Рузиева Дилноза Абдусаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3272
Илмий раҳбар: Бауетдинов Мажид Жанызакович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Таженова Гулбахар Есбосыновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда акциядорлик жамиятларининг инновацион фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларининг инновацион фаолиятини молиялаштиришда инвестиция қарорларининг аниқлигини оширишга қаратилган, активларнинг илмий-техник салоҳияти, бозордаги инновацион рақобат даражаси ва инвестициядан кутилган фойдани динамик омил сифатида ҳисобга олиш асосида инновацион капитал қийматини баҳолаш усулини қўллаш орқали анъанавий молиявий коэффициентларга нисбатан инвестиция хатарини 18-22% га камайтириш таклифи асосланган;
инновацион лойиҳаларни узоқ муддатли стратегик режалаштиришда интеллектуал мулк объектларининг қийматини баҳолашни такомиллаштириш орқали патент, товар белгиси, ноу-хау ва бошқа интеллектуал ресурсларнинг қийматини 5-10 йиллик давр кесимида ҳисоблаш асосида интеллектуал мулк активларини баҳолаш аниқлигини 25%га ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда рискларни диверсификация қилиш ва инвестиция портфелини мувозанатлаштиришда инвестиция тақсимотини мақбуллаштириш орқали инвестиция рискларини 15–18% га камайтириш ва лойиҳа портфелининг ўртача рентабеллигини 12–14% даражада таъминлаш таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятлари инновацион фаолият самарадорлигини баҳолашнинг муаллифлик ёндашуви асосида Ўзбекистонда акциядорлик жамиятлари инновацион фаолият самарадорлигини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Акциядорлик жамиятларининг инновацион фаолиятини молиялаштиришда инновацион капитал қийматини баҳолаш учун динамик интеграция модели (Dynamic Integration Model) дан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилди (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил 16 августдаги № РС/01-09/259 сонли маълумотномаси). Ушбу модел инновацияларнинг бозорга кириш жараёнидаги динамик ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, уларнинг капитал қийматини баҳолашни таклиф қилади. Модел инновацияларнинг бозордаги қийматини турли вақт давомида баҳолаш учун қўлланилиб, капиталнинг ўзгаришларини яққол кўрсатиб беради. Бу акциядорлик жамиятларига сармоя киритишнинг турли босқичларида даромадлиликни баҳолаш ва унга мос равишда молиялаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш имконини яратади.
Акциядорлик жамиятларининг инновацион фаолиятини молиялаштиришда инновацияларнинг узоқ йиллик муддат учун баҳолашга мўлжалланган “Интеллектуал мулк қийматини узоқ муддатли баҳолаш модели” (Intellectual Property Value Succession Model) дан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилди (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил 16 августдаги № РС/01-09/259 сонли маълумотномаси). Бу методика инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда лойиҳа яратилаётган интеллектуал мулкни (патентлар, товар белгиси, ноу-хау ва ҳоказо) насаба сифатида баҳолашга асосланади. Модель инновациянинг узоқ муддат учун баҳолаш ва улар орқали келгусидаги қиймат яратилишини прогноз қилиш имкониятини беради. Бунинг натижасида акциядорлик жамиятлари инновацияларнинг мулкий қийматини тўлиқ баҳолаб, ушбу қиймат асосида молиялаштириш қарорларини қабул қиладилар.
Рискларни камайтириш ёки диверсификация қилиш мақсадида Тармоқлашган инвестиция модели (Networked Investment Model)дан фойдаланиш асосланди (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил 16 августдаги № РС/01-09/259 сонли маълумотномаси). Бу янгилик инновацион лойиҳаларга сармоя киритиш учун аксарият акциядорлик жамиятлари биргаликда ишлайдиган инвестиция тармоғини яратишни назарда тутади. Модель турли жамиятларнинг ўз ресурсларини бирлаштириш ва инновацион лойиҳаларни қўшма молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган. Бу усул компаниялар ўртасида ҳамкорликни кучайтиради, инвестиция рискларини биргаликда бошқаришга имкон беради ва инновацион лойиҳаларнинг самарадорлигини оширади.
Акциядорлик жамиятларининг инновацион фаолият самарадорлигини 2030 йилгача прогноз кўрсаткичларини баҳолаш методи ишлаб чиқилди (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил 16 августдаги № РС/01-09/259 сонли маълумотномаси). Ушбу метод компанияларга ўз инновацион фаолиятларини узоқ муддатли режалаштириш имконини беради. 2030 йилгача бўлган даврда инновацияларнинг эҳтимолий натижалари, таваккалчиликлари ва фойда кўрсаткичлари баҳоланади.