Болтабоев Азизбек Хасанбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни ўқув жараёнида касбий-педагогик компетенсияларини ривожлантириш технологияси (“Қаламтасвир”фани мисолида). 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped4096.
Илмий раҳбар: Абдирасилов Сунатилло Файзуллаевич педагогика фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Наманган давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги PhD.38/09.07.2020.San.119.01
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор, Хаджиметов Беҳзод Бахадирович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қаламтасвир асосида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни касбий-педагогик компетенсияларини ривожлантириш технологияси ўқув жараёнидаги гибрид таълим: анъанавий таълим+рақамли амалиёт, “Пеер-то-пеер леарнинг” (талабаларни ўзаро ижодий ишларини танқидий мулоҳаза қилиш) методларидан фойдаланиш ҳисобига амалий машғулотларни тизимли ташкил этиш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларнинг касбий-педагогик компетенсияларини ривожлантириш технологияси кўз–қўл координациясини мустаҳкамлаш ва профессионал график техникасини шаклланиши учун натура ва постановка билан ишлаш жараёнида этюд ҳамда скетчингларни гелли ручкада ишлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий-педагогик компетенсияларини ривожлантириш модели ҳаракатдаги фигурани характерини илғаб олиш мақсадида 30 сониядан 2 дақиқа оралиғида қоралама қилиш орқали талабаларда тасвирий хотирани мустаҳкамлаш мумкинлиги аниқланган;
талабаларни касбий-педагогик компетенсияларини ривожлантириш технологияси ўқув жараёнинидаги ўзгаришларни фиксация қилиш мақсадида Гоогле Дриве, Падлет, Беҳанcе каби платформаларда онлайн-албом юритиш орқали шаффоф баҳолаш тизимини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларни оъқув жарайонида касбий-педагогик компетентлигини ривожлантириш технологийасига доир тадқиқот натижалари асосида:
“Қаламтасвир” фани асосида талабаларнинг касбий-педагогик компетенсияларини ривожлантиришнинг консептуал-методологик имкониятлари таҳлил қилиниб, уинг мазмуний, таркибий, когнитив, амалий, коммуникатив ва рефлексив компонентлари ўзаро интегратив алоқадорлик ва педагогик тизимлилик тамойиллари асосида очиб берилганлигига оид амалий таклиф ва илмий тавсийалар “Қаламтасвир” номли оъқув қоълланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи). Натижада, тасвирий санъат таълим йоъналиши талабаларининг хомаки расм чизиш техникаси, рангларни ҳис қилиш, креативлиги ва фазовий тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган.
касбий-педагогик компетенсияларни ривожлантиришга таъсир этувчи педагогик, психологик, дидактик ва бадиий-ижодий омиллар тизими аниқланиб, уларнинг самарадорлигини таъминловчи педагогик шарт-шароитлар, диагностик мезонлар ва баҳолаш индикаторлари мажмуаси илмий асосланганлигига оид таклифлар асосида “Ёшлар бўса ҳунарли – ҳаёт бўлар завқли” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларини қўллаб қуватлаш жамоат фондининг 2022-йил 25-ноябрдаги 73-08/97-сонли маълумотномаси). Натижада, боълажак тасвирий санъат оъқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлиги ривожланганлигини оъқув амалийотида хомаки тасвирни оъргатиш жарайонини узлюксиз назорат қилиш технологийаси асосида оъқув жарайони самарадорлиги ошган.
талабаларнинг касбий-педагогик компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган модел ва технология такомиллаштирилиб, у модулли-инновацион ёндашув, компетенсиявий ёндашув, фаолиятга йўналтирилган ёндашув ва интерфаол методлар тизими интеграциялашган ҳолда ишлаб чиқилганлигига оид амалий таклиф ва илмий тавсиялардан “Қаламтасвир” номли оъқув қоълланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 8-октябрдаги 11-05-5737/04-сонли далолатномаси). Натижада, қаламтасвир асосида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетенсияларини ривожлантиришнинг амалий-методик жиҳатини такомиллаштиришга хизмат қилган.