Ганиев Сухроб Зокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Перкутан нефролитотрипсияда бир томонлама орқа мия анестезиясини қўллаш», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.1.PhD/Tib3438.
Илмий раҳбар: Мусабаев Анвар Нилович, тиббиёт фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий урология тиббиёт маркази.
ИK фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Атаханов Шухрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садикова Минура Адхамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: перкутан нефролитотрипсияда бир томонлама орқа мия анестезиясини қўллаш орқали орқа мия анестезиясини бошқарилувчанлигини ва хавфсизлигини ошириш, ҳамда унинг селективлигини кучайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
беморлар буйракларида ўтказиладиган перкутан операцияларда оғриқсизлантириш учун бир томонлама орқа мия анестезияси қўлланилганида, жарроҳлик муолажаси томонида тўлиқ сенсор ва мотор қамали таъминланилиши исботланган.
сийдик тош касаллиги билан оғриган беморларда перкутан нефролитотрипсия жарроҳлик амалиётида бир томонлама орқа мия анестезиясининг самарадорлиги аниқланган;
қон айланиш тизимига камроқ таъсир қилганлиги сабабли, юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган беморларда бир томонлама орқа мия анестезиясини перкутан буйрак операцияларида қўллаш имконияти аниқланган;
Маҳаллий анестетик бупивакаинни +4 - +6 °С совутилган эритмасини қўллаб, тўлиқ қамал билан таъминланиши сабабли бир томонлама орқа мия анестезиясининг селективлиги ошганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Перкутан нефролитотрипсияда оғриқсизлантириш учун бир томонлама орқа мия анестезиясини қўллаш замонавий клиник-функционал текширувларни баҳолаш натижасида олинган илмий хулосалар асосида Республика ихтисослаштирилган урология илмий амалий тиббиёт марказида 09.04.2024 йилдаги 09-04-009-09/IVm-сон “Буйракларда перкутан операцияларда бир томонлама орқа мия анестезияси” услубий тавсияномаси тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома перкутан нефролитотрипсияда оғриқсизлантириш учун бир томонлама орқа мия анестезиясини ўтказиш имконини берган:
биринчи илмий янгилик: беморлар буйракларида ўтказиладиган перкутан операцияларда оғриқсизлантириш учун бир томонлама орқа мия анестезияси қўлланилганида, жарроҳлик муолажаси томонида тўлиқ сенсор ва мотор қамали таъминланилиши исботланган; сийдик тош касаллиги билан оғриган беморларда перкутан нефролитотрипсия жарроҳлик амалиётида бир томонлама орқа мия анестезиясини қўллаш орқали бу усулнинг “анъанавий” орқа мия анестезиясидан қолишмаслиги ва самарадорлиги баҳоланган ва кўрсатилган; ижтимоий смарадорлиги: перкутан нефролитотрипсия амалиётида бир томонлама орқа мия анестезиясини қўллаш, жарроҳлик томонида тўлиқ сенсор ва мотор блокадаси билан хавфсиз оғриқсизлантиришни таъминлашга имкон берган, бу айниқса юқори анестезиологик хавф бўлган беморлар гуруҳида юқори самарадорлик ва хавфсизликни таъминлаган ва юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олган; иқтисодий самарадорлиги. Беморларни стационар даволаш муддатини қисқартириш ва асоратларни бартараф этиш орқали харажатларни тежаш 20% ни ташкил қилган. Шифохонада ётадиган 1 кунлик жой нархи 180400 сўм бўлса, шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш ва дори-дармон харажатларини тежаш ҳисобига жами 229900 сўм тежашга эришилган; хулоса: перкутан нефролитотрипсия жарроҳлик амалиётида бир томонлама орқа мия анестезиясини қўллаш, анъанавий орқа мия анестезиясидан самаралироқ ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: сийдик тош касаллиги билан оғриган беморларда перкутан нефролитотрипсия жарроҳлик амалиётида бир томонлама орқа мия анестезиясининг самарадорлиги аниқланган; ижтимоий смарадорлиги: перкутан нефролитотрипсияда бир томонлама орқа мия анестезияси усули жарроҳлик амалиёти даврида хавсфиз анестезияни таъминлаш билан бир қаторда, у операция соҳасига қарама-қарши томонда симпатик блокада таъсирини камайтирган ва анаъанавий орқа мия анестезиясининг барча афзалликларини сақлаб, жарроҳлик томонида тўлиқ сенсор ва мотор блокадани таъминлаган; иқтисодий самарадорлиги: керакли ҳажмдаги анъанавий орқа мия анестезиясига нисбатан эришиладиган маҳаллий анестетик миқдори ва инфузион воситаларнинг сарфи камайган; хулоса: жарроҳлик амалиётида бир томонлама орқа мия анестезияси усулини қўллаш анъанавий орқа мия анестезиясининг барча афзалликларини сақлаган ҳолда самарали бўлиб, анестезиологик хавфни камайтирган.
учинчи илмий янгилик. қон айланиш тизимига камроқ таъсир қилганлиги сабабли, юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган беморларда бир томонлама орқа мия анестезиясини перкутан буйрак операцияларида қўллаш имконияти аниқланган; ижтимоий смарадорлиги: Перкутан нефролитотрипсияда “анъанавий” орқа мия анестезияси билан таққослаганда бир томонлама орқа мия анестезиясини қўллаш гемодинамик асоратларнинг частотасини пасайтирган ва хавфсиз анестезия ва жарроҳлик амалиётига имкон бериб, амалиёт давомида ва амалиётдан кейинги даврда бўлиши мумкин бўлган асоратларни олдини олган. “Анъанавий” орқа мия анестезияси қўлланилган беморлардаги гемодинамик ностабилликни предиктори сифатида юқори тана вазни индекси эканлиги аниқланган; иқтисодий самарадорлиги: бир томонлама орқа мия анестезияси қўлланилган гуруҳ беморларда гемодинамик кўрсаткичларга кам таъсир қилиши натижасида вазопрессор ва атропин дори воситаларига эҳтиёж 27% га камайган. Фақатгина 4 нафар асосий гуруҳ беморларига вазопрессор ва атропин қўлланилиб, аксинча қиёслаш гуруҳида бу курсаткич 15 нафарни ташкил этиб, ҳар бир бемор учун 49500 сум миқдордаги тафовут аниқланган; хулоса: юрак қон томир касаллиги билан оғриган беморларда бир томонлама орқа мия анестезияси усули юрак кон томир тизимига кам таъсир қилиши сабабли жарроҳлик амалиёти давомида ва ундан кейинги даврда бемор ҳаётига хавф солувчи асоратларнинг олдини олган.
тўртинчи илмий янгилик: Маҳаллий анестетик бупивакаинни +4 - +6 °С совутилган эритмасини қўллаб, тўлиқ қамал билан таъминланиши сабабли бир томонлама орқа мия анестезиясининг селективлиги ошганлиги исботланган. Маҳаллий анестетикни совутиш орқали 100% ҳолларда муваффақиятли бир томонлама орқа мия анестезиясига, 62,5% ҳолатларда эса тўлиқ сенсор ва мотор блокада билан қатъий бир томонлама орқа мия анестезиясига эришилган; ижтимоий самарадорлиги: совутилган бупивакаин эритмаси ва беморни бел қисмини букиб, оёқларни қоринга яқинлаштирган ҳолатни сақлаб қолиш бир томонлама орқа мия анестезиясини селективлигини оширган; иқтисодий самарадорлиги: қатъий бир томонлама орқа мия анестезиясига эришиш орқали инфузион воситалар, ҳамда вазопрессор дори воситаларини ўртача 27% га камайтирган; хулоса: +4 - +6 °С совутилган маҳаллий анестетик қатъий бир томонлама орқа мия анестезиясини тўлиқ таъминлаган.
Тадқиқот давомида олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ Фарғона филиали ва “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ Хоразм филиали амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник Кенгашнинг 2024 йил 22 августдаги 50I-сон буйруғи ва 26.11.2024 йилдаги 09/11-сон хулосаси).