Исматов Аброр Муйдинжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамиятда шахснинг ижтимоийлашуви (ижтимоий-фалсафий таҳлил” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fa11061
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махкамов Қодиржон Одилжонович Социология фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) профессор
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баходиржон Садикжанович, фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор, Назаров Қиём Нормирзаевич фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда шахс ижтимоийлашуви жараёнларига таъсир этувчи маданий-маънавий омилларнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жамиятда шахс ижтимоийлашуви жараёни интернет ва ижтимоий тармоқларга тобелик динамикасида виртуал онгнинг шаклланиши ижтимоийлашув ва идентикка таъсир этиши орқали ижтимоий ни шакллантириб, шахсга хос хусусиятларда ижтимоий (турмуш даражасини ўзгартириш, ахборот онги) ва маданий (онлайн коммуникация қадрияти) консептига релятивистик таъсири  очиб берилган;
ахборотлашган жамиятда шахсга хос бўлган ижтимоий фазилатлар (инсонийлик, поклик, адолат, холислик, жамоавийлик), кишиларда эгалитар маънавий-ахлоқий императивларни ривожлантириши орқали, ахборот маконида интеллектуал фаолликни таъминловчи “виртуал шахс”, “инфосфера”, “виртуаллик”  каби ижтимоий индикатор асосланган;
глобаллашув шароитида ахборотлашиш жараёнининг просюмер (ахборот ишлаб чиқарувчи) хусусияти жамиятнинг маъанавий қиёфасини акс эттирувчи (ахлоқ, таълим, маданият) омиллар билан диалектик алоқадорликда социумда инклюзив ўзгаришларни келтириб чиқариши очиб берилган;  
ахбротлашган жамиятда шахснинг ижтимоийлашувига таъсир этаётган янги қадриятлар(виртуал урф, маданий гегамония, кибербуллинг) тизимининг шаклланиши ижтимоий муносабатлар парадигмасида маргиналлик ва ижтимоий-маданий бегоналашув ҳодисаларини келтириб чиқариб, жамиятда ижтимоийлашув дитерминантлари (маданий, ижтимоий) ва ахлоқий императивларига  салбий таъсири исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда шахс ижтимоийлашувига доир тадқиқот натижалари асосида қуйидаги илмий янгилик ва тавсиялари амалиётдан ўтди:
ахборотлашган жамиятда шахс ижтимоийлашувининг эҳтиёжлар ва манфаатлар парадигмасидаги ўзгаришлари глобализация таъсирида шахсга хос хусусиятларда коммуникатив фаолиятни келтириб чиқаришига оид хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар тизими олдига қўйган Ватанни қўриқлашдек шарафли вазифани амалга ошириш жараёнларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги маънавият ва маданият департаментининг 2025-йил 16-июлдаги 56/541 – сон далолатномаси). Натижада, шахснинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, ёшларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини мустаҳкамлаш, уларнинг ахборот маконидаги ижтимоийлашув жараёнларини чуқурроқ англаш ва методологик ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида ахборотлашиш жараёнининг просюмер (ахборот ишлаб чиқарувчи) хусусияти жамиятнинг маъанавий қиёфасини акс эттирувчи (ахлоқ, таълим, маданият) омиллар билан диалектик алоқадорликда социумда инклюзив ўзгаришларни келтириб чиқаришига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил феврал ва июл ойларидаги “Миллат ва маънавият”, “Яшил макон” лойиҳаси, “Ўзбекистон ёшлари” эшиттиришларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 25-июлдаги 05-09-1244-сон далолатномаси) Натижада, ахборотлашган жамият шароитида ёш авлод онгида ижтимоий фаол позицияни шакллантириш, замонавий ёндашувлар ва инновацион услублар орқали шахснинг ижтимоийлашув жараёнининг жамият билан уйғун интеграциясини таъминлашга хизмат қилган; 
ахборотлашган жамиятда шахсга хос бўлган ижтимоий фазилатлар (инсонийлик, поклик, адолат, холислик, жамоавийлик) кишиларда эгалитар маънавий-ахлоқий императивларни ривожлантириш “виртуал шахс”, “инфосфера”, “виртуаллик” каби ижтимоий индикаторларини очиб беришига доир илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар тизими олдига қўйилган Ватанни қўриқлашдек шарафли вазифасини амалга ошириш жараёнларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги маънавият ва маданият департаментининг 2025-йил 16-июлдаги 56/541 – сон далолатномаси). Натижада, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматга нисбатан қизиқишларини уйғотиш, муддатли ҳарбий хизматда бўлиб турган ҳарбий аскарлар ҳарбий руҳиятини янада кучайтириш, сержантлар ва офицерларнинг ўз касбига  нисбатан садоқат билан фаолият олиб боришларида хизмат қилган;
ахбротлашган жамиятда шахснинг ижтимоийлашувига таъсир этаётган янги қадриятлар(виртуал урф, маданий гегамония, кибербуллинг) тизимининг шаклланиши ижтимоий муносабатлар парадигмасида маргиналлик ва ижтимоий-маданий бегоналашув ҳодисаларни келтириб чиқаришига доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил феврал ва июл ойларидаги “Миллат ва маънавият”, “Яшил макон” лойиҳаси, “Ўзбекистон ёшлари” эшиттиришларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 25-июлдаги 05-09-1244-сон далолатномаси). Натижада, ахборотлашган жамият шароитида ёш авлод онгида ижтимоий фаол позицияни шакллантириш, замонавий ёндашувлар ва инновацион услублар орқали шахснинг ижтимоийлашув жараёнининг жамият билан уйғун интеграциясини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish