Матёқубова Тозагул Ражаповнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғафур Ғулом шеърияти поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2017.2.DSc/Fil60
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор, Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори, профессор, Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ғафур Ғулом шеъриятининг шаклланиши ва такомили, шоир лирик меросининг психобиографик ва поетик талқини, лирик асарларининг адабий-тарихий жараёндаги ўрни, шеъриятида ворисийлик, адабий таъсир ва ижодий индивидуаллик, образли тасвир, поетик ифода ҳамда бадиий-фалсафий консептуаллик тамойилларининг намоён бўлиши масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғафур Ғулом шеърияти поетикасига Шарқ фолклори, мумтоз ва жаҳон адабиётидан ижодий ўзлашган қатламлар аниқланиб, шоир образлар оламининг салафларига муштараклиги ижодий издошлик, адабий таъсир, бадиий синтез, стилизация ва ўзига хослик сингари адабий-эстетик омиллар асосланган; 
шоир лирикасидаги сараланган нафис сўз ва иборалар, поетик ифода шакллари, бадиий кўчимлар, лирик чекинишлар текширилиб, ижодкорнинг фикр-кечинмани тасдиқлаш, ресипиентга йўналтириш ҳамда ҳиссий-эмоционал муносабатини юқтириш маҳорати очиб берилган; 
Ғафур Ғуломнинг реал ва бадиий оламлараро муносабатни таъминлашдаги поетик маҳорати илмий асосланиб, муаллиф образи ҳамда лирик қаҳрамон кечинмалари ўртасидаги ўзаро муштарак жиҳатлар исботланган ва  воқеликка ҳиссий муносабат билдиришда кулгилилик категориясидан унумли фойдаланиш, контраст, киноя, ирония, ҳазиломуз ишора, заҳарханда кулги, муболаға каби тасвирий воситаларга мутожаат қилиш орқали шоирнинг  эстетик таъсирчанликни ошириш, бадиий мазмунни чуқурлаштиришдаги ўзига хослиги далилланган; 
ижодкор лирик мероси яхлит феноменал поетик олам сифатида умумлашма назарий хулосалар чиқришга асос бўлиши, ижодий шахсиятидаги бетакрорлик ва халқ ҳаётини теран билиши, эстетик идеали, поетик ифода усуллари, лирик кечинма тасвиридаги ўзига хослиги билан ўзбек шеърияти тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси аниқланган; 
Ғафур Ғулом шеъриятида фаол қўлланган поетик образлар бадиий-эстетик моҳиятини ҳиссий идрок этиш шоирнинг реаллик ва идеаллик синтезлашган бадиий нигоҳи, серқатлам метафорик тафаккури, фалсафий консепсиясини теран англашни таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғафур Ғулом шеърияти поетикаси муаммоларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ғафур Ғулом шеърияти поетикасига Шарқ фолклори, мумтоз ва жаҳон адабиётидан ижодий ўзлашган қатламлар аниқланиб, шоир образлар оламининг салафларига муштараклиги ижодий издошлик, адабий таъсир, бадиий синтез, стилизация ва ўзига хослик сингари адабий-эстетик омилларга оид илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти университетида бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти университетининг 2022-йил 31-мартдаги 04/1-3018-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек шеъриятида ижодкор поетик олами, бадиий тафаккур тадрижига доир илмий қарашлар, янги назарий маълумотлар билан бойитилган; 
шоир лирикасидаги сараланган нафис сўз ва иборалар, поетик ифода шакллари, бадиий кўчимлар, лирик чекинишлар текширилиб, ижодкорнинг фикр-кечинмани тасдиқлаш, ресипиентга йўналтириш ҳамда ҳиссий-эмоционал муносабатини юқтириш маҳорати ҳақидаги назарий умумлашмаларидан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (ЎзР ФА ҚҚ бўлимининг 2022-йил 14-февралдаги 81/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида поетик унсурларнинг моҳияти ва функсияси белгиланган, бу эса эстетик идеал ифодаси билан боғлиқ назарий тамойиллар шакллантирилишига асос бўлган; 
Ғафур Ғуломнинг реал ва бадиий оламлараро муносабатни таъминлашдаги поетик маҳорати илмий асосланиб, муаллиф образи ҳамда лирик қаҳрамон кечинмалари ўртасидаги ўзаро муштарак жиҳатлар исботланган ва  воқеликка ҳиссий муносабат билдиришда кулгилилик категориясидан унумли фойдаланиш, контраст, киноя, ирония, ҳазиломуз ишора, заҳарханда кулги, муболаға каби тасвирий воситаларга мутожаат қилиш орқали шоирнинг эстетик таъсирчанликни ошириш, бадиий мазмунни чуқурлаштиришдаги ўзига хослиги далилланган ўринлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ғафур Ғулом уй музейида 2015-2017-йилларда амалга оширилган “Ғафур Ғуломнинг академик нашрга кирмаган асарлари ҳамда мактубларини нашрга тайёрлаш ва нашр қилдириш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Ғафур Ғулом уй-музейининг 2022-йил 15-февралдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада Ғафур Ғулом ижод лабораториясини англаш, лирик меросини халқимизга етказиш имкони юзага келган;
тадқиқотнинг ижодкор лирик мероси яхлит феноменал поетик олам сифатида умумлашма назарий хулосалар чиқришга асос бўлиши, ижодий шахсиятидаги бетакрорлик ва халқ ҳаётини теран билиши, эстетик идеали,  поетик ифода усуллари, лирик кечинма тасвиридаги ўзига хослиги билан ўзбек шеърияти тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси хусусидаги илмий-назарий умумлашмаларидан  Ўзбекистон давлат телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” ва “Ўзбекистон тарихи” телеканаллари адабий-бадиий, маданий-маърифий йўналишдаги “Тақдимот”, “Мавзу”, “Кўнгил ободлиги”, “Ассалом Ўзбекистон!” сингари кўрсатувлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали ДМнинг    2022-йил 16-февралдаги 02-06-384-сон маълумотномаси);    
Ғафур Ғулом шеъриятида фаол қўлланган поетик образлар бадиий-эстетик моҳиятини ҳиссий идрок этиш шоирнинг реаллик ва идеаллик синтезлашган бадиий нигоҳи, серқатлам метафорик тафаккури, фалсафий консепсиясини теран англашни таъминлашига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг йиллик ҳисоботида маъруза матнини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 22-февралдаги 01-03/283-сон маълумотномаси). Натижада шоир лирикаси поетикасига хос аспектларни имкон қадар қамраб олган ҳолда тадқиқ этиш – муаммога яхлит ёндашув лозимлиги исботланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish