Абдураимов Озодбек Султанкуловичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон флораси маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодлари: тарқалиши, популяциялари ҳолати, табиий ресурслари”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рў йхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/B207.
Илмий маслаҳатчи: Шомуродов Хабибулло Файзуллоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.В.39.01.
Расмий оппонентлар: Тургинов Орзимат Турдиматович, биология фанлари доктори; Мйрзагалиева Анар Базаровна, биология фанлари доктори, профессор; Усупбаев Адилет Кидикбекович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тарқалган маданий ўсимликлар ёввойи аждодларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда муҳофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон флорасидаги маданий ўсимликлар ёввойи аждодларининг (МЎЯ) инвентаризация қилиниб, улар 28 оила, 119 туркумга мансуб 224 турдан иборат эканлиги аниқланган;
илк бор МЎЯ Ўзбекистон флорасининг таркибий қисми сифатида кенг кўламли таҳлили амалга оширилган;
Ўзбекистон флорасидаги МЎЯ ларнинг фитоценотик мослашуви аниқланган;
β (бетта) ва γ (гамма) биохилма-хиллик индекслари асосида доминант МЎЯ синтаксон тузилишидаги ўзгаришлари баҳоланган;
турлар бойлиги, эндемизм, фойдаланиш даражаси таснифи, хавф даражалари ва яшаш муҳитининг хилма-хиллиги асосида МЎЯ нинг тарқалиш “қайноқ нуқталари” (ҳоцпот) ботаник-географик раёнлар кесимида аниқланган;
илк бор флористик, фитоценотик аҳамияти ва антропоген трансформациялар таъсири асосида МЎЯ нинг 11 та камёб ўсимлик жамоалари аниқланган;
МЎЯ 9 та камёб турлари иштирокидаги 51 та сенопопуляцияларининг онтогенетик тузилиши ва виталитет кўрсаткичлари асосида популяцияларнинг замонавий ҳолати баҳоланган; 
илк бор ресурс жиҳатдан аҳамиятли бўлган турларнинг биометрик кўрсаткичлари ва уларга таъсир қилувчи абиотик омиллар ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон флорасида тарқалган маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодларини тадқиқ қилиш асосида:
маданий ўсимликлар ёввойи аждодлари ем-хашак ўсимликларининг табиий ресурслари ва уларнинг мониторингини юритиш бўйича олинган натижалар ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг вилоят бошқармаларига жорий этилган ва уларнинг амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 29 августдаги 3-548-сонли маълумотномаси). Натижалар, яйлов ҳудудидаги муҳим ем-хашак хусусиятига эга бўлган турлар ресурсларининг ҳолатини баҳолаш, доимий мониторингини олиб бориш ҳамда улардан фойдаланиш имконини берган;
маданий ўсимликлар ёввойи аждодларининг Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” га киритилган 15 турнинг тарқалиши хариталари, популяцияларининг замонавий ҳолати ҳамда уларга таъсир этаётган омиллар бўйича олинган натижалар табиатни муҳофаза қилиш бошқармалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 29 августдаги 03-03/3-4130-сон маълумотномаси). Натижалар камёб ва йўқолиб бораётган турларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг давлат кадастрини юритиш имконини берган. 
муаллиф томонидан йиғилган 200 га яқин турнинг 350 тадан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 6 сентябрдаги 4/1255-1969-сон маълумотномаси). Натижалар, Ўзбекистон флорасида тарқалган муҳим хўжалик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган турларнинг янги гербарий намуналари ТАШ фондининг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини сезиларли даражада бойитган ҳамда Ўзбекистон флораси ҳақидаги ахборот-таҳлил тизимини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish