Чориева Мухлиса Жумамуродовнанинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилидаги “приде” ва ўзбек тилидаги “ғурур” консепти таркиби, муносабатлари ва лексикографик талқини” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5395
Илмий раҳбар: Ахмедова Меҳринигор Баҳодировна, филология фанлар доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Наманган давлат университети профессори, филология фанлари доктори, профессор Сиддиқов Қосим Абилович. Ўзбекистон жаҳон тиллари университетини филология фанлари доктори, профессор Ойбек Ахмедов Сапорбоевич. Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “ғурур” консепти таркиби, муносабатлари ва лексикографик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
инсон когнитив ва маданий-лисоний фаолиятининг вербаллашуви жараёнида “ғурур” консептини ифодаловчи бирликларининг маъно ўзгаришлари (ижобий, нейтрал ва салбий коннотациялар) доирасида мантиқий қиймат касб этиши ҳамда турли матнларда ушбу бирликларнинг синонимик ва антонимик муносабатлар доирасида контекстуал ва деривацион мазмун касб этиши аниқланган;  
ҳар иккала тил коммуникатив жараёнида воқеланадиган “приде” ва “ғурур” консептлари шакл ва мазмун чегараларининг кенгайиш, торайиш, соддалашиш ва мураккаблашув каби лексикографик ҳамда бадиий дискурсив ўзгаришлари ҳар иккала тилда ҳам маъно доираси, қўлланиш муҳити ва услубий қимматида намоён бўлиши асосланган;
“ғурур” консепти бирликларининг тарихий-этимологик, ўз ва ўзлашма қатламга оид микросистемалар каби шаклий структураларини аниқлаш орқали уларнинг содда ва мураккаб; бир компонентли, икки компонентли ва кўп компонентли турлари мавжудлиги ҳамда инглиз тилида содда туб ва содда ясама; ўзбек тилида эса содда туб, содда ясама, қўшма ва жуфт каби ясалиш усулларининг устуворлик касб этиши аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги турли луғатларда “ғурур” консептини ифодаловчи воситалар, яъни лексема, ибора, мақолларни тавсифлаш муаммолари ечимини таъминлаш орқали ушбу воситаларнинг лексикографик талқини такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилидаги “приде” ва ўзбек тилларида “ғурур” лисоний консептининг таркиби, муносабатлари ҳамда лексикографик хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
      инсон когнитив ва маданий-лисоний фаолиятининг вербаллашуви жараёнида “ғурур” консептини ифодаловчи бирликларининг маъно ўзгаришлари (ижобий, нейтрал ва салбий коннотациялар) доирасида мантиқий қиймат касб этиши ҳамда турли матнларда ушбу бирликларнинг синонимик ва антонимик муносабатлар доирасида контекстуал ва деривацион мазмун касб этишига оид назарий хулосалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказида 61-01/09-сон “Миллий қадриятлар - ёшлар ардоғида” номли фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2024-йил 3-декабрдаги №МЛ01/01-76-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ва тезисларда миллий ғурур тушунчасига боғлиқ атамаларнинг терминологик таҳлилига бағишланган мисоллардан фойдаланиш илмий лойиҳанинг долзарблигини оширишга хизмат қилган;
      ҳар иккала тил коммуникатив жараёнида воқеланадиган “приде” ва “ғурур” консептлари шакл ва мазмун чегараларининг кенгайиш, торайиш, соддалашиш ва мураккаблашув каби лексикографик ҳамда бадиий дискурсив ўзгаришлари ҳар иккала тилда ҳам маъно доираси, қўлланиш муҳити ва услубий қимматида намоён бўлишига оид илмий хулосалардан Германия академик алмашинув хизмати ДААД лойиҳаси томонидан молиялаштирилган ИД-57663348- “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 23-декабрдаги №06/7918-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда “миллий ғурур” тушунчасини шакллантириш, хорижлик ҳамкорларга “ғурур” консептининг ўзбек миллати онгида маъно талқини очиб берилган;
     “ғурур” консепти бирликларининг тарихий-этимологик, ўз ва ўзлашма қатламга оид микросистемалар каби шаклий структураларини аниқлаш орқали уларнинг содда ва мураккаб; бир компонентли, икки компонентли ва кўп компонентли турлари мавжудлиги ҳамда инглиз тилида содда туб ва содда ясама; ўзбек тилида эса содда туб, содда ясама, қўшма ва жуфт каби ясалиш усулларининг устуворлик касб этишига доир хулоса ва натижалардан  “ғурур” консепти атамаларининг ўзбекча-инглизча, инглизча-ўзбекча луғати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (ИСБН 978-9910-04-759-6). Натижада мазкур луғат “60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш”, “5111400 – Хорижий тил ва адабиёт”, “60230200 – Таржима назарияси ва амалиёти” бакалавриат таълим йўналишлари дарс жараёнларини ташкил этиш учун асос бўлиб хизмат қилган;
     инглиз ва ўзбек тилларидаги турли луғатларда “ғурур” консептини ифодаловчи воситалар, яъни лексема, ибора, мақолларни тавсифлаш муаммолари ечимини таъминлаш орқали ушбу воситаларнинг лексикографик талқинига боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Долзарб мавзу” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 17-декабрдаги №01-09-184-сон маълумотномаси). Натижада “ғурур” консепти лингвистик хусусиятлари ҳақидаги хулосалари телетомошабинларнинг ушбу масалалар юзасидан билимларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish