Худайбердиева Гулнора Хурсандовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда совет даврида маданият муассасалари фаолияти: натижалар ва муаммолар (Сурхондарё вилояти мисолида 1920-1990 йй.)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar1049.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Холиқова Рахбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда совет даврида маданият муассасалар фаолияти: натижалар ва муаммолар (Сурхондарё вилояти мисолида 1920-1990 йй.) га оид жараёнларни таҳлил этиш асосида минтақада вужудга келган тарихий воқеликнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Совет давлатининг дастлабки илк йилларида Сурхондарё округида тузилган “қизил чойхона”лар асосий маданият ўчоғи бўлиб қолганлиги, “қизил карвон”, “қизил баржа”, агитвагон сингари кўчма маданий-оқартув муассасалари алоҳида муҳим аҳамият касб этганлиги, Термиз шаҳрида Амир Олимхон даврида қурилган масжид атеизмни тарғиб қилиш марказига айлантирилганлиги аниқланган;
Сурхондарё округида маданий муассасаларни ташкил этишдаги асосий муаммолар, миллий маданий муассасаларни қатъиян тақиқланиши, ушбу соҳа ходимларини сиёсий жиҳатдан қаттиқ тазйиқ остига олиниши, маҳаллий маданий муассасаларига совет санъат асарлари, мусиқа асбобларини жорий этилишини тақиқлаш каби маълумотлар ўрганилган;
Сурхондарё вилоятида ташкил топган маданий муассасаларни иқтисодий ҳолати, уни иш ўринлар билан таъминлашдаги муаммолари, мутахассис кадрларни етишмаслиги, рус миллати вакилларини ушбу соҳани миллий туйғулар асосида тушуниб етмаса-да уларни бошқарув тизимига раҳбар этиб қўйилиши, Термиздаги кино сеанслар асосан зобитлар уйида ҳамда М.Горкий номидаги истироҳат боғида ташкил этилганлиги, Деновда илк газета лотин алифбосида “Қизил Денов” номи билан чоп этилганлиги асосланган;
Совет давлати даврида Сурхондарёда ташкил топган театрлар, музейлар, халқ жамоалари, радио узеллар,  кутубхоналар, матбуотдаги чиқишлар асосан миллий-анъанавий қадриятларга қарши бўлган коммунистик мафкура сиёсати таъсирида бўлганлиги шунингдек атеистик руҳда назоратга олинганлиги, миллийликдан деярли воз кечган “янги совет адабиёти” вужудга келганлиги, Бойсунда тузилган “Шалола” ансамбли фаолиятига совет мафкурасининг таъсири сабабли маълум вақт чеклаб қўйилганлиги тарихий холисона маълумотлар билан тадқиқот жараёнида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда Совет даврида маданият муассасалари фаолияти: натижалар ва муаммолар (Сурхондарё вилояти мисолида 1920-1990 йй.) мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Совет давлатининг дастлабки йилларида Сурхондарё округида тузилган “қизил чойхона”лар асосий маданият ўчоғи бўлиб қолганлиги, “қизил карвон”, “қизил баржа”, агитвагон каби кўчма маданий-оқартув муассасалари муҳим аҳамият касб этганлиги, Термиз шаҳрида Амир Олимхон даврида қурилган масжид атеизмни тарғиб қилиш марказига айлантирилганлиги билан боғлиқ маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийси ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 28-февралдаги 03-30-322-сон маълумотномаси билан тасдиқланган). Натижалар совет ҳукуматининг маданият соҳасида амалга оширган сиёсати, унинг ижтимоий-маданий натижаларини таҳлил қилишга хизмат қилган;
Сурхондарё округида маданий муассасаларни ташкил этишдаги муаммолар, миллий маданий муассасаларни тақиқланиши, ушбу соҳа ходимларининг аянчли сиёсий тазйиққа олиниши, маҳаллий маданий муассасаларига совет санъат асарлари, мусиқа асбобларини жорий этилишини тақиқлаш каби маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 28-февралдаги 03-30-322-сон маълумотномаси билан тасдиқланган). Натижалар, маданий муассасаларни ташкил этишдаги муаммолар ва миллий зиёлиларни аянчли таъқиб остига олиниши тўғрисидаги маълумотларни кенг халқ оммасига етказилишига хизмат қилган;
Сурхондарё вилоятида ташкил топган маданий муассасаларнинг иқтисодий аҳволи, уни иш ўринлар билан таъминлашдаги муаммолари, мутахассисларни етишмаслиги, рус тилли аҳоли вакилларини ушбу соҳани  миллий туйғулар асосида тушуниб етмаса-да бошқарув тизимига раҳбар этиб қўйилиши, Термиздаги кино сеанслар кўпинча зобитлар уйида шунингдек М.Горкий номидаги истироҳат боғида ташкил қилинганлиги, Деновда дастлабки газета лотин алифбосида “Қизил Денов” номи билан чоп этилганлигига доир тарихий маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 13-февралдаги 04/12-43-сон маълумотномаси). Натижалар, Сурхондарё вилоятида ташкил топган маданий муассасаларни иқтисодий ҳолати, уни иш жойлари билан таъминлашдаги муаммолар ва мутахассисларни етишмаслиги билан боғлиқ маълумотларни жамоатчиликка етказишга асосан хизмат қилган;
Совет даврида Сурхондарёда ташкил топган театрлар, музейлар, халқ жамоалари, кутубхоналар, радио узеллар, матбуотдаги чиқишлар асосан миллий-анъанавий қадриятларга зид бўлган коммунистик мафкура сиёсати таъсирда бўлганлиги ҳамда атеистик руҳда назоратга олинганлиги, миллийликдан деярли воз кечган “янги совет адабиёти” шаклланганлиги, Бойсунда тузилган “Шалола” ансамбли фаолиятига совет давлатининг таъсири сабабли маълум вақт чеклаб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғибот ишларида асосан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 13-февралдаги 04/12-43-сон маълумотномаси). Олинган натижалар Сурхон воҳаси зиёлиларининг миллий маданият юксалишига қўшган ҳиссасини ўрганишга доир маълумотларни китобхонлар орасида тарғиб этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish