Турсунов Феруз Юлдошевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): Суғориш насос станциялари каскадларининг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш (Қарши магистрал канали мисолида)”, 05.09.06 – Гидротехника ва мелиорация қурилиши.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4525
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хўжақулов Рустам, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04. рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гловацкий Олег Яковлевич, техника фанлари доктори, профессор; Рашидов Жалолиддин Ибодуллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура–қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қарши магистрал канали насос станцияларини фойдаланиш давридаги ишончлилиги ва хавфсизлигини мавжуд ҳолатини баҳолаш ва уларни оширишни асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қарши магистрал канали насос станциялари каскади учун уларни ишлаш давомийлигини башорат қилиш имконини берадиган Каору Исикава ва Парето диаграммалари таъсир этувчи омиллар таҳлили ва насос стансийси асосий жиҳозларининг иш режимлари ишончлилигини инобатга олиб ишлаб чиқилган:
суғориш насос станцияларидаги ишдан чиқишлар ҳақидаги статистик маълумотлар ва уларга ишлов бериш асосида насос станциялари жиҳозлари ва иншоотларининг ишончлилиги ва хавфсизлигини миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш усуллари насос агрегатлари техник ҳолатини ҳисобга олиб такомиллаштирилган;
Қарши магистрал канали насос станцияларида ишдан чиқмасдан ишлаш даври ва ишончлилик кўрсаткичлари ўртасида тизимнинг жиҳозлари ва иншоотлари кўп элементли эканлигини инобатга олган ҳолда боғлиқлик ўрнатилган;
гидравлика блокларининг муҳим таркибий қисмларини тебраниш ҳолатини баҳолаш, тебраниш меъёрларини аниқлаштириш ва характерли хусусиятлари асосида ускунанинг шикастланишининг асосий турларини башорат қилиш усуллари насос агрегатлариида вибрация синовлари натижаларини ҳисобга олиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қарши магистрал канали мисолида суғориш насос станциялари каскадларининг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
насос станциялари ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича олинган тадқиқот натижалари Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси (ҚМК ФБ) томонидан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 05.06.2025 й.даги 02/19-2517-сонли маълумотномаси). Натижада каскадларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини умумий ҳолатда 7-10 % гача ошириш имкони яратилган;
ишончлиликни ошириш ва энергияни тежаш мақсадида келтирувчи ва машина каналида сув юзаси нишаблигини камайтириш бўйича тавсиялар берилган ва насос станцияларининг келтирувчи каналида сув оқимининг ҳаракатини ифодаловчи математик модел ва “Машинали сув кўтариш тизими объектлари ишончлилигини баҳолаш услублари” номли дастури ҚМК ФБ томонидан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 05.06.2025 й.даги 02/19-2517-сонли маълумотномаси). Натижада машина каналининг 20 кмли участкасида электр энергиясини тежаш, ҚМК насос станциясини сув билан таъминлаш 5-7 % га ошиши имкони яратилган.