Хайитова Мафтуна Рахматилла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Банкларнинг трансформациялашувида кредитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2593.
Илмий раҳбар: Тоймухамедов Иброхим Рихсибоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DsC.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доцент; Норов Акмал Рўзиммаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: "Бизнесни ривожлантириш банки" акциядорлик тижорат банки.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг трансформациялашувида кредитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари учун бозор рисклари бўйича 1 фоизгача ва операцион рисклар бўйича 0,5 фоизгача динамик устама қўллашни назарда тутувчи риск мосламасига асосланган кредитларни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш орқали чакана кредитлар ставкасини аниқлашда рискларни ҳисобга олиш механизми такомиллаштирилган;
жисмоний шахсларни кредит тўлов қобилиятини баҳолашда мижознинг молиявий кўрсаткичлари, кредит тарихи ва хулқ-атвор маълумотларини қамраб олган уч босқичли кредит-скоринг модели асосида таваккалчиликни минималлаштириш таклифи асосланган;
банк мижозларининг интизомли ва тўлов қобилияти юқори бўлган тоифасини сунъий интеллект ёрдамида доимий равишда сегментлаш орқали уларга автоматик тарзда маъқулланган кредит хизматларини таклиф этиш тизими жорий этиш орқали кредит портфелининг сифати ҳамда мақсадли хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
тижорат банкларида автокредитлар бўйича бошланғич бадални уч бараваргача пасайтириш имконини берувчи мослашувчан шарт-шароитларга асосланган кредит сиёсати асосида чакана кредитлаш ҳажмини кенгайтириш таклифи асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Банкларнинг трансформациялашувида кредитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
тижорат банкларида чакана кредитлар баҳосини шакллантиришда бозор рисклари бўйича 1 фоизгача ва операцион риск бўйича 0,5 фоизгача устамани ҳисобга олиш таклифи "Агробанк" Акциядорлик тижорат банкининг 2023-йилги кредит сиёсатида қўлланилган. ("Агробанк" Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 29 мартдаги №20-1-15/333-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Агробанк" Акциядорлик тижорат банкининг 2023 йилда банк кредит портфели 2022 йилга нисбатан 10 637 млрд. сўмга ёки 124,2 фоизга ортиб 54 483 млрд. сўмни ташкил қилди;
тижорат банкларида жисмоний шахсларни кредит тўловига лаёқатлилигини  баҳолашнинг дастлабки босқичида кредит рискларини минималлаштиришнинг уч босқичли кредит-скоринг тизими юзасидан киритилган таклифи “Агробанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2023 йилги кедит сиёсатида қўлланилган. (“Агробанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 29 мартдаги №20-1-15/333-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши, банк ва мижоз (қарздор) ўртасида кредитлаш жараёнларидаги тўсиқларни жумладан, ортиқча қог'озбозлик, навбатларга туриб ортиқча вақт сарфл амаслик имконини яратди;
банкнинг чакана мижозлар базасидан “яхши" мижозлар гуруҳини сунъий  интеллект технологияларидан фойдаланиб доимий шакллантириб бориш орқали ушбу тоифадаги мижозларга маъқулланган кредит хизматини жорий этиш таклифи “Агробанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2023 йилги кредит сиёсатида қўлланилган. ("Агробанк" Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 29 мартдаги №20-1-15/333-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, тадбиркорлар ва аҳолини кредитлашда инсон омили иштирок этмайдиган янги тизим йўлга қўйилди. Бу билан аввалги 5 пог'онали кредитлаш тизими 2 поғоналига туширишга эришиб, масофавий хизматлардан фойдаланувчилар сонининг сезиларли даралада ошириш имкони яратилди;
банкларнинг чакана кредит маҳсулотларини тақдим этишда бошланг'ич бадалга нисбатан мослашувчан шартлардан фойдаланиб, автокредитлар бўйича бошланг'ич бадални 30 фоиздан 10 фоизга тушириш орқали кредитлаш ҳажмини ошириш юзасидан киритилган таклифи "Агробанк" Акциядорлик тижорат банкининг 2023 йилги кредит сиёсатида қўлланилган. ("Агробанк" Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 29 мартдаги №20-1-15/333-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасига кўра "Агробанк" Акциядорлик тижорат банкининг 2023 йилдаги фоизли даромадлари олдинги йилнинг мос даврига нисбатан ошиб 2 202,6 млрд.сўмни ташкил этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish