Раҳмонова Дилдора Зайниддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Вояга етмаганлар орасида хулқи оғишганликни профилактика қилишнинг психологик хусусиятлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/P1110.
Илмий раҳбар: Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ғафуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедов Фарход Фурқатович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вояга етмаганлар орасида хулқи оғишганликни профилактика қилишнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш орқали псилопрофилактик тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вояга етмаганлар орасида иррационал установкаларнинг шахс хусусиятларига боғлиқ намоён бўлишига кўра, вазиятни фожиалаштириб идрок қилиш фрустрацион толерантликни жиззакилик, деструктив кайфият, эмоционаллик даражасининг вектори негизида намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли хулқдаги оғишишларни олдини олишда инропунитив реакцияларга конструктив “Мен” образини шакллантириш орқали коррексион таъсир этиш муҳимлиги исботланган;
вояга етмаганлар орасидаги тажовузкор хулқнинг иррационал установкаларга боғлиқ равишда шаклланиши шахснинг ўз мажбуриятларини жисмоний, вербал, билвосита агрессия ва негативизм контексида идрок этиб деструктив кечинмаларни фаоллашувига олиб келганлиги сабабли хулқи оғишганликни профилактика қилишдаги адаптив кўникмаларни намоён бўлишини интропсихик низолар асосида тормозловчи психологик барер эканлиги далилланган;
вояга етмаганлар орасида хулқи оғишганликни профилактикалаш учун шахс психоемоционал соҳасини вазиятни фожеалаштириш, фрустрацион толерантлик, интропунитив реакциялар (хафагарчилик, айбдорлик ҳисси)ни конструктив трансформацияланиши орқали барқарорлаштириш мумкинлиги туфайли улардаги тажовузкор хулқни интропсихик низоларни англаш асосида бартараф этиш муҳимлиги далилланган;
вояга етмаганлар орасида хулқи оғишганликни профилактика қилишнинг психологик модели оила ва ижтимоий муҳит таъсирида ахлоқий ва ҳуқуқий онг деформациясини олдини олишни таъминловчи масъулият ва бурч ҳиссини шаклланиши учун шахснинг ижтимоий-муҳим кўникмаларини тарбиялашга қаратилган “резистентлик” (салбий ижтимоий таъсирларга барқарорлик), “аффектив-қадриятли” интегратив-коррексион механизмларни қўллаш муҳимлиги сабабли ота-она-педагог-ўқувчи муносабатлари тизимидаги “эҳтиёжли-мотивацион” ҳамда “ижтимоий эмоционал” функсионал компонентни интервенсия жараёнига киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вояга етмаганларда хулқи оғишганликни бартараф этишда психопрофилактик ишларнинг роли бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
вояга етмаганлар орасида ўзига ишончсизлик, ўзини идора қила олмаслик, ўзини қабул қилишдан қочиш, деструктив кайфият, ўзига ҳамда бошқаларга нисбатан мажбуриятнинг регрессивлиги туфайли хулқи оғишганликнинг шаклланганлиги далилланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-245а-сонли буйругʼи билан “Девиантология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябр кунидаги ПМ-245а-сонли маʼлумотномаси). Бунинг натижасида вояга етмаганларда жиноий хулққа бўлган малака-кўникмаларини шакллантиришга эришилган;
вояга етмаганлар орасидаги тажовузкор хулқнинг иррационал установкаларга боғлиқ равишда шаклланиши ўзига нисбатан мажбуриятнинг жисмоний, вербал, билвосита агрессия ва негативизм контексида “фаоллашуви” деструктив кечинмаларга олиб келганлиги туфайли хулқи оғишганликни профилактика қилишдаги психологик барер эканлиги далилланганлигига оид натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-245а-сонли буйругʼи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябр кунидаги ПМ-245а-сонли маʼлумотномаси). Бу эса, халқ таълими муассасалари ўқитувчилари ва мактаб амалиётчи психологлари фаолиятининг услубий методик таъминотини бойитишга хизмат қилади;
вояга етмаганлар орасида хулқи оғишганликни профилактикалаш учун шахс психоемоционал соҳасини вазиятни фожеалаштириш, фрустрацион толерантлик, интропунитив реакциялар (хафагарчилик, айбдорлик ҳисси)ни конструктив трансформациланиши орқали барқарорлаштиришга асосланиб, улардаги тажовузкор хулқни бартараф этиш муҳим эканлиги далилланаганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-245-сонли буйругʼи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябр кунидаги ПМ-245а-сонли маʼлумотномаси). Бу эса, ОТМ тизимидаги ўқитувчилар, психологлар, соҳа мутахассислари ҳамда ОТМ тизимида таҳсил олувчи талабаларнинг мазкур муаммога оид билимларини янада кенгроқ оширишга хизмат қилади;
вояга етмаганлар орасида хулқи оғишганликни профилактика қилишнинг психологик модели оила ва ижтимоий муҳит таъсирида ахлоқий ва ҳуқуқий онг деформациясини олдини олишни таъминловчи масъулият ва бурч ҳиссини шаклланиши учун шахснинг ижтимоий-муҳим кўникмаларини тарбиялашга қаратилган “резистентлик” (салбий ижтимоий таъсирларга барқарорлик), “аффектив-қадриятли” интегратив-коррексион машғулотларни қўллаш муҳимлиги туфайли ота-она-педагог-ўқувчи муносабатлари тизимидаги “эҳтиёжли-мотивацион” ҳамда “ижтимоий эмоционал” функсионал компонентга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-245-сонли буйругʼи билан “Психокоррексия” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябр кунидаги ПМ-245а-сонли маʼлумотномаси). Бу эса, марказ фаолиятидаги психологик лабораторияларнинг илмий-амалий фаолиятини бойитилишига хизмат қилган.