I. Умумий маълумот
Коррупция масаласи бўйича 1 та нохолис мурожаат келиб тушган (Ш.Маматкулов).
II. Кўриб чиқиш натижалари
ОАК меҳнат жамоаси йиғилишида (2.10.2025 й.) Ш.Маматкулов мурожаати муҳокама қилиниб, ҳалол ва виждонан фаолият олиб бораётган ОАК раҳбарияти ва ходимларига нисбатан билдирилган ноҳақ, нохолис ва адолатсиз фикрлар танқид қилинди.
Бу борада, жумладан қуйидагиларни таъкидлаш керак:
ОАК фаолияти бир неча бор ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокама қилиниб, кенг илмий жамоатчилик томонидан ОАК ва ходимлари фаолиятида коррупцион ҳолатларнинг йўқлиги эътироф этилган;
асосий масала - сифат масаласидир. Ҳар бир илмий кенгаш билан тегишли ОАК ходими ишлаган ҳолда (мутахассислар билан бирга) илмий кенгашга маълумот берилган, унга кўра ҳар бир иш бўйича камчиликлар кўрсатилган ҳолда расмий хат жўнатилган (2022-2025 йилларда тақдим этилган жами хужжатларнинг 47 709 таси (60%) қайта ишлаш учун 1-5 мартагача қайтарилган), Бу шароитда гуёки келишилган ишларни ўтказиб юборилиши мумкин эмас;
ҳалол ва самарали меҳнатига кўра Коррупцияга карши курашиш агентлигининг 2 нафар, прокуратура тизимининг 23 нафар ва вазирликларнинг бир қанча ходимлари илмий даражаларда тасдиқланган. Мурожаатга кўра наҳотки, улар ҳам коррупцион ҳаракат қилган бўлса? Бу ҳақорат ва туҳматку!
ҳалол фаолият олиб бораётган, жумладан қуйидаги ташкилотлардаги илмий кенгашлар шаънига мурожаатдаги субъектив коррупцион ҳаракат ҳақорат ва тухматку! - Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, ИИВ Академияси, Судялар олий мактаби, Юристлар малакасини ошириш маркази, Криминология тадқиқот институти;
қайтарилган ишлар бўйича қатор тадқиқотчилар ва ота-оналари ҳам мурожаат қилганлар. Камчиликлар кўрсатиб берилган ва улар ушбу фаолиятдан қониқиш ҳосил қилганлар.
Мурожаатда келтирилган фикрлар бўйича тегишли ташкилотларга, жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасига, Коррупцияга карши курашиш агентлигига, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Рақамли технологиялар вазирлигига ҳамда мурожаатчи Ш.Маматкуловга жавоб хати йўлланган.