Исраилова Хуснида Адиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларнинг концентрацияси қобилиятларини  шакллантириш методикаси”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2940
Илмий раҳбар: Мирзакаримова Махлиёхон Мадаминжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон универститети  ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/25.12.2024.Ped. 130.03 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хужамбердиева Шахноза Купайсиновна педагогика фанлари доктори, профессор; Ахунов Умиджон Рузибаевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларнинг концентрация қобилиятларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача ёшдаги болаларда концентрация қобилиятини шаклланишига салбий таъсир қилувчи омиллар (носогʻлом таомлар ва кам ҳаракатлилик, қизиқишнинг сустлиги ва дастлабки билимларнинг етишмаслиги, меъёрдан ортиқ маълумотларнинг кўплиги, уйқунинг меъёрда эмаслиги, мураккаб топшириқларни бажаришда ўзига ишонмаслик) аниқланди;
мактабгача ёшдаги болалардаги концентрация қобилияти турлари (селектив, тақсимланган, барқарор, ўзгарувчи, селектив-тақсимланган,  мўлжалланган,  ташқи, ички, сенсорик, когнитив) аниқланди ва самарали таркиб топтириш модели яратилди; 
қизиқиш, мотивация, атроф-муҳит стимуллари, эмоционал ҳолат, тизимли ва одатий фаолият, ўқув материаллари ва фаолиятлар, ижтимоий мулоқот, медиаистеъмол, индивидуал ривожланиш ва етуклик кабилар мактабгача ёшдаги болаларда концентрация қобилиятини ривожланиш босқичлари сифатида далилланди;
болаларда концентрация қобилиятини шакллантиришга йўналтирилган топшириқлар (“Мато остидаги буюмлар”, “Кўринмас стакан”, “Ҳаракатлар тарихи”, “Мен саёҳатга чиқаман”, “Овозли хотира”, “Хато ҳикоя”, “Бош ҳарфларни алмаштириш”, “Тинглаш ва санаш”, “Рақамлар занжири”, “Ер, ҳаво ва сув”) “Илк қадам” дастурида келтирилган кунлик машгʻулотлар мазмунига интеграция қилинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларнинг концентрация қобилиятларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларда концентрация қобилиятини ривожланиш босқичлари (қизиқиш, мотивация, атроф-муҳит стимуллари, эмоционал ҳолат, тизимли ва одатий фаолият, ўқув материаллари ва фаолиятлар, ижтимоий мулоқот, медиаистеъмол, индивидуал ривожланиш ва етуклик) аниқланган ўринлар “Мактабгача таълимда савод ўргатиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйругʻи, 218-501-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлашда концентрация қобилиятини шакллантириш тажрибасини интеграциялаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларда концентрация қобилиятини ривожланиш босқичларини шакллантирувчи “Мато остидаги буюмлар”, “Кўринмас стакан”, “Ҳаракатлар тарихи”, “Мен саёҳатга чиқаман”, “Овозли хотира”, “Хато ҳикоя”, “Бош ҳарфларни алмаштириш”, “Тинглаш ва санаш”, “Рақамлар занжири”, “Ер, ҳаво ва сув” каби интеграцион эвристик топшириқлар “Мактабгача ёшдаги болаларнинг концентрация қобилиятини шакллантириш” номли услубий қўлланмада акс этган ва мактабгача таълим ташкилотларида фойдаланиш учун тавсия этилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 1-майдаги 01/11-6-311-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлашда концентрация қобилиятини шакллантиришнинг замонавий ёндашувларини самарали татбиқ этишга ҳамда дидактик таъминотини такомиллашишига эришилган;
мактабгача ёшдаги болаларда концентрация қобилиятини шаклланишига салбий таъсир қилувчи омиллар (носогʻлом таомлар ва кам ҳаракатлилик, қизиқишнинг сустлиги ва дастлабки билимларнинг етишмаслиги, меъёрдан ортиқ маълумотларнинг кўплиги, уйқунинг меъёрда эмаслиги, мураккаб топшириқларни бажаришда ўзига ишонмаслик) аниқланган ўринлардан 2020-2021 йилларга мўлжалланган ФЗ-202001064 рақамли “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача талим ташкилотлари (МТТ)нинг замонавий дидактик, методик таъминотини яратиш” номли амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 1-майдаги 01/11-6-311-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлаш методик таъминоти самарадорлигига эришилган; 
мактабгача ёшдаги болалардаги концентрация қобилияти турлари (селектив, тақсимланган, барқарор, ўзгарувчи, селектив-тақсимланган,  мўлжалланган,  ташқи, ички, сенсорик, когнитив) дан ва самарали таркиб топтириш моделидан “Мактабгача таълим консепсияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 1-майдаги 01/11-6-311-сон маълумотномаси). Натижада, концентрация қобилиятини шакллантириш тамойиллари ва компонентларини самарали татбиқ этишга ҳамда мактабга тайёрлаш жараёнларини ташхис этиш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish