Мустафоев Азимжон Фарруховичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нодавлат таълим ташкилотларида таълим хизматлари бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4508
Илмий раҳбар: Боронов Бобур Фарходович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: Алиқулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мавланов Нормўмин Нормаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Нодавлат таълим ташкилотларида таълим хизматлари бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат таълим ташкилотларининг ҳисоб сиёсатига 2010-“Ўқув-тарбия фаолияти бўйича харажатлар” ва 2020-“Маърифий фаолият бўйича харажатлар” номли счётларни киритиш асосида харажатларни асосий фаолият ва таълим хизмати турлари бўйича алоҳида ҳисобда акс эттириш орқали хизматлар таннархига доир ахборотлар шаффофлигини ошириш таклиф этилган; 
таълим хизматлари таннархига кирувчи бевосита ва билвосита моддий, меҳнат, бошқа харажатлар таркибини алоҳида харажатлар моддалари бўйича таснифлаш орқали маърифий фаолиятга кирувчи хизматлар таннархини бевосита моддий ва меҳнат харажатлари асосида аниқлаш тартиби такомиллаштирилган;
умумхизмат кўрсатиш харажатларини ўқув-тарбия фаолиятига кирувчи умумтаълим, мактабгача таълим ва тарбия, мактабга тайёрлаш хизматлари таннархларига тақсимлашнинг таълим ва тарбия олувчилар сонига мутаносиб усулини ишлаб чиқиш орқали маърифий фаолият рентабеллигини ошириш асосланган; 
нодавлат таълим ташкилотларида моддий, меҳнат ва умумхизмат кўрсатиш харажатларининг таркиби ва таълим хизматлари таннархига таъсирини очиб берувчи махсус ҳисоб-китоб жадвалларини ишлаб чиқиш асосида “Таълим хизматларини кўрсатиш натижалари бўйича йиғма ахборот” номли ички ҳисоботни тузишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нодавлат таълим ташкилотларида таълим хизматлари бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
нодавлат таълим ташкилотларининг ҳисоб сиёсатига 2010-“Ўқув-тарбия фаолияти бўйича харажатлар” ва 2020-“Маърифий фаолият бўйича харажатлар” номли счётларни киритиш асосида харажатларни асосий фаолият ва таълим хизмати турлари бўйича алоҳида ҳисобда акс эттириш орқали хизматлар таннархига доир ахборотлар шаффофлигини ошириш бўйича таклифи «Нодавлат таълим муассасалари» уюшмасининг йўл хариталари, низомлари, буйруқлари ва услубий тавсияларига киритилган («Нодавлат таълим муассасалари» уюшмасининг 2025-йил 10-февралдаги 3-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий ассоциациясининг 2025-йил 4-мартдаги 8-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга, таълим хизматларини бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттиришга, таълим хизматлари таннархини аниқ ҳисоблашга ҳамда ахборотлар ишончлилигини таъминлашга хизмат қилган;
таълим хизматлари таннархига кирувчи бевосита ва билвосита моддий, меҳнат, бошқа харажатлар таркибини алоҳида харажатлар моддалари бўйича таснифлаш орқали маърифий фаолиятга кирувчи хизматлар таннархини бевосита моддий ва меҳнат харажатлари асосида аниқлаш тартиби бўйича таклифи “Леадер Счоол” НТМ ва “Истиқболли таълим” НТМлари томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган («Нодавлат таълим муассасалари» уюшмасининг 2025-йил 10 февралдаги 3-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий ассоциациясининг 2025-йил 4-мартдаги 8-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳар бир босқичида таълим хизматлари таннархини тезкор аниқлашга, бошқарув ходимларини аниқ ахборотлар билан таъминлашга хизмат қилган. Натижада, нодавлат таълим ташкилотларининг маърифий фаолият бўйича сотиш рентабеллигини ўтган йилга нисбатан 1,5 фоизга оширишга эришилган;
умумхизмат кўрсатиш харажатларини ўқув-тарбия фаолиятига кирувчи умумтаълим, мактабгача таълим ва тарбия, мактабга тайёрлаш хизматлари таннархларига тақсимлашнинг таълим ва тарбия олувчилар сонига мутаносиб усулини ишлаб чиқиш орқали маърифий фаолият рентабеллигини ошириш бўйича таклифи «Нодавлат таълим муассасалари» уюшмасининг йўл хариталари, низомлари, буйруқлари ва услубий тавсияларига киритилган («Нодавлат таълим муассасалари» уюшмасининг 2025-йил 10-февралдаги 3-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий ассоциациясининг 2025-йил 4-мартдаги 8-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бошқарув ходимларига умумхизмат кўрсатиш харажатларининг таълим хизматлари таннархи таркибидаги улушини таҳлил қилиш орқали ташкилотда харидоргир нарх сиёсатини юритиш имконини берган;
нодавлат таълим ташкилотларида моддий, меҳнат ва умумхизмат кўрсатиш харажатларининг таркиби ва таълим хизматлари таннархига таъсирини очиб берувчи махсус ҳисоб-китоб жадвалларини ишлаб чиқиш асосида “Таълим хизматларини кўрсатиш натижалари бўйича йиғма ахборот” номли ички ҳисоботни тузиш таклифи нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 18-апрелдаги 04-07-27-4265-сон, «Нодавлат таълим муассасалари» уюшмасининг 2025-йил 10-февралдаги 3-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий ассоциациясининг 2025-йил 4-мартдаги 8-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши нодавлат таълим ташкилотларининг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ реал акс эттириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish