович, филология фанлари доктори, профессор; Рафиддинов Сайфиддин Сайфулло ўғли,   филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
        Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
  Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
  II.Тадқиқотнинг мақсади: Мажзуб Намангоний адабий меросининг қўлёзма манбалари, лирик асарлари матн тарихи, мавзу ва жанр хусусиятлари ҳамда бадииятини комплекс очиб беришдан иборат.
  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мажзуб Намангоний адабий-илмий меросининг қўлёзма ва тошбосма манбалари монографик тавсифи амалга оширилиб, Саудия Арабистонида сақланаётган “Девони Абдулазиз Мажзуб” ҳамда Тожикистон мадрасаси фондида сақланаётган адиб қаламига мансуб “Тазкират ул-авлиё” асарлари қўлёзмалари илмий устифодага олиб кирилган;
шоир асарларининг қўлёзма ва тошбосма манбалари қиёсланиб, матн тарихи, яʼни манбалардаги тафовутлар сабаблари изоҳланган; ижодкор асарларига котиб ва муҳаррирлар томонидан киритилган таҳрирлар муқоясаси натижасида турли лирик жанрларга мансуб шеърларининг ишончли матнлари тикланган ҳамда қўлёзма баёзлардан девонга кирмаган 3 ғазал, 1 мухаммас ва 1 маснавий – жами 162 мисра шеър янги аниқланган; 
ижодкорнинг ғазал, қасида, мусаллас, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, мусамман, соқийнома, маснавий ва қитʼа сингари мумтоз жанрларга оид лирик асарлари ишқий, диний-тасаввуфий, илм-маърифат ҳамда ижтимоий-фалсафий сингари мавзуларга тасниф этилиб, муаллиф эътиқоди ва маслаги, ижод консепсияси, ирфоний мазмун ва поетик ифода уйғунлиги ҳамда ижодкор бадиий услуби нуқтайи назаридан таҳлилий баҳоланган; 
шоирнинг мумтоз адабиётда камдан кам учрайдиган мусаллас жанрида шеърлар битгани, бадиий санъатларни қўллаш ҳамда аруз ва қофия борасидаги маҳорати: биринчидан, такрир, талмеҳ ва иқтибос мисолида бошдан охир  бир шеърий санъатга асосланган; иккинчидан, арузнинг рамал, ҳазаж, ражаз, мунсариҳ ва мутақориб вазнларида бадиияти юксак шеърлар битгани, учинчидан, мумтоз қофиянинг ўзак таркибига асосан мужаррад, мурдаф, муқайяд, муассас ва равийнинг сокин ёки мутаҳаррик бўлишига кўра мутлақ ва муқайяд каби турларидан маҳорат билан истифода этгани асосланган.          
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мажзуб Намангоний адабий мероси манбалари, матн тарихи ва бадиияти тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Мажзуб Намангоний асарларининг қўлёзма ва тошбосма манбалари қиёсланиб, матн тарихи, яʼни манбалардаги тафовутлар сабаблари изоҳланган; ижодкор асарларига котиб ва муҳаррирлар томонидан киритилган таҳрирлар муқоясаси натижасида турли лирик жанрларга мансуб шеърларининг ишончли матнлари тикланган ҳамда қўлёзма баёзлардан девонга кирмаган 3 ғазал, 1 мухаммас ва 1 маснавий – жами 162 мисра шеър янги аниқланганлиги; ижодкорнинг ғазал, қасида, мусаллас, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, мусамман, соқийнома, маснавий ва қитʼа сингари мумтоз жанрларга оид лирик асарлари ишқий, диний-тасаввуфий, илм-маърифат ҳамда ижтимоий-фалсафий сингари мавзуларга тасниф этилиб, муаллиф эътиқоди ва маслаги, ижод консепсияси, ирфоний мазмун ва поетик ифода уйғунлиги ҳамда ижодкор бадиий услуби нуқтайи назаридан таҳлилий баҳоланган илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024- йилларда бажарилган “АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-мартдаги 04/1-867-сон маълумотномаси). Натижада шоир ижодида кўзга ташланадиган асосий мавзулар таснифи ва уларнинг бадиий-фалсафий аҳамияти очиб берилганлиги билан боғлиқ илмий хулосалар электрон платформа материалларининг давр нуқтайи назаридан хилма-хиллигини таъминлаган;
Мажзуб Намангоний адабий-илмий меросининг қўлёзма ва тошбосма манбалари монографик тавсифи амалга оширилиб, Саудия Арабистонида сақланаётган “Девони Абдулазиз Мажзуб” ҳамда Тожикистон мадрасаси фондида сақланаётган адиб қаламига мансуб “Тазкират ул-авлиё” асарлари қўлёзмалари илмий устифодага олиб кирилганлиги ҳақида илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ИЛ-402104474 рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ¬-2025-йил 17-мартдаги 04/1-868-сон маълумотномаси). Натижада Мажзуб Намангоний асарлари матнларини турли нусхалар асосида қиёсий таҳлил қилиш, нусхалар ўртасидаги фарқларни аниқлаш ва уларнинг таҳририй босқичлари, шоирнинг поетик маҳорати, бадиий услуби ҳамда адабий анъаналарга муносабати билан боғлиқ илмий хулосалар электрон платформа материалларининг давр нуқтайи назаридан хилма-хиллигини таъминлаган;
Мажзуб Намангонийнинг республика ва хорижий фондларга сақланаётган адабий меросига оид маълумотлардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тамаддун дарғалари” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 28-мартдаги 01-30/194-сон маълумотномаси). Натижада шоир асарлари манбаларини тўлиқ тўплаш, уларни қиёсий-матний тадқиқ этиш, лирик асарларини таҳлил этиш, ижодкорнинг миллий фанимизда тутган ўрнини баҳолашда, шунингдек, “Девони Мажзуб Намангоний” девонидаги лирик жанрларга оид илмий хулосалардан фойдаланилди;
Мажзуб Намангоний шоирнинг мумтоз адабиётда камдан кам учрайдиган мусаллас жанрида шеърлар битгани, бадиий санъатларни қўллаш ҳамда аруз ва қофия борасидаги маҳорати: биринчидан, такрир, талмеҳ ва иқтибос мисолида бошдан охир  бир шеърий санъатга асосланган; иккинчидан, арузнинг рамал, ҳазаж, ражаз, мунсариҳ ва мутақориб вазнларида бадиияти юксак шеърлар битгани, учинчидан, мумтоз қофиянинг ўзак таркибига асосан мужаррад, мурдаф, муқайяд, муассас ва равийнинг сокин ёки мутаҳаррик бўлишига кўра мутлақ ва муқайяд каби турларидан маҳорат билан истифода этгани асосланган илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023- йилларда бажарилган “ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ¬¬2025-йил 17-мартдаги 04/1-869-сон маълумотномаси). Натижада шоир лирикасида ғазал, мухаммас, маснавий, қасида, соқийнома, рубоий, фард каби жанрларнинг бу даврда фаол адабий ҳодиса сифатида баҳоланган илмий хулосалар электрон платформа материалларининг давр нуқтайи назаридан хилма-хиллигини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish