Куватова Динара Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта ташкилотларида даромадлар ва харажатлар ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4PhD/Iqt4752.
Илмий раҳбар: Очилов Илёс Келдиёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғурта ташкилотларида даромадлар ва харажатларни ҳисобга олишни такомиллаштириш юзасидан таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғурта ташкилотларида асосий фаолияти бўйича харажатларни ҳисобга олишда 2111- «Суғурта заҳираларини жойлаштириш бўйича иш юритиш харажатлари» ишчи счетни киритиш таклиф этилган;
суғурта ташкилотларига ҳисоб сиёсатига асосий фаолият бўйича даромадларни ҳисобга олишда 9031-«Суғурта мукофотлари бўйича даромадлар», 9032-«Қайта суғуртадан олинган даромадлар», 9033-«Қўшимча комиссия ва йиғимлардан даромадлар» ва 9034 – «Қийматланган хизмат бирлиги усулида тан олинган даромад» ишчи счётларини киритиш таклиф этилган;
суғурта ташкилотларида ахборотларнинг аниқлилиги ва шаффофлилигини таъминлаш мақсадида даромадларни қийматланган хизмат бирлиги усули орқали тан олиш таклиф этилган;
суғурта ташкилотларида суғурта маҳсулотлари таннархи ва молиявий натижаларни тўғри аниқлаш мақсадида харажатларни функсионал туркумлаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғурта ташкілотларіда даромадлар ва харажатлар ҳісобіні такоміллаштіріш бўйіча ішлаб чіқілган ілмій такліф ва амалій тавсіялар асосіда:
суғурта ташкилотларида асосий фаолияти бўйича харажатларни ҳисобга олишда 2111- «Суғурта заҳираларини жойлаштириш бўйича иш юритиш харажатлари» ишчи счети очиш бўйича таклифи “МЙ ИНСУРАНCЕ” акциядорлик жамияти суғурта компаниясида амалиётига жорий этилган (“МЙ ИНСУРАНCЕ” АЖнинг 2025-йилдаги 5 майдаги 01/06-6989-сон маълумотномаси). Натижада, асосий ва инвестицион харажатлар аниқ ажратилди, ҳисоботлар таҳлил қилиш учун тушунарли ва шаффоф бўлди, инвестиция фаолияти самарадорлиги тўғри баҳоланди, халқаро ҳисобот стандартларига яқинлашилди.
суғурта ташкилотларига ҳисоб сиёсатига асосий фаолият бўйича даромадларни ҳисобга олишда 9031-«Суғурта мукофотлари бўйича даромадлар», 9032-«Қайта суғуртадан олинган даромадлар», 9033-«Қўшимча комиссия ва йиғимлардан даромадлар» ва 9034 – «Қийматланган хизмат бирлиги усулида тан олинган даромад» ишчи счётларини киритиш таклифи “МЙ ИНСУРАНCЕ” акциядорлик жамияти суғурта компаниясида амалиётига жорий этилган (“МЙ ИНСУРАНCЕ” АЖнинг 2025-йилдаги 5 майдаги 01/06-6989-сон маълумотномаси). Натижада, даромад аниқ таснифланди, таҳлил қилиш имконияти кенгайди, МҲХС ларига мослашилди, ҳақиқий хизмат кўрсатилган қисми бўйича реал фойда кўрсатишга эришилди;
суғурта ташкилотларининг харажатларини туркумлашнинг консептуал асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, ҳамда уларнинг таркиби таклифи “МЙ ИНСУРАНCЕ” акциядорлик жамияти суғурта компаниясида амалиётига жорий этилган (“МЙ ИНСУРАНCЕ” АЖнинг 2025-йилдаги 5 майдаги 01/06-6989-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта ташкилотларида харажатларни функсионал туркумлаш орқали суғурталаш маҳсулотларини таннарҳини аниқлаш такомиллаштирилди, харажатларни молиявий таҳлил қилиши имконияти яхшиланди, харажатларни туркумланиши ИФРС 17, ИАС 1, ИАС 37 талабларига мос келди;
суғурта ташкилотларининг даромадлари ва харажатларини ҳисобга олишни халқаро стандартлар талаблари бўйича тан олиш ва баҳолаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, ҳамда уларнинг таркиби таклифи “МЙ ИНСУРАНCЕ” акциядорлик жамияти суғурта компаниясида амалиётига жорий этилган (“МЙ ИНСУРАНCЕ” АЖнинг 2025-йилдаги 5 майдаги 01/06-6989-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта ташкилотининг даромадлари ва харажатларини халқаро стандартлар талаблари бўйича тан олишда “Қийматланган хизмат бирлиги (ҚХБ) усули”ни қўллаш асосланди.