Қўлдошев Давронбек Абдуллажоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта териш машиналарининг пневмотранспорт тизимини такомиллаштириш асосида пахта сифатини таъминлашнинг илмий-техник ечимлари”, 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т948.
Илмий маслаҳатчи: Йўлдашев Абдурахим Темирович, техника фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.05/13.05.2020.Т.112.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Норчаев Даврон Рустамович; техника фанлари доктори, профессор Алиқулов Саттор Рамазанович; техника фанлари доктори, профессор Шаймарданов Бахтиёр Пардаевич. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта териш машиналарининг пневмотранспорт тизимини такомиллаштириш асосида пахта сифатини таъминлашнинг илмий-техникавий муаммони ечиш йўли билан букерга терилган пахта хомашёсини ифлосланиши ва пахта чигитининг шикастланишини давлат стандарти талабида таъминлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
энергия ва ресурс тежамкор марказдан қочма вентилятор ва пахта қатор орасига нисбатан кўндаланг жойлашган У-шаклидаги пахтани қабул камерасининг янги конструктив параметрларини ишлаб чиқиш ҳисобига, бункердаги пахта хомашёсининг ифлосланишини 25 фоизгача ва чигит шикастланишини 1 фоиздан кам бўлишини таъминлашга эришилган; 
пахта териш машиналарининг пневмотранспорт тизимидаги марказдан қочма вентилятор ва У-шаклидаги пахтани қабул камерасидан пахта теримида фойдаланиш натижасида, бункерга терилган пахта хомашёсини ифлосланиш даражасини камайишини аниқлашнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;  
майда ифлос заррачаларни толага кириб кетиш механизмларини ҳисобга олган ҳолда, пахта териш машинасининг пневмотранспорт тизимида ҳаво-пахта аралашмаси ҳаракатини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган; 
агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларни баҳолаш мезонларини ҳисобга олган ҳолда, пахта қатор орасига нисбатан кўндаланг жойлашган энергия ва ресурс тежамкор У-шаклидаги пахтани қабул камераси ва марказдан қочма вентиляторнинг мақбул параметрлари асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта териш машиналарининг пневмотранспорт тизимини такомиллаштириш асосида пахта сифатини таъминлашнинг илмий-техник ечимлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
такомиллаштирилган У-шаклидаги пахтани қабул камераси ва марказдан қочма вентилятор конструксиясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк марказининг ихтирога ва фойдали моделга патентлари олинган (“Пахта териш машинаси қабул камерасидан бункерга узатиш усули ва уни амалга ошириш қурилмаси”, ИАП 06981 – 27.06.2022 й. ва “Пахта териш машинасида пахтани ташиш учун марказдан қочма вентилятор”, ФАП 2801 – 27.08.2025 й.). Натижада пахта териш машиналари учун универсал конструкцияга эга бўлган пневмотранспорт тизимини ишлаб чиқиш имкони яратилган.  
ишлаб чиқилган такомоллаштирилган марказдан қочма вентилятор ва У-шаклидаги пахтани қабул камерасининг тажриба нусхаси Тошкент вилояти “Ҳур ўлка файз” фермер ҳўжалиги ва “ТCТ АГРО CЛУСТЕР” МЧЖга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 29-майдаги №05/04-04-267-сонли маълумотномаси). Натижада терилган пахтани терим тўлиқлиги 87,94 фоиз, ғўзапояда қолган пахта миқдори 8,49 фоиз, ерга тўкилган пахта миқдори 3,57 фоиз, терилган пахтани ифлосланиш даражаси 6,8 фоиз бўлиши таъминланган;
ишлаб чиқилган марказдан қочма вентилятор ҳамда У-шаклидаги пахтани қабул камераси билан жиҳозланган МХ-1,8 пахта териш машинаси Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш марказига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 29-майдаги №05/04-04-267-сонли маъумотномаси). Натижада пахтани қабул камерасини пастки қисмидан пахтани ерга тўкилиши, ердан кичик ифлос заррачаларни қабул камерасига сўрилиши бартараф этилиб, терилган пахта хомашёсини ифлосланишини 20-25 фоиз, чигитининг шикастланиши давлат стандарти талабида кўсатилган 1 фоиздан кичик бўлишига эришилган ҳамда ушбу турдаги МХ-1,8 пахта териш машинасини серияда ишлаб чиқаришга тавсиялар берилган;
пахта қатор орасига нисбатан кўндаланг жойлашган такомиллаштирилган У-шаклидаги пахтани қабул камераси ва марказдан қочма вентиляторнинг конструкторлик ҳужжатлари ва ҳисоблаш методикалари “АНОР УПГРОWТҲ” МЧЖга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 29-майдаги №05/04-04-267-сонли маълумотномаси). Натижада янги пневмотранспорт тизимига эга бўлган ХНП-1,8 пахта териш машиналарини ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish