Жумаев Улуғбек Сатторовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида маданиятлараро мулоқот компетенсиясининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”. 19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/P215.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида маданиятлараро мулоқот компетенсиясининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш ва уни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
турли миллат вакилларининг этник жиҳатларига кўра маданий интеллектнинг метакогнитив, когнитив, мотивацион, хулқий компонентларининг шахс қадриятлари тизимига боғлиқ ривожланиши туфайли этник идентификация талабалардаги маданиятлараро мулоқотнинг ижтимоий-психологик хусусияти эканлиги далилланган;
талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожланишида шахсдаги этник дахлдорлик ҳисси ўзаро муносабатларда вербал ва новербал таъсирларнинг функсионаллигини ортишига олиб келганлиги туфайли шахс психологик фаровонлигини байналминал маданиятга боғлиқ экзистенсиал ҳислар таъсирида намоён бўлиши муҳимлиги далилланган;
талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсияси турли миллат вакиллари орасидаги ўзаро муносабатларда эмоцияларни баҳолаш ва кечинмаларни ифодалаш мулоқотмандликни конструктив намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли этник ҳодисаларни эмоционал баҳолашга асосланган гуруҳдаги хулқ-атвор мотивациясига боғлиқ ривожланиши далилланган;
талабалардаги маданиятлараро мулоқот компетенсиясини белгиловчи компонентлар “функсионал” маданий коммуникациянинг “метакогнитив” ва “когнитив”, этник ҳодисаларни “эмоционал баҳолаш”нинг “мотивацион” ва “хулқий” хусусиятларга интегратив ривожланиши туфайли, маданий интеллект даражасига коммуникатив толерантлик орқали боғлиқ намоён бўлиши исботланган;
талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришда турли миллат вакиллари орасидаги суҳбат жараёнида вербал ва новербал таъсир воситаларини кросс маданий даражада қўллаш билан бир қаторда миллий дахлдорлик ҳиссининг қадриятларга боғлиқ шаклланишига эришиш муҳимлиги туфайли коммуникатив интолерантликни рефлексив даражага байналминал қарашлар орқали ўзгаришига эришиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Глобаллашув шароитида маданиятлараро мулоқот компетенсиясининг ижтимоий психологик хусусиятлари” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
турли миллат вакилларининг этник жиҳатларига кўра маданий интеллектнинг метакогнитив, когнитив, мотивацион, хулқий компонентларининг шахс қадриятлари тизимига боғлиқ ривожланиши туфайли этник идентификация талабалардаги маданиятлараро мулоқотнинг ижтимоий-психологик хусусияти эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-311-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-311а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар аниқлаштирилган;
талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожланишида шахсдаги этник дахлдорлик ҳисси ўзаро муносабатларда вербал ва новербал таъсирларнинг функсионаллигини ортишига олиб келганлиги туфайли шахс психологик фаровонлигини байналминал маданиятга боғлиқ экзистенсиал ҳислар таъсирида намоён бўлиши муҳимлиги далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-311-сон буйруғи билан “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-311а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясининг ривожланишига ҳаётий турғунлик, экзистенсияларнинг таъсири асосланган;
талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсияси турли миллат вакиллари орасидаги ўзаро муносабатларда эмоцияларни баҳолаш ва кечинмаларни ифодалаш мулоқотмандликни конструктив намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли этник ҳодисаларни эмоционал баҳолашга асосланган гуруҳдаги хулқ-атвор мотивациясига боғлиқ ривожланиши далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-311-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-311а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясининг ривожланишига гуруҳий хулқ-атвор мотивацияси таъсири аниқланган;
талабалардаги маданиятлараро мулоқот компетенсиясини белгиловчи компонентлар “функсионал” маданий коммуникациянинг “метакогнитив” ва “когнитив”, этник ҳодисаларни “эмоционал баҳолаш”нинг “мотивацион” ва “хулқий” хусусиятларга интегратив ривожланиши туфайли, маданий интеллект даражасига коммуникатив толерантлик орқали боғлиқ намоён бўлиши исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-311-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-311а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини белгиловчи компонентлар очиб берилган;
талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришда турли миллат вакиллари орасидаги суҳбат жараёнида вербал ва новербал таъсир воситаларини кросс маданий даражада қўллаш билан бир қаторда миллий дахлдорлик ҳиссининг қадриятларга боғлиқ шаклланишига эришиш муҳимлиги туфайли коммуникатив интолерантликни рефлексив даражага байналминал қарашлар орқали ўзгаришига эришиш зарурлиги асосланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-311-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-311а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган модел асосида психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish