Шухратова Мафтуна Мухаммад-Али кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жағларнинг реконструктив операцияси бўладиган беморларда тиш-жағ тизимини операция олди тайёргарлиги”, 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.1.PhD/Tib4316.
Илмий раҳбар: Даминова Шахноза Бадриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Амануллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Убадуллаев Мухаммаджон Бурхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси). 
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жағларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг функционал ва эстетик натижаларини яxшилаш учун беморларни операциядан олдинги тайёрлаш чораларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
3Д-технологияларга асосланган юз-жағ нуқсонлари бўлган беморларни операциядан олдинги тайёрлашга мутлақо янги ёндашув ишлаб чиқилган ва жорий этилган, бу эса диагностика ва даволашнинг аниқлиги ва индивидуаллаштирилишини ошириш имконини берган, шунингдек, маълумотларни электрон архивлаш терапия жараёнида анатомик ва физиологик ўзгаришларни динамик кузатиш имкониятини таъминлаши аниқланган;
3Д босма усулида индивидуал жарроҳлик сплинтларини тайёрлаш режанинг операцияга аниқ трансляциясини (1,2 ± 0,5 мм) таъминлаши, операциядан кейинги оғишлар частотасини камайтириши (6% га нисбатан 14%, р< 0,05) ва аралашувлар давомийлигини 25-30 дақиқага қисқартириши исботланган;
реконструктив жарроҳликда 3Д режалаштиришнинг самарадорлиги исботланган: тикланиш муддати 6,5 ҳафтагача қисқарган (п=0,01), режалаштирилган ва ҳақиқий натижаларнинг юқори корреляцияси таъминланган (р=0,92; р=0,78), бу эса жарроҳлик аралашувларнинг аниқлиги ва кам инвазивлигини оширишда асоратларнинг камайиши исботланган.
рақамли маълумотлар асосида жағларнинг босма этилган 3Д моделларидан фойдаланиш операция олдидан "машқ қилиш" имконини бериши, бу эса жарроҳнинг бўлажак манипуляциялар ҳақида хабардорлигини ошириши ва интраоперацион хатолар хавфини камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жағларнинг реконструктив операцияси бўладиган беморларда тиш-жағ тизимини операция олди тайёргарлигини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 7 июльдаги 21/01-сон баённомаси):
биринчи илмий янгилик: 3Д-технологияларга асосланган юз-жағ нуқсонлари бўлган беморларни операциядан олдинги тайёрлашга мутлақо янги ёндашув ишлаб чиқилган ва жорий этилган, бу эса диагностика ва даволашнинг аниқлиги ва индивидуаллаштирилишини ошириш имконини берган, шунингдек, маълумотларни электрон архивлаш терапия жараёнида анатомик ва физиологик ўзгаришларни динамик кузатиш имкониятини таъминлаши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: юз-жағ соҳасидаги нуқсон ва деформацияларни уч ўлчамли моделини яратиш ва визуаллаштириш, операциядан олдин индивидуал шаблонлар қўллаш орқали тишловни тиклаш ҳамда беморларнинг мослашувини яхшилаш, томография ва антропометрик усуллар ёрдамида нуқсонни қайта тиклаш, имплант жойини аниқ белгилаш ва асоратлар хавфини камайтириш имконияти. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси 16.04.2025 йилдаги №1365-7-107-TB/2025-сонли буйруғи ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 26.03.2025-йилдаги 37-сонли буйруғи билан "Оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини баҳолаш орқали юз суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш" ва "Оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда юз суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни олиб бориш тактикаси" номли услубий тавсияномалар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нуқсон ва деформацияларнинг уч ўлчамли моделини яратиш ва визуаллаштириш, операциядан олдин индивидуал шаблонлар қўллаш орқали тишловни тиклаш ҳамда беморларнинг мослашувини яхшилаш, шунингдек, томография ва антропометрик усуллар ёрдамида нуқсонни қайта тиклаш, имплант жойини аниқ белгилаш ва асоратлар хавфини камайтириш имкониятидан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, операция олди 3-д моделлаштириш ва CephaloPlan платформаси қўлланилиши орқали операция давомийлигининг қисқариши, стационар ресурслар тежалиши, операциядан кейинги такрорий аралишув ва харажатларни камайишига олиб келди; шифокор меҳнати енгиллашди ва беморларда реабилитация муддати қисқаришига эришилди. Хулоса: Клиник текширув, антропометрик ўлчовлар, конусли-нурли компьютер томографияси маълумотлари ва модификацияланган цефалометрик таҳлилни ўз ичига олган операциядан олдинги комплекс баҳолаш анатомик xусусиятлар ва деформация даражасини янада аниқроқ аниқлаш имконини берди. Бундай ёндашув xирургик режалаштириш сифатини ошириш, операция давомидаги коррекциялар сонини камайтириш ва ҳар бир бемор учун индивидуал даволаш тактикасини ишлаб чиқиш имкониятини яратди.
иккинчи илмий янгилик: 3Д босма усулида индивидуал жарроҳлик сплинтларини тайёрлаш режанинг операцияга аниқ трансляциясини (1,2 ± 0,5 мм) таъминлаши, операциядан кейинги оғишлар частотасини камайтириши (6% га нисбатан 14%, р< 0,05) ва аралашувлар давомийлигини 25-30 дақиқага қисқартириши исботланган. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси 16.04.2025 йилдаги №1365-7-107-TB/2025-сонли буйруғи ва Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникасининг 26.03.2025-йилдаги 37-сонли буйруғи билан " Оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини баҳолаш орқали юз суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш"  ва "Оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда юз суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни олиб бориш тактикаси" номли услубий тавсияномалар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нуқсон ва деформацияларнинг уч ўлчамли моделини яратиш ва визуаллаштириш, операциядан олдин индивидуал шаблонлар қўллаш орқали тишловни тиклаш ҳамда беморларнинг мослашувини яхшилаш, шунингдек, томография ва антропометрик усуллар ёрдамида нуқсонни қайта тиклаш, имплант жойини аниқ белгилаш ва асоратлар хавфини камайтириш имкониятидан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, операция олди 3-д моделлаштириш ва CephaloPlan платформаси қўлланилиши орқали операция давомийлигининг қисқариши, стационар ресурслар тежалиши, операциядан кейинги такрорий аралишув ва харажатларни камайишига олиб келди; шифокор меҳнати енгиллашди ва беморларда реабилитация муддати қисқаришига эришилди. Хулоса: 3Д-босма теxнологияси ёрдамида тайёрланган индивидуал жарроҳлик сплинтлари виртуал режани реал операцияга аниқ трансляция (1,2 ± 0,5 мм) имконини берди. Бу эса операциядан кейинги четланишлар xавфини сезиларли даражада камайтирди. 
учинчи илмий янгилик: реконструктив жарроҳликда 3Д режалаштиришнинг самарадорлиги исботланган: тикланиш муддати 6,5 ҳафтагача қисқарган (п=0,01), режалаштирилган ва ҳақиқий натижаларнинг юқори корреляцияси таъминланган (р=0,92; р=0,78), бу эса жарроҳлик аралашувларнинг аниқлиги ва кам инвазивлигини оширишда асоратларнинг камайиши исботланган. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси 16.04.2025 йилдаги №1365-7-107-TB/2025-сонли буйруғи ва Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникасининг 26.03.2025-йилдаги 37-сонли буйруғи билан " Оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини баҳолаш орқали юз суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш"  ва "Оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда юз суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни олиб бориш тактикаси" номли услубий тавсияномалар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нуқсон ва деформацияларнинг уч ўлчамли моделини яратиш ва визуаллаштириш, операциядан олдин индивидуал шаблонлар қўллаш орқали тишловни тиклаш ҳамда беморларнинг мослашувини яхшилаш, шунингдек, томография ва антропометрик усуллар ёрдамида нуқсонни қайта тиклаш, имплант жойини аниқ белгилаш ва асоратлар хавфини камайтириш имкониятидан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, операция олди 3-д моделлаштириш ва CephaloPlan платформаси қўлланилиши орқали операция давомийлигининг қисқариши, стационар ресурслар тежалиши, операциядан кейинги такрорий аралишув ва харажатларни камайишига олиб келди; шифокор меҳнати енгиллашди ва беморларда реабилитация муддати қисқаришига эришилди. Хулоса: CephaloPlan иxтисослаштирилган рақамли платформасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш жарроҳлик аралашувларини таҳлил қилиш, режалаштириш ва визуализация қилиш жараёнларини автоматлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлади. 
тўртинчи илмий янгилик: рақамли маълумотлар асосида жағларнинг босма этилган 3Д моделларидан фойдаланиш операция олдидан "машқ қилиш" имконини бериши, бу эса жарроҳнинг бўлажак манипуляциялар ҳақида хабардорлигини ошириши ва интраоперацион хатолар хавфини камайтириши исботланган. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси 16.04.2025 йилдаги №1365-7-107-TB/2025-сонли буйруғи ва Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникасининг 26.03.2025-йилдаги 37-сонли буйруғи билан "Оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини баҳолаш орқали юз суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш"  ва "Оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда юз суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни олиб бориш тактикаси" номли услубий тавсияномалар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нуқсон ва деформацияларнинг уч ўлчамли моделини яратиш ва визуаллаштириш, операциядан олдин индивидуал шаблонлар қўллаш орқали тишловни тиклаш ҳамда беморларнинг мослашувини яхшилаш, томография ва антропометрик усуллар ёрдамида нуқсонни қайта тиклаш, имплант жойини аниқ белгилаш ва асоратлар хавфини камайтириш имкониятидан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, операция олди 3-д моделлаштириш ва CephaloPlan платформаси қўлланилиши орқали операция давомийлигининг қисқариши, стационар ресурслар тежалиши, операциядан кейинги такрорий аралишув ва харажатларни камайишига олиб келди; шифокор меҳнати енгиллашди ва беморларда реабилитация муддати қисқаришига эришилди. Хулоса: операциядан кейинги ўзгаришларнинг тахлили иккинчи гурух беморларида виртуал режа ва амалда эришилган натижалар ўртасида юқори даражадаги мувофиқликни кўрсатди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish