Султонов Марат Мирзаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чиқинди ва тутунли газлар таркиби мониторинги учун автоматлашган термокаталитик усулларни ишлаб чиқиш», 02.00.02–Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSс/K4.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахманов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор; Шабилалов Азад Ахмедович, кимё фанлари доктори, профессор; Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: платина гуруҳи металлари ва металл оксидлари асосида атмосфера ҳавоси, транспорт, технологик жараёнлар чиқинди ва тутунли газлар таркиби мониторинги учун автоматлашган термокаталитик усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёнувчи моддаларни табиатан турли каталитик тизимлар иштирокида оксидланиши ҳамда СО, О2 ва углеводородларни селектив термокаталитик сенсори учун каталитик тизимлар таркиби аниқланган;
СО ва углеводородларни аниқлашнинг селективлигини таъминлашнинг таркибида аралашма компонентларига нисбатан фаолликлари турлича бўлган катализаторлар сақлаган термосезгир (ўлчов ва компенсацияловчи) элементлардан фойдаланишга асосланган усули яратилган;
илк бор тутун газлари таркибидан О2 ни аниқлашнинг термокаталитик сенсор катализатори юзасида ёнувчан компонентни оксидлашга асосланган термокаталитик усули ишлаб чиқилган;
СО, О2 ва углеводородларнинг термокаталитик сенсорини метрологик, эскплуатацион ва бошқа параметрларига турли омилларнинг таъсири аниқланган;
чиқинди ва тутун газлари таркибидан ҳавони ортиқчалик коэффициентини (α) аниқлашнинг термокаталитик газ анализатор «ГА-О2»дан фойдаланишга асосланган экспресс усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат чиқиндиси ва тутунли газлар таркиби мониторинги учун автоматлашган термокаталитик усулларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
углеводородларни автоматик аниқловчи термокаталитик газоанализатор «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 25 январдаги 33/GK-18-07-сон маълумотномаси). Натижада углеводородларни атмосфера ҳавоси ҳамда саноат чиқинди газлари таркибидан тезкор аниқлаш имконини берган;
СО ни автоматик аниқловчи термокаталитик газоанализатор «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг
2018 йил 7 июндаги 726/GK-18-07-сон маълумотномаси). Натижада СО ни автоматик аниқловчи газоанализаторнинг янги авлодини реал шароитларда қўллаш имконини берган;
яратилган сенсорлардан Ф-7-06 рақамли «Азот ва фосфор таркибли бирикмаларни тез ёнувчан материаллар ёнишини секинлаштирувчи сифатида қўлланилишининг илмий асосларини тадқиқ қилиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида СО ва углеводородларни анализида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги
89-03-1216-сон маълумотномаси). Натижада енгил ёнувчан материалларнинг ёниш жараёнига азот ва фосфор таркибли антипиренларнинг таъсир механизмини кўрсатиш имконини берган.